Шахмат. Абдусатторов ва Синдаров 2-турда дуранг қайд этишди
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess" турнири давом этмоқда.
Кеча мусобақанинг 2-тури доирасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда америкалик Фабиано Каруанага қарши дона сурди. Ҳамюртимиз яхши ўйин намойиш этди ва эндшпилда ҳамюртимиз бир пиёда устунлигига эришган бўлса-да, улардан бирини фарзинга олиб чиқишга рақиб йўл қўймади. Шу тариқа, шахматчилар дурангга имзо чекишди.
"Мастер" турнирида иккинчи турдан кейин Нодирбек Абдусатторов, Магнус Карлсен, Лирен Динг ва Ануш Гири 1,5 очко билан пешқадам бўлиб туришибди. Ҳамюртимиз бугун Гукашга қарши қора доналарда ўйнайди.
"Челленжер" гуруҳида ўз иштирокини давом эттираётган Жавоҳир Синдаров ҳам қора донада сербиялик Велимир Ивичга қарши баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди. Ҳамюртимиз 1 очко билан рўйхатда 6-ўринда бормоқда. У бугун ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшалига қарши баҳсда иштирок этади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:55, 16.01.2023. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар