Англиянинг Goal нашри футбол тарихидаги энг омадсиз трансферлар рейтингини эълон қилди.
Рўйхатдан 14 та трансфер ўрин олди. Шулардан биттаси 2009 йилда, қолган 13 таси 2010 йилдан кейин содир бўлган. Ҳужумчи Ромелу Лукаку рейтингдан икки марта жой олган ягона футболчига айланди.
Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:
1. Филиппе Коутиньо (2018 йил, 120+40 млн евро эвазига «Ливерпуль»дан «Барселона»га);
2. Антуан Гризманн (2019 йил, 120 миллион евро эвазига «Атлетико»дан «Барселона»га);
3. Жоау Феликс (2019 йил, 126 миллион евро эвазига «Бенфика»дан «Атлетико»га);
4. Усмон Дембеле (2017 йил, 105 миллион евро эвазига «Боруссия»дан «Барселона»га);
5. Пол Погба (2016 йил, 89,5 миллион фунт эвазига «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га);
6. Эден Азар (2019 йил, 130 миллион фунт эвазига «Челси»дан «Реал»га):
7. Ҳарри Магуайр (2019 йил, 80 миллион фунт эвазига «Лестер»дан «Манчестер Юнайтед»га);
8. Ромелу Лукаку (2021 йил, 97,5 миллион евро эвазига «Интер»дан «Челси»га);
9. Хамес Родригес (2014 йил, 80 миллион евро эвазига «Монако»дан «Реал»га);
10. Николя Пепе (2019 йил, 79 миллион евро эвазига «Лилл»дан «Арсенал»га);
11. Альваро Мората (2017 йил, 60 миллион евро эвазига «Реал»дан «Челси»га);
12. Кепа Аррисабалага (2018 йил, 72 миллион евро эвазига «Атлетик»дан «Челси»га);
13. Ромелу Лукаку (2017 йил, 75 миллион евро эвазига «Эвертон»дан «Манчестер Юнайтед»га);
14. Златан Ибраҳимович (2009 йил, 69,5 миллион евро эвазига «Интер»дан «Барселона»га).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).