Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4531]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2803]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2787]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2676]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2560]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2547]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2498]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2349]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2279]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2202]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«ПСЖ» ташкил этган Мессини табриклаш маросимига ака-ука Мбаппелар қандай муносабатда бўлишди?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввалги чоршанба куни Лионель Месси таътилни якунлаб, ниҳоят «ПСЖ» сафига қайтди.

Париж клуби кутилганидек, Қатарда жаҳон кубогини қўлга киритиш баробарида французларни армонда қолдирган аргентиналик юлдуз шарафига чемпионлик йўлаги ташкил қилди. Леони қарши олиш маросимидан олинган видеолавҳада қизиқарли жиҳатлар ҳам кўзга ташланди.

Килианнинг укаси - «ПСЖ» U-19 ярим ҳимоячиси Итан Мбаппе хомуш. Кадрларга қарасангиз, клуб футболчилари ва ходимлари Мессини давомли олқишлар билан қарши олишгани кўринади. Бироқ Килиан Мбаппенинг укаси Итаннинг реакцияси мухлисларни ҳам бепарво қолдирмади: 

- Итан Мбаппенинг чеҳраси ҳаммасини кўрсатиб турибди. Қувноқлик йўқ.

- Итан шунчаки, бироз ҳайратда қолгандек...

- Итаннинг муносабати қизиқ. У Месси билан қўл бериб кўришиш учун келмаганидек...

Килиан Мбаппенинг ўзи йўқ. Франция термаси ҳужумчисининг ўзи эса жаҳон чемпионини қарши олиш маросимида қатнашгани йўқ. Сабаби маълум. Таъкидланишича, «Ланс»га қарши кечган мағлубиятли ўйин (1:3)дан сўнг «ПСЖ»нинг бир қатор футболчиларига қисқа таътил берилган ва 24 ёшли Килиан бундан фойдаланиб, Нью-Йорк саёҳатига йўл олган. У Ашраф Ҳакими билан бирга МБАдан ўрин олган «Бруклин Нетс» ва «Сан-Антонио Сперс» ўртасидаги ўйинга ташриф буюрди. Килиан катта экранда намойиш этилганида, мухлислар уни чинакамига олқишлашганини ҳам айтиш жоиз.

Тантанали юриш ва махсус мукофот. Чемпионлик йўлакчасидан тантанавор ўтган Месси якунда «ПСЖ» расмийси қўлидан олтин билан қопланган махсус мукофотни қабул қилиб олди. Якунда аргентиналик ушбу соврин билан тушган суратга ҳам тушди. «Лео Месси 2023 йили ҳали майдонга тушмади, лекин соврин олишга улгурди» - бу мухлислар томонидан ижтимоий тармоқларда қолдирилган изоҳлардан бири.

Месси ва Неймар учрашуви. Аргентина термаси Қатарда ғалаба қозонгач, Лео илк қутловлардан бирини клубдоши Неймардан олганди. Кутиб олиш маросимида ҳам бразилиялик юлдуз ғоят мамнун кўринди. Кейинчалик Неймар ва Мессининг самимий қучоқлашишгани акс этган суратлар ҳам чиқди. Бунга муносабатлар турлича:

- У сакрашдан ўзини зўрға ушлаб турди.

- Неймарнинг Месси учун хурсанд эканлиги яққол сезилди. Бу дуэт зўр.

- «ПСЖ»да Мессини ҳеч ким Неймарчалик соғинмаган экан.

«Брайтон»да ҳам тантана. Камтарин клуб ўз вакили Алексис МакАллистер шарафига чиройли кутиб олиш маросимини уюштирди. 24 ёшли ярим ҳимоячи олтин медалини бўйнига тақиб, давомли олишлар остида клубдошлари ва ходимлар қаршисига чиқди. Алексис шундан сўнг ҳар бир футболчи билан Бирма-бир қучоқлаб кўришди, ЖЧ кубоги нусхасини боши узра баланд кўтарди. Тантана кадрлари дарҳол интернет оламида кенг тарқалди ва ҳаттоки, Месси ҳам 5та смайл юборди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:00, 16.01.2023. Ўқилди: 5610 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик