Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзим ҳар ёқдаман, кўнглим ватанда ёки Марокаш - Қатар мундиалининг нодир безаги!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

У нафақат Африка футболининг энг муваффақиятли (1/2 финалга чиққан) жамоаси, балки глобал миграция даврининг энг ёрқин намунасидир: турли ўлкаларда дунёга келган футболчилар ягона ватан шарафи учун бор куч-маҳоратларини фидо этдилар.

Қатарга йўл олган 26 нафар марокашлик футболчиларнинг 14 нафари хорижий мамлакатларда улғайишган. Мана шу жиҳатни инобатга олганда, ўйинчиларга Европадаги болалар академияларида таҳсил олганликлари ўз самарасини бергандек туюлади. Бироқ фақат шу эмас, аслида, янада қизиқарлироқ далиллар ҳам бор. Келинг, уларни кўриб чиқайлик.

*** Аввало - Европа топ-лигаларининг муҳимлиги. Чорак финалга чиққан жамоалар орасида фақат Англия ва Франция терма жамоаларининг таркиби 100 фоиз топ-чемпионатлар вакилларидан тузилган. Аргентинада 26 футболчининг 23 нафари, Бразилияда 22, Португалияда 19, Хорватияда 15, Марокашда 14 ва Нидерландияда 11 нафари топ-лигаларда тўп сурадилар. Хулоса оддий: таркибининг ҳеч бўлмаганда 50 фоизи топ-лигалар вакили бўлмаган жамоа «плей-офф»ни орзу қилмаса ҳам бўлаверади;

*** Марокашнинг ўзига хос устунлиги бор. 5 млн.дан кўпроқ марокашлик Европада (Францияда 33 фоиз, Испанияда 26, Италияда 16) яшайди. Бельгия аҳолисининг 4 фоизи Марокаш фуқаролигига эга. Табиийки, кенг кўламдаги миграция туфайли, футбол сирларини пухта ўзлаштириш имконияти бўлган Европада кўплаб марокашлик болакайлар дунёга келишади, турли мамлакатлардаги скаутлар эса уларни кузатиб борадилар;

*** «Европада туғилган йигитлар билан айрим муаммоларга ҳам дуч келдик. Журналистлар менга шундай савол беришди: «Нима учун фақат Марокашда туғилган футболчилар билан ўйнамаяпсиз?» Биз шунчаки, барча марокашликларни жамоага жалб этдик. Бу ҳар қанча маблағу, совринлардан афзал», - дейди Парижда улғайган Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Волид Реграги.

*** Марокашнинг ўзида ҳам қудратли футбол марказлари бор. Қисқа муддатга ўтмишга қайтамиз. 15 йил аввал Африканинг энг бадавлат ҳукмдори бўлмиш Марокаш қироли Муҳаммад VI мамлакат спортини жиддий танқид остига олганди. Шундан кейин қирол ва унинг шерикларига тегишли Марокашнинг энг йирик банки, телекоммуникация гиганти ҳамда бошқа сармоядорлар ишга киришдилар. Шу тариқа футболдаги ислоҳотлар дастурига асосан, 2009 йилда 17 млн. доллар эвазига дастлабки замонавий футбол академияси қад ростлади. Телекоммуникация гиганти ва бошқа йирик компаниялар кўмагида академия учун Марокаш ташқи савдо банки ташкил этилди. Академия учун сарфланган маблағларни у ерда тарбияланган ўйинчиларни сотиш ҳисобига қоплаш режалаштирилганди. Ўқув даргоҳининг фаолиятини эса қирол ва унинг шериклари таъминлайдиган бўлдилар.

*** Академия очилди, аммо сезиларли ўзгаришлар 2014 йилда бошланди. Айнан шу йили Марокаш ФФ раҳбарлиги мамлакат молия вазирлигида бюджет бошқармасининг раҳбари бўлган Файзи Лекжага топширилди. 2011 йилда бу мансабни эгаллаган 40 ёшли мутахассис ҳозир ҳам мамлакатдаги йирик лойиҳаларни сармоялаш билан шуғулланади.

*** Қисқача маълумот: 2009 йилда Лекжа ўзининг қадрдон клуби «РС Беркан»ни тасарруфини ўзига олиб, 3-дивизиондан олий лигага олиб чиқди, энди Марокаш чемпионатида медалларни қўлга киритмоқда, 2 марта (2020 ва 2022 йилларда) АФКда Конфедерация Кубоги соҳибига айланди. Хуллас, футбол унга бегона эмас;

*** «Лекжанинг ташрифи Марокаш футболидаги ҳарбийлар корпуси ҳукмронлигига чек қўйди. Федерация 15 йил генерал Бенслиман тасарруфида бўлганди. Унинг ҳамма ишларини ёмон дея олмайман, аммо айрим қарорлари замон талабларига жавоб бера олмасди», - дейди Марокаш сиёсий тизимининг тадқиқотчиси Ёсин ал Яттиуи;

*** Лекжанинг янгича ёндашуви ўта оддий: «Ҳар қандай футбол тизимининг тараққиёти 3та шартга асосланган - майдонлар ва мактаблар, иқтидорни тенглаштириш ва ривожлантириш, малакали мураббийлар»;

*** 2019 йилда Муҳаммад VI академияси қайтадан тикланди. Энди унинг баҳоси 65 млн. доллар. 30 гектарли майдонни эгаллаган иншоот академия эмас, миллий футбол марказининг ўзгинаси. У ерда барча тоифалардаги терма жамоалар, шунингдек, 12-18 ёшли ўсмирларга яшаш ва шуғулланиш учун шароит яратилган. 4та чимли, 3та сунъий қопламали ва битта ёпиқ майдон, сув ҳавзаси, 2та теннис корти, пляж футболи майдончаси, турли тест-синовларини ўтказишга мўлжалланган тиббий блок ва малакали шифокорлар уларнинг хизматига шай;

*** Академияни ОАВ Марокаш Клерфонтени, деб атамоқдалар. Ҳар ҳолда, ўхшашликлар йўқ эмас: у ерга марокашлик иқтидорли ўсмирлар танлаб олинади, душанбадан жумагача улар 65 «лимон»ли базада яшаб, билим оладилар ва машқ қиладилар. Дам олиш кунларида ўз клубларида ўйнаш ва қариндошлари билан учрашиш учун йўл оладилар. Федерация шу аснода 18 ёшгача бўлган иқтидорларни назорат қилади ва терма жамоадаги қонун,қоидалар билан таништириб боради. Яқин келажакда мамлакатнинг 12та вилоятида тўлиқ ишга туширилади. Уларнинг вазифаси - умумтаълим мактабларидан иқтидорли болаларни футбол пирамидасига жалб этиш, клублар академиясидаги тарбияланувчилар тараққиётини назорат қилиш, зарурат бўлса, Работга жўнатишдан иборат.

«Ҳаммаси оммавий ҳаваскорлар орасидан иқтидорли болаларни топиш, ҳудудий ва миллий марказда тарбиялаш билан бошланади. Ҳозир 12та вилоятдаги тараққиётни махсус гуруҳимиз аъзолари кузатиб борадилар. Айнан шу сабабли клубларни ўз мактабларини ривожлантиришга мажбур этяпмиз. Мақсадимиз , мамлакатнинг барча вилоятларида футболни ривожлантириш», - деганди Лекжа.

Марокашда 20та чимли ва 200дан ортиқ сунъий қопламали стадионлар мавжуд. 15 йил аввал федерацияда футбол мактабларининг иш тизими, машғулот майдончалари ҳақидаги маълумотлар йўқ эди. Энди нафақат муайян тизим асосидаги фаолият, балки ривожланиш ҳам яққол бўй кўрсатмоқда: Марокаш олий лигасидаги ўсмирлар гуруҳи мураббийлари Роберто Мартинес, Юрген Клоппнинг ёрдамчиси Пепейн Линдерс, Микель Артета, Патрик Виейра, ва Тьерри Анри каби афсоналар лекцияларидан сабоқ олдилар. Чакки эмас-а?

*** Натижа - Муҳаммад VI академияси Қатар мундиалига 3 нафар асосий таркиб ўйинчисини тайёрлаб берди: ҳужумчи Юсуф ал Носири, ҳимоячи Наиф Агер ва ярим ҳимоячи Аззидин Унаи;

*** Қиролнинг топшириғига биноан, академия ҳар йили фосфат гиганти ОСР ва «Ал-Мағриб» банкидан 20 млн. доллар сармоя олади;

*** Марокаш ФФнинг йиллик умумий бюджети 80 млн.дан кўпроқ. Бунинг 25 млн.и профессионал футболга сарфланади.

*** Марокаш футболининг янада ривожланиши учун мутасаддилар Африка давлатлари билан 40дан ортиқ ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар: қаердадир малака ошириш, бошқасида Муҳаммад VI академиясининг ижараси ёки стадионлар ва машғулот базалари қурилиши учун сармоялар киритиш хусусида. «Марокаш Африка футболининг авангарди, қитъанинг муҳим ўйинчиси бўлишга интилмоқда. Бу интилиш ўз қийматига эга, сармоя талаб этади. Биз нима қилаётганимизни яхши биламиз», - деганди юксак лавозимдаги амалдорлардан бири.

Хуллас, Марокаш ЖЧга мезбонлик ҳуқуқи учун курашга бел боғлагани энди ҳеч кимни ажаблантирмайди, тўғрими?

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:57, 04.01.2023. Ўқилди: 3883 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик