Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 2 6
2 Саудия Арабистони 2 3
3 Иордания 2 3
4 Қирғизистон 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 2 4
2 Ўзбекистон 2 4
3 Эрон 2 2
4 Ливан 2 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қирғизистон 1-2 Вьетнам
2-тур Иордания 3-2 Саудия Арабистони
2-тур БАА 0-3 Япония
2-тур Ливан 2-4 Жанубий Корея
2-тур Эрон 0-0 Ўзбекистон
2-тур Сурия 1-0 Қатар
2-тур Хитой 1-0 Австралия
2-тур Таиланд 1-1 Ироқ

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стюат Ремалингам: «Текширув натижалари бўйича Ўзбекистонда ўсиш бор, аммо бу «3+1» сақланиб қолади дегани эмас»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Расмий тадбирлар
Рукн: Репортажлар
A A A

ОФК тафтиш комиссияси 2-8 август кунлари Ўзбекистон Олий лигасининг 12та клубини назоратдан ўтказди. Мазкур текширув натижалари бўйича 2013 ва 2014 йиллар учун ОЧЛга квоталар ажратилади. Бугун эса ана шу текширув якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магомедов ҳам иштирок этди.

Стюарт Рамалингам, делегация раҳбари:
— Матбуот анжуманига ташриф буюришгани учун ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдираман. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ОФК тафтиш комиссиясининг сафари жудаям силлиқ ва яхши ўтди. ЎФФ ва ЎзПФЛ томонидан кўрсатилган меҳмондўстлик ва амалий кўмак вазифа нуқтаи назаридан қийин бўлган ташрифимизнинг осон ўтишига ёрдам берди. Хабарингиз бор, ўтган йили ҳам тафтиш комиссияси Ўзбекистонга ташрифини амалга оширганди. Бу йилгиси ҳам унинг давоми бўлди, десак бўлади. Кеча сўнгги клубни текширувдан ўтказиб бўлдик. Ҳозир юқори қаватда мажлис қилиб, ташриф якунларига бағишланган якуний мажлисимизни ўтказдик. Амалга оширган ишларимизни хулосаладик.

Фарҳод Магомедов, ЎзПФЛ бош директори
— Хабарингиз бор, 3 йилдан бери ОФК комиссияси юртимизда қабул қиляпмиз. Клубларга ҳар йили сафар янги критерийлар жорий қилинмоқда. Ноябрь ойида визит якунлари бўйича баҳо беришади ва кейинги 2 йил учун ОЧЛга жой беришади. ЎзПФЛ ўз олдига юқори режалар қўймоқда. 2012 йилда 3+1 кўринишида квота олгандик. Келаси йили ушбу ўринларни сақлаб қолишни истаймиз. Кейинги йиллар учун рақобат юқори. Комиссия аъзолари текширув натижалари бўйича очколарни бошқача форматда ҳисоблашади. Биз кейинги 2 йилда ҳам квоталаримизни сақлаб қолиш учун қўлдан келган барча ишларни амалга оширишга ҳаракат қилдик.

— Тафтиш комиссиясининг умумий хулосаси ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.
С.Ремалингам: — Мен тафтиш дастурининг барча натижаларини маълум қила олмайман. Умумий хулоса сифатида шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон футболининг кучли жиҳати сифатида клубларга мамлакат раҳбарияти томонидан эътибор кучли. Лига клублари ана шу қўллаб-қувватлаш остида муваффақиятли ишлаб келишмоқда. Ушбу эътиборни фақат ҳужжатлар ва сўзларда эмас, стадионлар ва қурилган объектлар мисолида ҳам кўрдик. Мамлакат раҳбарининг бундай ғамхўрлиги шундан далолатки, у инсон ҳақиқий фидойи экан. Таъкидлаш лозим, 2008 йилдан бошлаб ОЧЛ мусобақасига бўлган талаблар ўзгариб бормоқда. Энг аввало бу талабларни клублар бажариши лозим. Ижобий ҳолат сифатида, шунингдек, болалар футболига киритилаётган инвестицияни айтиб ўтишим лозим. Бу нарса кейинчалик ўз мевасини беришига ишонаман. ОФК томонидан қўйилаётган талабларни бажариш мажбуриятини фақат ЎзПФЛ ёки клублар ўзига олиб қолмай, балки ОФК ҳам уларнинг бажарилишида семинарлар, таълим дастурлари кўринишида ёрдам беради. Бу борада Ўзбекистоннинг салоҳияти юқори. ОФК нуқтаи назаридан олиб қараганимизда ҳам, Ўзбекистон Осиёнинг энг футболи ривожланган мамлакатлардан бири. Мадомики, Ўзбекистон ОФКнинг тамойилларини бажаришга бел боғлаган экан, ОФК ҳам ана шу ҳаракатларга жавобан барча ёрдамларни аямайди.

— Ўзбекистондаги қайси стадионлар “А” класс талабларига жавоб беради? Жумладан, “Насаф” ва “Шўртан” стадионлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
С.Ремалингам: — “Насаф”да ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳамма нарса зўр. Стадион ҳам “А” тоифага киради. Клубнинг ўзи ҳам доимий равишда прогрессда эканини айтиб ўтишим мумкинн. Биз кўрган структуралар орасида энг яхшиси “Насаф”ники. Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда 2-3та “А” классдаги ва кейинчалик қилиниши керак бўлган ишларга кўра, яна 2-3та “А” тоифасига кириши мумкин бўлган стадионлар бор. “Локомотив” ва “Бухоро” стадионларида биз таъкидлаган ишлар амалга оширилса (улар кўп эмас), уларни юқори классдаги стадионга киритиши мумкин. Бир нарсани тўғри тушунамиз. Ўзбекистондаги стадионларнинг айримлари ОФК комиссияси ташрифигача қурилган. Биз қўйган талабларни амалга ошириш бироз вақт ва маблағни талаб қилинади.

— Маълумки, ОЧЛда иштирок этадиган мамлакатларга қўйиладагина талаблардан бири — мамлакат чемпионатини лицензиялаш тизимига ўтишидир. Бунга Ўзбекистон лигаси қанчалик тайёр?
С.Ремалингам: — Ўзбекистонда клубларни лицензиялаш дастури текис ўтмоқда. Дунё тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, клубларни лицензиялаш ана шу мамлакат чемпионати савиясини оширадиган асосий тамойиллардан бири эканини таъкидлаш лозим. Лицензиялашнинг асосий масалалардан бири — бухгалтерия ҳисоботи ва клубнинг устави. Ана шу борада ишлар яхши йўлга қўйилган бўлса, лицензиялашдан ўтиш осон бўлади.

Лицензиялаштиришдан ўтиш кўп вақтни талаб қилади ва клублар раҳбарияти буни тўғри қабул қилиши лозим. Лицензиялаштириш ОЧЛнинг асосий талабларидан бири бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон ўтган йилги текширув натижаларига қараганда ОФК талабларини яхшироқ бажарди. Аммо бу ўтган йилгидек Ўзбекистон учун ОЧЛда “3+1” квотасини кафолатлайди, дегани эмас. Барча мамлакатлар ушбу йўлланмаларни олишни истайди, аммо бизда 32та йўлланма бор. Ўтган йили бу йўлланмалар 11та давлатга бўлиб берилганди. Бу йил эса мусобақада иштирок этишни истаётган янги 3-4та мамлакатлар бор. Демак, йўлланма учун кураш кескин кечади.

Биз янги мамлакатларга ташрифларни энди амалга оширамиз. Агар улар текширув натижалари бўйича 600 баллдан кўпроқ балл олишса, уларга ОЧЛда иштирок этишга рухсат берамиз. Шунинг учун 2013 йилда ОЧЛда иштирок этадиган мамлакатлар сони сони ўсади деб аниқ айта олмайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:17, 09.08.2012. Ўқилди: 6461 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.