Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • -:-
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • -:-
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • -:-
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • -:-
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • -:-
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • -:-
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5468 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Финал яхши, агар у «эл-класико» бўлса, ундан-да яхши...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу йилги қиш фасли футбол мухлислари учун анча ёқимли бўлди. Сабаби мазкур спорт тури бўйича ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа: жаҳон чемпионатининг финал босқичи айнан шу фаслнинг биринчи ойига тўғри келди. Қишни футболнинг қайноқ ҳарорати билан давом эттириш учун яна бир ажойиб финал бизни кутиб турибди. Бу финал Испания суперкубоги доирасида бўлиб, унда шу мамлакатнинг энг номдор жамоаларидан бири бўлмиш «Реал Мадрид» жамоаси, бошқа бир суперклуб «Барселона»га қарши чиқади. Мадридликлар финалга чиқиш учун «Валенсия»ни йўлда қолдирган бўлсалар, каталония жамоаси «Бетис»ни финалдан маҳрум қилди. Ва шундай қилиб, финалда биз яна ўша «класико» тўқнашувга гувоҳ бўладиган бўлдик.

«Эл-класико» бу — бутун дунё мухлисларининг иккига бўлиниши, майдондаги ҳар бир қарич жой учун кураш, қайноқ ҳиссиётлар ва ёддан чиқмас лаҳзалар деганидир. Мазкур баҳс мақом танламайдиган нодир тўқнашувлардан биридир. Узоққа бормаймиз, ўтган ёзда, АҚШда бўлиб ўтган ўртоқлик мақомидаги ўйинда икки жамоа аъзолари майдонда жиққамушт бўлганлари ҳали ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Айниқса, Рюдигер ва Араухонинг ёқалашиши анча вақт ижтимоий тармоқларда «тренд»да турди. Ваҳоланки, у шунчаки мавсум олдидан тайёргарлик учун ўтказилган оддий ўртоқлик учрашуви эди. Бугун эса биз уларни финалдаги жанггини томоша қиламиз. «Эл-класико» номи олдига финал сўзининг қўшилиши, ҳамма ҳиссиётларни икки карра ошириб юбораётгандек, гўё…

Хавининг «янги Барселона»си

Хави мураббий сифатида бугун «Барса» билан биринчи соврини ютиши мумкин. Мураббийлар натижа учун ўз услубларидан воз кечишлари замонавий футболда янгилик эмас. Ҳаттоки, «даҳо» деб таърифланадиган Гвардиола ҳам ўтган мавсум «Атлетико Мадрид»га қарши жавоб учрашувида бутунлай ҳимоявий ўйин кўрсатиб натижага эришганди. Бугун унинг шогирди бўлмиш Хави ҳам натижа учун ҳар қандай ғояга рози бўлиши аниқ.

«Янги Барселона» деб аташимизга каталонияликларнинг кичик танаффусдан сўнг ўтказган ҳимоявий ўйинлари («Эспаньол» бундан мустасно, чунки у ўйинда «Барса» ҳисобни оча олмади) сабаб бўлди. Жамоа аввалига «Эспаньол» билан дуранг ўйнади, кейин эса «Атлетико» ва «Бетис» устидан қийин ва нурсиз (мақола давомида нега нурсизлигини тушуниб оласиз) ғалабага эришди. Хави натижа учун услубидан воз кечишга тайёр эканлигини, ва бу мутлақо «нормал» ҳолат эканлигини юқорида айтиб ўтдик. Келинг, Хави нега ҳимоявий ўйинни танлаганини таҳлил қилсак. Биринчидан: «Барса» футболчилари Мундиалда ёмон иштирок этишди. Жамоанинг аксар фурболчилари Испания билан муваффақиятсизликка учради. Финалда ўйнаган Дембеле ва Кунде эса ўша куни ўзларини кўрсата олишмади. Футболчиларнинг руҳияти кўтарилиши чун ҳам жамоа амаллаб дастлабки икки-уч ўйинни ютиб олиши керак эди. Иккинчидан эса: бу сафарги танаффус жуда қисқа бўлди ва футболчилар камроқ дам олди. Улар тўқсон дақиқа бир хил темпда ўйинни назорат қилишлари ўта оғир иш бўлиб ҳисобланарди. Шунинг учун Хави тезкор гол уриб, вақти-вақти билан позицион ҳужумларга ўтишни унутмаган ҳолда, жамоани чуқур ҳимояда ўйнатди. «Атлетико» билан бу иш берди, «Бетис» билан эса унчалик эмас. Бунга «Бетис»нинг қувноқ жамоа эканлиги тўсқинлик қилди. Яъни жамоа доим ҳужумкор ўйнагани боис, каталонияликларга қарши биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашдан қўрқмади ва голларини уриб кетди.

«Барса» сўнгги ўйинларида гол уришга жуда қийналяпти. Гавининг ёниб-куйиши ва Педрининг ақлли узатмалари билан хавфли вазиятлар юзага келмоқда. Дембелени рейдларини ҳам унутмаслигимиз керак. Лекин булар ғалаба учун доим ҳам етарли бўлавермайди. Финалда ютиш учун Левандовски янда самаралироқ ўйнаши ва Хави чап қанот муаммосини тезроқ ҳал қилиши керак.

Хуллас, бу «Барселона» голларни қалаштириб юборса ҳам тўпни доимо ўзида сақлайдиган, ўйинни тўлалигича назорат қиладиган эски «Барселона» эмас. Бу вақти-вақти билан рақибга ўйинни берадиган, керак бўлса етмиш дақиқа ҳимояланадиган, натижа учун ўйнайдиган «Янги Барселона». Хўш, сизнингча бугун биз натижа учун ўйнайдиган «Янги Барса»ни кўрамизми ёки эскисиними?..

Анчелоттининг «эски Реал»и

«Реал Мадрид» ҳам бу учрашувга худди «Барселона»дек пенальтилар серярсидан ғолиб бўлиб етиб келди. Лекин бу «Реал»да муаммолар кўп эканлигини билдирмайди. Хотиржамлик ва ғалабага бўлган ишонч жамоанинг қон-қонига сингиб кетган. Жамоанинг энг катта ютуғи ҳам шунда. Кроос, Бензема, Модрич каби жамоанинг ўзаги бўлган футболчилар сақлаб қолинганлиги ғалабаларнинг асосий сабабидир. Юқоридаги футболчилар фаолиятини тугатмай туриб мураббий бўлиб улгуришган. Улар исталган пайтда «Реал» тирилтира олишлари мумкин. Бунга биз ўтган мавсум ЕЧЛда бир неча бор гувоҳ бўлдик.

Биргина Бенземанинг ўзи нақадар катта футболчи эканлиги ўтган мавсумдаги «класико»да билиниб қолди. Ўша йирик ҳисобдаги мағлубият қабул қилиб олинган кечада, яхши формада бўлган Винисиус ва Родриго Бенземасиз жуда беозор бўлиб қолишганди. Улар Мундиалда ҳам «Реал»дагидек сермаҳсуллик қайд эта олмаганларини ҳам қўшимча қилишимиз мумкин. Катта футболчилар билан ёш иқтидорлар жуда яхши чиқишиб кетиши ва жамоадага ички муҳитнинг зўрлиги мадридликларга жуда қўл келади.

Лекин баъзида «майдондаги мураббийлар (Кроос, Модрич, Бензема)нинг ўзи етарли бўлмай қолади. Шундай вақтларда бош мураббий катта саҳнага чиқиши керак. Замонавий футболнинг қолипига катта ёшдаги мураббийлар тушолмай қолаётгани эса бор гап. Мисол учун, Мундиалдаги яримфиналчиларга назар солсак: Дешамдан ташқари барчаси ёш мураббийлар эканлигига гувоҳ бўламиз. Айтмоқчиманки, Анчелотти, Дешам, Моуриньо, Сантуш каби қари мураббийлар ўсишдан, ривожланишдан бироз тўхтаб қолгандек гўё. Улар тез реакция билдиришда кўпинча оқсаб қоладилар.

Дешамнинг Франциясини эслайлик: Финалда Франция жамоаси биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиди. Танаффусдан сўнг, иккинчи бўлимга айнан шу «ўлик» Франция майдонга тушди. У янги схема ишлаш тугул, футболчиларга етатлича «мотивация» ҳам бера олмади. Ўша кунги мағлубият тўлалигича Дешамнинг бўйнида эди. Унинг қилган ягона яхши иши бу захирадаги бор ҳужумчиларни майдонга ташлаганида бўлди. Сантушда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Ўн бир киши билан ҳимояланадиган Марокашга қарши 4-4-2 тактик схемасида ўйнади. Роналдуни захирага олишдан бошқа янгилик қилмади. Аксига олиб бу янгилик ҳам, якунда Португалиянинг зарарига ишлади.

Анчелотти ҳам, агар Хави қандайдир янгилик ўйлаб тоса, унга реакция билдиролмай қолиши мумкин. Бу қарор балки, Бальде ва Педри жуфтлигини чап қанотда ўйнатиши ёки Дембеле ва Фати каби дриблинги юқори бўлган вингерлар билан «Реал»нинг нисбатан заифроқ бўлган қанот ҳимоясини ёриб ўтиш кўринишида бъолар. Буниси бизга қоронғу.

Аниқ ва равшан бўлган ягона нарса шуки: биз бугун супер баҳс гувоҳига айланамиз. Ёқимли томоша!

Авазбек Мирсаитов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:49, 15.01.2023. Ўқилди: 2045 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.