Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ"нинг трансфер сиёсатидаги хатолари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 "Манчестер Юнайтед" узоқ вақтдан бери трансфер бозорида қийналмоқда, клуб футболчиларга сарф-харажатлар бўйича Премьер-лигада етакчилардан бири. Лекин улардан деярли фойда бўлмаяпти.

Ҳатто жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳам яқинда инглиз грандини танқид қилди қилди:

"Сўнгги бир неча йил ичида клуб тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп сифатсиз футболчиларни сотиб олди. Олинган футболчиларнинг аксарияти ўрта даражадаги ижрочилар эди. "Манчестер Юнайтед" учун ўртача бўлиш етарли эмас. Юнайтед футболкасини кийиш жуда қийин. Бу ерда фақат катта босимга дош бера оладиган ҳақиқий шахслар ўйнаши мумкин."

Танқид мутлақо адолатли – аммо "Юнайтед" нидерландиялик мураббийнинг таклифига кўра пулни исроф қилишда давом этмоқда. Ҳаражатлари ўз даражасига тўғри келмайдиган ёки ўзини оқламаган футболчилар ҳақида гапирамиз.

Жейдон Санчо, 85 миллион евро

"Боруссия Дортмунд" таркибида инглиз вингери 2021 йилнинг ёзигача асосий трансфер лоти мақомини қўлга киритди. Жейдон тезда Бундеслигага йўл олди ва ажойиб мавсумлар ўтказди.

“Манчестер Юнайтед” бу 85 миллион евро тўлаш учун етарли деб ҳисоблади – энди инглиз иқтидори “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилмоқда. Санчо ўз она чемпионатида майдонда етарлича вақтга ҳам эга бўлди. Аммо ҳозир у ўзининг соясига ўхшайди (ҳатто мураббий ҳам сезган). Вингер ЖЧ-2022 бошланганидан бери жамоадан алоҳида машғулот ўтказмоқда. 

Аарон Ван-Биссака, 55 миллион евро

Гарчи ёш латерал жамоада дастлабки мавсумларни ўйнаган бўлсада, у асосий таркибдан жой олди, камдан-кам жароҳат олди. Сўнгги 2 йил ичида регрессия унга таъир ўтказмоқда. Аввалги чемпионатда англиялик "қизил иблислар"нинг ярмидан сал камроқ ўйинини ўтказиб юборган ва тен Хаг келиши билан у деярли 4 ой давомида жароҳат туфайли сафдан чиққан.

Декабрь ойининг охирида Аарон жароҳатдан қайтди ва Эрик уни бошида икки марта майдонга туширди. Аммо ҳозир Диогу Далот асосий таркиб футболчиси ҳисобланади ва шунинг учун 25 ёшли инглиз асоссиз қиммат футболчилар қаторига киради.

Антони, 100 миллион евро

Хўш, бразилиялик бундай пулга арзимайди! Ўнг қанот футболчиси сарф ҳаражатларни қоплаш учун "Юнайтед"да қанча мавсум ўтказиши кераклигини тасаввур қилиш қийин.

Антони "Аякс"да иқтидорлироқ кўринганди, чунки Амстердам жамоаси унинг учун идеал стратегияни танлаган эди. Фаол қанотлар ва Антонига берилган эркинлик бунга мисол. 

Антонининг инглиз клубидаги статистикаси ёмон эмас - Премер-лиганинг 8 ўйинида 3 та гол урди, у тез-тез майдонга тушади. Бироқ, 2022 йилда энг қиммат харид ҳақида гап кетганда барбир унинг қимматга олинганини айтишади. 

Харри Магуайр, 87 миллион евро

Марказий ҳимоячининг трансфер миқдори бўйича Гарри ҳаттоки ван Дейкни ҳам ортда қолдирди. Аммо унинг индивидуал хатолари шуни кўрсатадики, "Юнайтед" бошлиқлари  футболчи трансфери учун камроқ таклиф қилишлари керак эди.

Рафаэл Варан ва Лисандро Мартинес келиши билан Магуайр захира ўриндиғига ўтирди. Айни пайтда тарихдаги энг қиммат марказий ҳимоячи Премьер-лиганинг атиги 7 та ўйинида майдонга тушди ва улардан атиги 3 тасида - асосий таркибда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:03, 09.01.2023. Ўқилди: 2234 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик