Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди Мбаппе номи икки баробар юқорироқ янграйди. Акаси ортидан сафарга чиққан Этан Мбаппе!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон чемпионати пайтида клублар футболи тўхтаб қолди - лекин тўлиқ эмас. Футболчилар машғулотларни олиб боришди ва ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Уларнинг бирида 16 декабрь куни «ПСЖ» «Париж» билан ўйнади (2:1). Учрашув Франция пойтахтидан 20 километр узоқликда жойлашган Ооредоо машғулот марказида ҳар бири 30 дақиқадан иборат икки бўлим форматида бўлиб ўтди. «ПСЖ» 16 ва 52-дақиқаларда гол урди. Норди Мукиэле ва Исмаэль Гарби асосий қаҳрамонларга айланишди.

45-дақиқада муҳим воқеа рўй берди - Килианнинг укаси Этан Мбаппе «ПСЖ» сафида захирадан майдонга тушди. Бу ўйин ўша пайтдаги 15 ёшли ярим ҳимоячи учун дебют бўлди, у 15 дақиқа ўйнади. Хўш, кичик Мбаппе ҳақида нималарни билишимиз керак?

Этан Мбаппе Марко Верраттининг давомчисими?

Этан Мбаппе 2006 йилда туғилган, 29 декабрь куни 16 ёшга тўлди. Этан фаолиятини «Бонди»да бошлаган, бироқ 2017 йилнинг ёзида акаси ортидан «ПСЖ»га ўтган. Ўтган мавсумда кичик Мбаппе 17 ёшгача бўлганлар жамоасида ўйнаб, у ерда 15 та ўйин ўтказди ва 4 та гол урди. 2021 йилнинг ёзида Этан «ПСЖ» билан 3 йиллик шартнома имзолади ва бу сафар у 19 ёшгача бўлганлар жамоасига ўтди. Октябрь ойида «ПСЖ»нинг «Троя» устидан қозонган ғалабасидан (4:3) сўнг, Этан Мбаппе асосий жамоа билан машғулотларда қатнашган эди. У бош мураббий Кристоф Галтье таклифига биноан базада ишлади. Марко Верратти ва Витинья йўқлиги унинг учун айни муддао эди. 56 ёшли мутахассис кичик Мбаппенинг қобилиятини юқори баҳолади, у «ПСЖ» академиясининг энг истиқболли футболчиларидан бири ҳисобланади.

 

Жорий мавсумда Этан УЕФА ёшлар лигасида дебют қилди, бешта ўйин ўтказди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Кичик Мбаппе ўзининг тўпга бўлган яхши назорати, техникаси ва чап оёғидаги етакчилик хусусияти билан ажралиб туради. Этанни кўпинча Марко Верратти билан солиштиришади: у ҳам ажойиб ҳужумларни ривожлантиради ва тўпни ҳимоя зонасига моҳирлик билан тортиб кетади. «У «Троя»га қарши ўйиндан кейин кўпчиликнинг назарига тушди. У «ПСЖ» академиясининг янги юлдузи, у асосий таркибда икки-уч йилдан кейин порлаши кутиляпти. Асосийси, бундай иқтидорни 2024 йилда, унинг шартномаси тугагач, йўқотмаслик керак», - деди «Le Parisien»  газетаси журналистлари. Қизиқ, Этан Килиан билан бирга асосий жамоага чиқирув олишга улгурадими? Мбаппе ва «Реал Мадрид» ўртасидаги миш-мишлар тобора кўпаймоқда ва унинг укаси эндигина 15 ёшда эканлигини инобатга олсак, улар яқин келажакда бирга майдонга тушишлари даргумон. Этан 2026 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга - мусобақа вақтида у 19 ёшда бўлади. Бу ёшда Килиан жаҳон чемпиони бўлди ва кейинги сайёра чемпионатида акаси билан терма жамоада бўлиши мумкин.

Киритилди: 20:08, 05.01.2023. Ўқилди: 2478 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик