«Tata Steel-2023». Абдусатторов 6 соатли ўйинда ғалаба қозонди, Синдаровда дуранг
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирда тўртинчи кун баҳслари ўтказилди.
"Мастерс" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда эронлик Пархам Мақсудлуга қарши оқ доналарда ўйнади. Ўйин деярли 6 соат давом этди. Ҳамюртимиз ўйинни эртароқ якунлаши мумкин эди, аммо баҳсни жуда яхши бошлаган ҳамюртимиз, кутилмаганда, кучсиз юришни амалга ошириб, вазиятни тенглаштириб қўйди. Ўз навбатида, кейинчалик эронлик шахматчи ҳам хатоларга йўл қўя бошлади. Якунда эса Абдусатторов ғалабани тантана қилди.
Ушбу ғалаба туфайли Нодирбек ўз очколарини 3 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Кеча Магнус Карлсенни мағлуб этган Ануш Гири ҳисобида ҳам 3 очко бор. Нидерландиялик спортчи пешқадам бўлиб турибди. Абдусатторов эртага Карлсенга қарши қора доналарда ўйнайди. Бугун эса турнирда дам олиш куни.
"Челленжер" турнирида иштирок этаётган Жавоҳир Синдаров эса ҳиндистонлик Адҳибанга қарши қора доналарда ўйнади ва дуранг натижа қайд этди. Натижада ҳамюртимизнинг очколари 2,5тага етди. У жадвалда 4-поғонани эгаллаб турибди. Синдаров эртага словакиялик Йергус Печак билан баҳслашади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:56, 18.01.2023. Ўқилди: 1746 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар