Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Триллер ёхуд ўзимдан чиққан бало...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Барселона» Испания кубоги 1|16 финалидан ўрин олган баҳсда катта мушкулотга юз тутди.

Учинчи дивизион иштирокчиси - камтарона Интерcити» устидан оғир ғалаба ёхуд чинакам шоу. «Овертайм»да 4:3 - бу майдонда чинакам жанг борганидан далолат. Боз устига, Каталония клубини ўз тарбияланувчиси «хет-трик» билан жазолади. Тескари айланиш шунақа...

Ғалати сценарий

Аслида ўйин кутилган сценарий остида бошланди - Роналд Араухо 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Ўша лаҳзада ҳаммаси ўткир сюжетли шоуга айланиб кетишини ҳеч ким хаёлининг бир бурчагига ҳам келтирмаганди. Чунончи, Хави майдонга асосий таркибни ташлади, ўринбосарлардан фақат дарвозабон Иньяки Пенья ва ярим ҳимоячи Пабло Торрега имконият берди. Каталонияликлар ҳисобдаги устунликни 59-дақиқагача хотиржам сақлаб туришди, охирги ярим соатликда эса барчаси тескари айланди, гўё. Асосий «айбдор» - 21 ёшли ярим ҳимоячи Ориоль Сольдевила. Испаниялик иқтидор аввалига бурчак зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай, Усмон Дембеле «Барса»нинг иккинчи голини ургач, атиги 4 дақиқадан сўнг яна шу Сольдевила мувозанатни тиклади. Кейин Рафинья ҳисобни 3:2га етказди, якунда Ориоль дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бориб, вазиятдан унумли фойдаланди - 3:3. Тасанно, қойил! Қисқаси, «Барса» уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди ва ҳаммани ҳайратга солган йигитча жамоа ғалабасини бузиб ташлади. Шу тариқа «Интерcити» ўйинни қўшимча бўлимларга чўзди, аммо якунда мағлубиятни тан олди, барибир: Ансу Фатининг 104-дақиқада урган голи жавобсиз қолди.

«Барселона»га ўз  тарбияланувчисидан салом! 

Ориоль Сольдевила фақат «Барселона» тарбияланувчиси эмас, у айнан Каталонияда туғилган. Бўйи нисбатан баланд (185 см.) йигит айни пайт чап қанот вингери позициясида тўп сурмоқда. Ориоль 2018-2020 йиллар оралиғида «Барселона» академиясида шуғулланган. «Болалигимдан жамоа фанати ва клуб аъзоси эдим», деди кеча қаҳрамони ўйиндан сўнг. Бироқ «Барса» Сольдевила салоҳиятига ишонмайдими, уни «Бирмингем» ёшлар жамоасига қўйиб юборади - текин трансфер. Йигитча Англияда U-23 таркибида ўйнади, бу катталар жамоаси билан шартнома тузиши учун кифоя қилди. Тўғри, камтарингина «Интерcити» билан. Тақдир экан, шу бола «Барселона»га қарши ўйинда қатнашиш имкониятига эга бўлди ва бундан ўта эффект­ли фойдаланди.

Айтиш ўринли, ўйин олдидан Сольдевилага одатдагидан кўпроқ эътибор қаратилди, йигитча ҳаттоки, овқатланиш тартиби ҳақида ҳам гапирди: «Нонушта учун ёнғоқ мойи ва банан. Эрталабки машғулотлардан сўнг одатда озгина протеин истеъмол қиламан». Нима, бу муваффақият формуласими? Умуман, Ориоль Испания кубоги жорий мавсумида бунга қа-дар 2 марта майдонга тушганди: «Атлетико Чирбонеро»га қарши баҳсда 13 дақиқа ва «Мирандес» билан ўйин­да 72 дақиқа (иккинчисида гол ҳам урди). Футболчининг Испания учинчи дивизионидаги статистикасида эса ғайриоддийлик йўқ: 17та ўйин, атиги 1та гол ва 2та ассист. Бошқача айтганда, Сольдевила лигада жами 575 дақиқа тўп сурган, холос. Демак, у кўпинча «жокер» ролини бажаради. Шуни назарда тутсак, унинг «Барселона» билан баҳсда «хет-трик» қайд этгани - янада катта «сюрприз».

Ўзи «Интерсити» қандай клуб?

«Барселона» иштирокидаги шоу-ўйин Аликантеда ўтказилди. Бу шаҳар ҳақида гап кетганида, мухлислар ёдига вақтида Сегунда ва кубок турнирларида ўйнаган «Аликанте» клуби тушса керак. Аммо бу жамоа 2014 йили тарқатиб юборилди. «Интерcити»га эса 2017 йили асос солинди. Янги жамоа аввалига Валенсия ҳамжамиятига қарашли ҳудудий лигада иштирок этди. Хуллас, чиндан ҳам, нолдан тузилган «Интерсити» мавсум-2017|2018да дебютини нишонлади. 2018 йилнинг ёзида раҳбарлар клубни «Новельда» билан бирлаштирмоқчи бўлдилар, албатта, Учинчи дивизионга чиқиш учун. Аммо Испания футбол федерацияси ғоя географик меъёрларга тўғри келмаслиги туфайли бунга рухсат бермади. Чунки икки жамоа бир-биридан 28 км. узоқликдаги шаҳарларда фаолият юритади.

Муҳими, «Интерcити» шундан сўнг ноёб лойиҳа эвазига ўз позициясини мустаҳкамлади. Клуб эгалари буни футболдаги янгилик сифатида тавсифлашади. Техно-бизнесменлар Сальвадор Марти ва Хавьер Мира шу ғоя ичида «ёнмоқдалар». Улар одамларни юз қиёфасидан таниб олиш тизими билан шуғулланувчи FacePhi компаниясини тараққиёт сари етаклашмоқда. Қисқаси, Марти ва Мари бизнес-лойиҳага кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Испания футболида биринчи бўлиб, «Интерcити» акцияларини фонд бозорига чиқаришди. Жамоа эса 5 мавсумдан 4тасида ўз олдига қўйилган вазифани бажариб, лигалар­аро сакради ва Учинчи дивизионга кўтарилди. Тўғри, «шаҳарликлар» ҳозирча атиги 16-ўринда боришмоқда. Испания кубогида «Барселона»га қарши ушбу сеҳрли ўйин ортидан эса «Интерсити» кичик хусусий сармоядорлар учун анча жозибали брендга айланди, шубҳасиз.

И.ЮСУФЖОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:30, 18.01.2023. Ўқилди: 2000 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик