Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хорватиянинг омад фариштаси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

2018 йилда Хорватия терма жамоаси нафақат финалга чиққани, Модричнинг ёрқин ўйини, балки ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган йирик мансабдор мухлисаси билан ҳам хотирадан абадий жой олганди

 Тўрт йил аввал финал учрашувига мамлакат президенти Колинда Грабар-Китарович шахсан ташриф буюрган ва жамоани ашаддий мухлислардек қўллаб-қувватлаганди. Маълум бўлишича, Хорватия учун бу ўта камёб воқеа эмас - терма жамоадаги юксак лавозимлардан бирида 51 ёшли Ива Оливари меҳнат қилади. 30 йиллик фаолиятида у Звонимир Бобан ва Давор Шукердек афсоналарга дуч келган, Лука Модрични эса 15 ёшли чоғидан билади.

Оливари ва яна бир бошқа аёл Хорватия ФФ ташкил этилган кундан бошлаб ишлаганлар

Иванинг ёшлик йилларига оид маълумотлар кўп эмас. У катта теннис билан самарали шуғулланган: 14 ёшлилар тоифасида мамлакат чемпиони бўлган, Германиядаги турнирда Штеффи Граф (кейинчалик Олимпиада совриндори ва «Катта Дубулға» соврини соҳибаси) устидан ғалаба қозонган. Шу кетишда Ива германиялик теннисчи каби юксак чўққиларга кўтарилиши мумкин эди. Бироқ қўлидан олган жиддий жароҳат уни ракетка билан хайрлашишга мажбур этди: «Юксак иқтидор эгаси эканлигимни кўпчилик эътироф этганди. Бироқ билагимдаги оғир жароҳат туфайли, теннисни бир умрга тарк этдим».

Кейин Ива вақтинча яшаш учун (Югославиядаги уруш туфайли бўлса керак) АҚШга учиб кетди. 1991 йилда Хорватияга қайтди ва газета орқали ФФда бўш ўрин борлигини билгач, ўша ёққа йўл олди. Янги иш жойида Оливари яна бир аёл - Иванчица Судак билан танишди.

Судак ФФга икки ой аввалроқ, ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаганидан кейин келганди. У футболга қизиқмасада, ишлашга рози бўлганди. Ўша даврда Югославия парчаланиб кетган, мустақил Хорватия спорт оламидаги дастлабки ташлаётган, инглиз ва француз тилларини яхши биладиган Судак айни вақтида келганди. Ана шу икки аёл федерациянинг халқаро бўлимини ташкил этишди.

Ўша йили ФИФА Хорватия ФФни тан олди. Шу тариқа бўлимда иш қизиб кетди - аёллар халқаро қоидаларни хорват тилига ўгиришди, ФИФА билан доимий алоқани ўрнатишди. Улар эски ёзув машинкасидан фойдаланишган, кейинчалик мутасаддилар уларни оддийгина компьютер билан таъминлади.

«Ниҳоят, биз хато ибораларни ўчириб ташлаш имкониятига эга бўлган, битта хато учун бутун бир варақни қайтадан ёзишдан фориғ бўлгандик», - дея хотирлайди Ива. 

Ива Оливари битта ажойиб кўрсаткич соҳибаси - у Хорватия терма жамоаси таркибидаги ягона аёл

Федерация секин-аста қаддини ростлаб, кучайиб борди, аёллар жамоага тобора яқинлашдилар. 1996 йилда хорватлар дастлабки турнирга йўл олишди, Оливари ва Судак делегатлар мақомида жамоа билан Евро сафарига отланишди. ЖЧ-1998да ҳам шу ҳолат кузатилди. Дарвоқе, Хорватия иккала турнирда ҳам чорак финалга кўтарилди. Натижада федерациянинг, шу жумладан, икки аёл мутахассиснинг нуфузи ҳам ошди.

«Бу ўта муҳим соҳа, дунёда спорт билан тенглаша оладиган дипломатия мавжуд эмас. 2-3 нафар спортчи амалга оширган ишни 100 нафар элчи ҳам уддалай олмайди», - деганди Иванчица Судак.

Кейинчалик аёл мутахассислар ўз фаолиятларини турли йўналишларда давом эттиришди: Иванчица офисдаги ишини давом эттириб, УЕФА топ-менежери даражасига кўтарилди. Ива эса 2002 йилда майдонда ишлашга ўтиб, терма жамоанинг топ-менежерига айланди.

2012 йилда хорват футболида тарихий воқеа юз берди. Миллий ФФ бошқаруви афсонавий Давор Шукер тасарруфига ўтди. Ива Даворни терма жамоадаги давридан биларди, собиқ ҳужумчи эса Оливарининг терма жамоа учун қанчалик муҳим эканлигидан хабардор эди. Шу боис, тўрт йилдан кейин Иванинг мартабасини кўтарди - Оливари Евро-2016да хорват футболидаги дастлабки аёл мақомида терма жамоа захира ўриндиғидан жой олди.

Шундай унутилмас дақиқани Ива «Лужники»даги ЖЧ-2018нинг ярим финалида, Манжукич 109-дақиқадаги голи билан жамоани финалга олиб чиққанида бошдан кечирганди.

Оливари - жамоанинг муҳим бўғини, футболчилар учун омад фариштаси

Иванинг терма жамоадаги вазифаси одатий югур-югурлардан иборат: меҳмонхона, парвоз, аэропортларга келиш-кетиш масалаларини ҳал этиш. Сафар учрашувларига у жамоадан бир кун аввал етиб боради ва барча шарт-шароитлар билан танишиб чиқади. Кўпинча, шаҳарда сайр қилишга вақт топа олмай қолади.

Оливари жамоада яна бир муҳим вазифани - футболчиларнинг ишончли сирдоши вазифасини бажаради. Мазкур роль ўз-ўзидан пайдо бўлган: йирик мусобақаларда улар Ива билан бирга бўладилар, турли муаммоларга дуч келганларида, ким биландир ўртоқлашиш зарурати туғилади. Оливарининг фикрича, бундай пайтларда улар билан тил топишиш аёллар учун осонроқ бўлади.

Қизиқарли факт - Оливари футболчиларнинг бир нечта авлоди билан ҳамкорлик қилган. Шу сабаб, ўйинчилар уни турлича қабул қилишларини тушуниб етди. Масалан, Бобан ва Шукерлар даврида у опа мақомида бўлса, энди она ёки хола. Кўпчилик ўйинчилар унга Ива хола, деб мурожаат қиладилар.

Қуйидаги воқеа Иванинг терма жамоа учун қанчалик зарур эканлигини белгилаб беради. Модрич 9 сентябрда туғилган. Кўпинча бу сана халқаро танаффус даврига тўғри келгани боис, Лука байрамни терма жамоа билан нишонлайди. Торт, табриклар - буларни ташкил этиш Оливари зиммасида. Лекин шу йилнинг ёзида қоида ўзгарди. ЕМЛнинг ёздаги учрашувлари арафасида Ива Модрични ЕЧЛдаги 5-ғалабаси билан табриклашга қарор қилди. Луканинг муваффақияти уни жуда қувонтириб юборганди. Чунки футболчи 15 ёшли пайтидан унга таниш, уруш пайтида жонажон шаҳридан «Динамо» академиясига, у ердан «Тоттенхэм» ва «Реал»га қандай ўтганини ҳам яхши билади. Лука ва жамоа қаршисида сўзга чиққан пайтида, аёл эслади ва нутқини баён этди: «Терма жамоанинг қайсидир менежерига Лукани шунчалик яхши билиш ва буни унинг олдида айтиш имтиёзи берилиши жуда қийин. Шунингдек, қайсидир хорватнинг Модричдан кўпроқ совринларга эга бўлиши ҳам». Шу нуқтада нутқ тўхтаб қолди - кучли ҳаяжонни жиловлай олмаган Ива йиғлаб юборди.

Мана 30 йилдирки, Ива Оливари Хорватия футболида фаолият юритмоқда. Ҳамон ўз иши билан бандлиги ва терма жамоага муҳаббатини инобатга олсак, фаолиятини якунлаш ниятидан йироқ. Лекин Оливаридаги мотивацияда ўзгариш бор. 30 йил аввал у хорват футболининг остонасида турган ва ўз юрти учун қандайдир муҳим ишни амалга ошириш ниятида эди. Ҳозир Хорватия футболи ўз йўлини, Ива эса янги йўналишни топиб олишди - ўз намунаси билан аёлларни футболга даъват этмоқда: «Футбол вакили бўлиш учун майдонда тўп суришимиз шарт эмас. Биз бошқа юмушларни бажаришимиз мумкин: ташкилотчилик, маъмурлик, футболчилар трансфери ва ҳоказо. Футболни ривожлантириш учун аёллар кўп ишларга қодирлар».

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:33, 29.12.2022. Ўқилди: 1955 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.