ЖЧ-2022 финалини бошқарган ҳакам бир вазиятда хато қилганини тан олди
Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалини бошқарган польшалик ҳакам Шимон Марчиняк бир вазиятда хато қилганини тан олди.
«Албатта, финалда бир вазиятда хатога йўл қўйдим. Маркос Акунья муваффақиятсиз "подкат" ишлатганидан кейин французларнинг қарши ҳужумини бузиб қўйдим. Қоидани бузган ўйинчи вазиятга яна аралашишидан чўчидим ва вазиятни нотўғри баҳоладим. Францияга устунлик тамойилини берган ҳолда, кейинчалик қоидабузар футболчини огоҳлантириш мумкин эди.
Бу оғир. Бундай ўйинда шундай хатога йўл қўйдим. Аммо ўйин давомида бошқа қўпол хатолар қилмадим», — деди Марчиняк.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 11:32, 25.12.2022. Ўқилди: 15090 марта. Фикрлар: 15 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар