Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6821]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6406]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4058]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2481]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2421]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2085]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2021]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1940]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1866]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1776]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марокашлик Яҳё Жабран – собиқ футзалчи!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қатар мундиали сари отланган Марокаш терма жамоаси таркибидаги 26 нафар бахтли футболчилар сафидан 31 ёшли Яҳё Жабран ҳам жой олди.

Фахрий футболчи ўз фаолияти давомида атиги бир мавсумни Марокаш чемпионатидан ташқарида, БААда ўтказгани боис, кўпчилик мухлисларга таниш эмас. Бироқ Яҳё нафақат эслашга, балки фахрланишга арзийдиган натижаларни қайд этган ярим ҳимоячи. Масалан, у Марокаш футзал терма жамоасининг ЖЧлари тарихидаги дастлабки голи муаллифидир. Қуйидаги ҳикоя ана шу «соядаги» қаҳрамон ҳақида.

Маълум бўлишича, 2012 йилда Таиланд мезбонлигида ўтган футзал бўйича ЖЧда илк бор иштирок этган Марокаш терма жамоаси старт беллашувида Панама билан куч синашган, Яҳё Жабран ўйиндаги ҳисобни очганди. Тез орада унинг жамоадошлари ҳисобдаги фарқни учтага етказишган бўлсада, якунда учрашув 8:3 ҳисобида Панама фойдасига ҳал бўлганди. Кейинги турларда Марокаш аввал Эрон терма жамоасидан минимал (0:1), Испаниядан 1:5 ҳисобидаги мағлубиятларни қабул қилиб олди ва ўз гуруҳида 4-ўринни эгаллаб, мусобақани барвақт тарк этганди. Дарвоқе, ўша турнирда Россия терма жамоаси ўз гуруҳидан умумий 27:0 ҳисобидаги ғалабалар эвазига 1-ўрин билан плей-офф босқичига чиққан, чорак финалда Бразилияга имкониятни бой берганди.

Орадан 4 йил ўтгач, Марокаш яна гуруҳ босқичидан чиқа олмади - Испаниядан 4та, Озарбайжон ва Эрон терма жамоаларидан 5тадан гол қабул қилиб олди. Фақат шундан кейин футзал терма жамоасида муваффақиятли давр бошланди - жамоа охирги иккита Африка Кубоги турнирида ғолиб чиқди, 2021 йилдаги ЖЧда эса чорак финалга чиқиб, ягона гол эвазига Бразилияга имкониятни бой берди. Ҳозир Марокаш футзал терма жамоаси жаҳон рейтингида 8-ўринда бормоқда.

11 ёшида қурилишда ишлади, 21да катта футболга ўтди, 31да мамлакатнинг энг яхши футболчисига айланди

Марокаш футзалининг тарихий ғалабалари Жабраннинг иштирокисиз қўлга киритилди - у 2012 йилда профессионал жамоага ўтиб, катта футболдаги фаолиятини бошлади.

Яҳё Жабранга оид қисқача маълумот:

**  Мактабда яхши ўқиган Яҳё 11 ёшидан бошлаб қурилишда ишлаш орқали шахсий харажатлари учун пул топа бошлади;

**  Жабран 5 йил шаҳар жамоаси таркибида Марокашнинг 3-дивизионида тўп сурди, параллел равишда футзалга ҳам бриб турди. 21 ёшида профессионал жамоа сафидан жой олди;

**  Яҳё - таянч ярим ҳимоячиси, лекин ҳимоя марказида ҳам ўйнай олади;

**  «Видад» - Марокаш футболининг энг совриндор клуби. Жабран бу жамоа таркибида 3 марта чемпионликка эришди, сўнгги АЧЛда ғолиб чиқди;

**  Жабран 2 марта Марокаш терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида зафар қучди (турнирда фақат ички чемпионатларда тўп сурадиган ўйинчилар иштирок этадилар);

**  2019 йилда ҳакамнинг майдондан четлатганига чидай олмаган Яҳё унга тупуриб юборди - шу сабаб, жарима тўлаб, 6та ўйинни ўтказиб юборди. Ҳозир Жабран Марокаш чемпионатида сўнгги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси.

Яна Зиеш қайтди, Ҳакими ва Мазрауилар сафда, ал Носири ҳамиша гол уришга шай

Қатар мундиалига йўл олган Марокаш терма жамоасининг таркиби анчайин қизиқарли, ундан «Севилья» «ПСЖ», «Бавария», «Марсель», «Фиорентина», «Челси» вакиллари жой олишган:

**  «Удинезе»нинг чап қанот ҳимоячиси Адам Мазина жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан, ҳимоя чизиғи қанотларида Ашраф Ҳакими ва Нуссаир Мазрауилар тўп суришмоқда. Марказда уларга Найеф Агерд ва Ромен Саисслар кўмаклашмоқдалар. Ярим ҳимояда эса Софьян Амрабат ва Амин Харит;

**  Ҳаким Зиеш қайтди. У Воҳид Халилходжич билан келиша олмаётганди, мураббий алмашгач, терма жамоадан чорлов олди. Аввалги ЖЧ арафасида ҳам шундай вазият туфайли Эрве Ренар билан муроса қила олмаган Зиеш Африка Кубоги-2017 турнирини ўтказиб юборганди;

**  Абде Эззалзули шу йил аввалида АМК турнирида қатнашишдан бош тортган, Халилходжич бунда «Барселона»ни айблаганди. Ҳозир 20 ёшли ярим ҳимоячи «Осасуна»да ижара асосида тўп сурмоқда;

**  Юссуф ал Носирий - олдинги чизиқнинг ишончли «тоғи». Унинг Калининградда урган голи Испания устидан ғалаба келтиришга жуда яқин турганди. Бироқ Аспаснинг голи умидни пучга чиқарганди;

** Ҳозир Марокаш терма жамоасини 47 ёшли марокашлик мураббий Волид Реграги бошқармоқда. 2000-йилларда у футболчи сифатида терма жамоа шарафини 45та учрашувда ҳимоя қилган, шу йилнинг майида эса Касабланканинг «Видад» клубини бош мураббий сифатида АЧЛ шоҳсупасига олиб чиққанди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:37, 20.12.2022. Ўқилди: 1770 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик