Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 08.09.2025 17:00
      • Ўмон
      • 1:1
      • Ҳиндистон
      • 08.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • 1:0
      • Эрон
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. Финал

Финал Ўзбекистон 1-0 Эрон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3747 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      16:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      03:55 "Третий тайм". Константин Шильцов.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.09.2025

      05:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Спринт.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:35 "Страна спортивная".
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      14:20 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      14:55 "Культовые".
      15:25 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      17:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:40 "Тайны звёзд спорта".
      21:10 "Сюрпляс".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:35 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук.
      00:50 "Культовые".
      01:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      03:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Кубок России. Финал. "Локомотив-Пенза" - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Специальный репортаж.
      12:20 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Д/ф "Инал Тасоев. Петербургский вайб".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Астрахань" - "Легион" (Махачкала). Прямая трансляция.
      19:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:15 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Александр Волкановски против Диего Лопеса.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Минск). Прямая трансляция.
      23:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00  Х/ф "Воин".
      02:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      07:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      08:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      09:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 1.
      09:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 1.
      10:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 2.
      10:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 2.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      12:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      13:15 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      14:00 Теннис. US Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Аманда Анисимова (США).
      15:15 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      17:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос. Прямая трансляция.
      21:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      23:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 9 эп.
      23:30 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      00:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Обзор.
      01:30 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 1 на озере Тоба, Индонезия. Обзор.
      02:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ажойиб дўстлик. Манчини ва Италияни Европада тенгсиз қилган Виалли

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Роберто Манчини Италия терма жамоаси билан Евро-2020 ғолибига айлангани ва мағлубиятсиз серия намойиш этгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўйлашимча, бу муваффақиятнинг асосий масаллиғи мураббийнинг даражасида эмас, балки Роберто Манчини ва “мовий гвардия” мураббийлар штаби аъзоси - Жанлука Виаллининг кўп йиллик дўстлиги, ўзаро ишончи ва ҳамкорлиги бўлгандир? Нима бўлганда ҳам 80-90 йиллар футболида порлаган ажойиб хужумчилар жуфтлиги биргаликда “бузоқчалар ўлкасини” қитъада тенгсиз қила олганди. Улар футболчиликда эриша олмаган совринига мураббий сифатида эришди. Афсуски, уларнинг бири энди йўқ. Сўнгги ҳафтада Жанлука Виалли саратон касаллиги туфайли оламдан кўз юмди.

     Илк бор Роберто ва Жанлука 1983 йилда ўсмирлар терма жамоасининг Коверциано йиғинида учрашишган. 19 ёшли Манчини терма жамоада бир йил ўйнаб улгурган. Виалли эса илк бор миллий жамоага чақирув олганди.

"Робертонинг ўйини менга ёқар эди. Биз биринчи марта Коверцианода учрашганмиз. Ўша пайтда у аллақачон мухлисларнинг суюклисига айланган эди. У ажойиб ўйин кўрсатар эди”, - деб эслаганди Виалли.

      Ўша йилларда Италиянинг асосий термасидан кўра кўпроқ ёшлар жамоаси кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортганди. Aйниқса, жамоадаги 2 вундеркинднинг ўйинлари ҳаммага манзур келган эди. Ўша пайтларда “Сампдория” шарафини ҳимоя қилган Манчини бир неча бор клуб раҳбарларига Виаллини сотиб олиш кераклигини айтган. Умуман олганда Роберто, ўзининг термадаги шериги билан бир клуб сафида ўйнашни жуда ҳам хоҳлаган. 1984 йилга келиб клуб хужум чизиғини айнан Виалли билан кучайтиришга қарор қилган. 1982 йилда A Серияга чиққан “Сампдория” 1984-85 йилги мавсумда Италия кубогини қўлга киритган. Эътиборга молик жиҳати шундаги, ўша финалда“эгизак-хужумчилар” рақиб дарвозасини ишғол этган. Ўйиндан бир кун олдин вундеркиндлар кечаси билан ухламай финал учун ўзларининг ўйин режасини тузиб олишган.  

Футбол оламида “эгизаклар” лақабини олган йигитларнинг ўйин услуби бир-бириникидан анча фарқ қиларди. Манчини ортроқдан хужум яратар, баъзан химояга ҳам кўмаклашарди. Умуман олганда, у жамоанинг яратувчиси эди. Виалли эса аксинча, у хужумнинг энг олди қисмида харакат қиларди. Унинг вазифаси фақат ва фақат хужумни гол билан якунлаш бўлган. Қаҳрамонларимиз футболдан ташқари ҳаётда ҳам доим биргаликда бўлган. Виаллининг айтишича, бири бошқасидан келиб чиққан. Майдонда ўзаро тушуниш дўстликни мустаҳкамлади ва тескари ҳам бўлиши мумкин. Яъни майдондан ташқаридаги дўстлик ҳам майдонда бир-бирини сўзсиз тушунишига сабаб бўлади деб ҳисоблаган.  

      Ўша пайтлардаги "Сампдория" президенти ҳисобланган Паоло Мантовани: "Aгар Манчини майдонга тушмаслигини билсам, мен стадионга бормайман", деганди.  Ёш Манчини фидойи ва зукколиги билан ажралиб турарди - у нозик ва чиройли ўйнайди, майдонда ақлли ҳаракатланади. У ҳар бир матчда ғайритабиий ҳаракатлари билан ҳаммани лол қолдиришга қодир эди. 

   1988 йилда Манчини Италиянинг энг яхши футболчиси деб топилди, бунгача Виалли бир неча бор чемпионат тўпурарига айланиб улгурган эди.

1990 йилда украиналик ярим ҳимоячи Aлексей Михаиличенко "Сампдория" таркибига келиб қўшилади. Ўша мавсумда жамоа биринчи ва охирги чемпионлигини қўлга киритганди. Лекин, орадан вақт ўтгач “эгизак хужумчилар” ва Михаиличенко ўртасида низолар келиб чиқа бошлади. Италияликлар янги жамоадошига етакчилик қилишига имкон беришни хоҳламади ва бу низолар “Сампдория”нинг келажагига бир-мунча ўзининг таъсирини ўтказди. Белуччи, Катанец ва жамоанинг яна бир неча аъзоси бу жанжалларга аралашиб қолишди. Ўша пайтдаги “Сампдория” дарвозабони Манчинига шундай таъриф берганди "Унинг қайноқ феъл –атвори, нафис ўйин услубининг тескариси эди”. Чемпионликдан сўнг Михаиличенко Рейнжерсга жўнаб кетди. Aфсуски, бу “Сампдория”нинг сўнгги “олтин” мавсуми эди.

Сампдория 1991/92 йилги Чемпионлар лигаси финалида "Барселона" га ютқазди. Ушбу ўйин Манчини-Виалли жуфтлигининг жамоадаги энг сўнгги ўйини эди. Мавсум якунида Виалли “Ювентус”га рекорд суммада трансфер қилинди. “Ювентус”дан сўнг Виалли 1996 йилда Лондоннинг “Челси” клуби сафига бориб қўшилади ва 1999 йилги мавсумдан кейин ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилади.

Бу орада Манчини 1997 йилгача “Сампдория”да қолади. Шеригисиз ҳеч қандай ютуққа эриша олмагач, Римнинг “Лацио” клубига кўчиб ўтади. У ерда 4 мавсум мовий либосда майдонга тушади ва 2001 йилга келиб Aнглиянинг “Лестер” клуби шарафини ҳимоя қилади. Ўша йили Манчини “Лестер” сафида 4 бор майдонга тушади ва дўсти каби “Туманли Aльбион”да ўз фаолиятини якунлашини оммага эълон қилади. 

    Дўстлар 30 йилдан кейин, яна бир иш жойида учрашишди. Бу сафар мураббий сифатида. 

 "Биз шунчаки дўст эмасмиз, биз биродарлармиз. Aлоҳида йўллар билан кетганимиздан кейин ҳам ўзаро бир биримизни яхши тушунишимиз сақланиб қолган”, - деган эди Виалли Италия матбуотига.

    Балки, 30 йил олдинги каби, Манчини ва Виалли кечқурун учрашиб, стратегиялар ишлаб чиқишган. Эҳтимол, Еврода “Мовий Гвардия” тенгсиз деб топилишига сабаб шудир? Аммо энди ундай бўлмайди. Манчини ёшлигидан ўзига дўст деб билан футбол афсонаси энди йўқ.                                                             

 Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:47, 08.01.2023. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.