Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      •   Хоразм
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      •   Қизилқум
      • 0:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм - Нефтчи
9-тур Қизилқум - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанлука Виалли: «Челси»дан ҳайдаб, юрагимни тилка-пора қилишганди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футбол қиролидан жудо бўлганимизни ҳали ҳазм қилмай туриб, яқин ўтмишнинг яна бир юлдузи кетди: Италия футболи афсонаси Жанлука Виалли энди орамизда йўқ.

У саратон касаллиги билан узоқ давом этган курашдан сўнг 6 январь куни вафот этди. Шундай буюк футболчининг 2014 йилда FFT нашрига берган интервьюсини эътиборингизга ҳавола этишга жазм этдик. Виалли ўшанда «аристократлар»дан ажралганидаги оғриқлари, нонга бўлган муҳаббати ва илонларни ёқтирмаслигини гапириб берганди.

ҚИСҚАЧА ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

Жанлука Виалли клубдаги фаолиятини 1980 йилда «Кремонезе»да бошлаган, 4 йилдан сўнг, ундан етарлича таассурот олган «Сампдория» форвардни сотиб олган. Генуяда Виалли кўп йиллик дўсти Роберто Манчини билан бирга ўйнади ва 1992 йилда «Ювентус» унга 12,5 миллион фунт стерлингни санаб беришидан олдин «А» серия ва Европа кубок эгалари кубоги ғолиби бўлишга улгурди. Туринда эса Виалли Италия Кубоги, Скудетто, Италия Суперкубоги, ЕЧЛ ва УЕФА кубогини қўлга киритди. 1996 йилда «Челси» сафига қўшилди ва кейинги мавсумда «аристократлар» футболчисиҒменежерига айланди. Ва у рда Англия кубоги, лига кубоги ва Европа кубок эгалари кубогини қўлга киритган ҳолда, инглиз футболини шунчаки ёндиради. Ке­йинчалик мураббий сифатида «мовий гвардия» Евро-2020 чемпиони бўлганида Манчинига ёрдам берди.


Ўйинчи сифатида  муваффақият  қозонганимни  билардим...

- 1981 йили «Кремонезе» ёшлар жамоасида ўйнардим ва мавсум охирида мендан асосий жамоага ўтишимни сўрашди. Ва шу тариқа улар билан машғулотларга киришдим, тез орада эса «Кремонезе»нинг бир қисми бўлишим мумкинлигини тушуна бошладим. Бир неча ўйин ўтказганимдан сўнг менга профессионал шартнома таклиф қилишди, ўша пайтга келиб, ўзим ҳам профессионал бўлишим мумкинлигини англагандим. Табиийки, бундан ҳайрон бўлмадим, лекин асосий жамоада шу қадар эрта ном қозонишим катта сюрприз бўлди. Чунки ўшанда энди 17га тўлгандим, қолаверса, клубда иккита асосий ҳужумчи бор эди.

Футболда бахтли эдим...

- 1996 йилда «Ювентус» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ўйиним - «Челси»га ўтишдан олдин клуб сардори сифатидаги сўнггиси эди. «Сампдория» билан скудеттони ютганимда ҳам (1991 йилда) шундай ҳолат кузатилган. Саккиз йиллик уринишлардан сўнг, ниҳоят унга эришганимиздан жуда хурсанд бўлдик. Мен ҳар доим айтаманки, футболда ғалаба қозониш қувонч эмас, аксинча, енгилликдир. Биз ғалаба қозонганимизда ҳам шундай енгилликни ҳис қилгандим. Лекин агар «Сампдория» билан Скудетто ёки Чемпионлар лигаси ўртасида танлов қилишим керак бўлса, шубҳасиз иккинчисини танлаган бўлардим.


Футбол юрагимни  синдирган кун...

- «Сампдория» билан 1992 йилда Европа кубоги финалида «Барселона»га ютқазганимизда, «Уэмбли»даги кийиниш хонасидаги аҳволимни кўрсангиз эди... Ўша ёзда «Ювентус» билан шартнома имзолашимни билардим, шунинг учун кўплаб сабабларга кўра асабий эдим: мағлубиятга учраганимиз, бу менинг «Сампдория»даги сўнгги ўйиним бўлгани ва ўйинда ажойиб имкониятни қўлдан бой берганим учун. Мен айбни тўлиқ ўз бўйнимга олдим. Яна бир ҳолатда, аниқроғи 2000 йилда, «Челси» бош мураббийлигидан бўшатилганимда ҳам аҳволим яъши эмасди. Ўша куни нафақат футбол, балки Кен Бейтс («Челси» бошқарувчи директори) ва Колин Хатчинсонлар ҳам юрагимни синдиришганди.

Бу ҳақда ҳеч кимга  айтмаганман, лекин...

- Мен илонларни ҳам, каламушларни ҳам ёқтирмайман. Африкага тез-тез бориб тураман, шунинг учун илонлар билан йўлим кўп кесишади. Уларни умуман ёқтирмайман.

Агар футбол  ўйнамаганимда, мен...

- Отам билан унинг қурилиш компаниясида ишлаган бўлардим. Ўзимни бошқа исталган спорт турида профессионал бўла олишимга ишонсамда, оилавий бизнесимизда меъмор бўлардим, дея оламан.

Болаликдаги  қаҳрамонларим...

- Оилавий дўстимиз, қайсар Антонио Кабрини ва Йохан Кройффларни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Кройфф ҳақида италянча Profeta del Gol деб номланган фильм бор эди ва мен уни 10 марта қайта-қайта кўрганман. Кройфф доим юрагимдан жой олган, лекин 1992 йилда «Барселона»га ютқазганимиздан бери орамизда қандайдир севги-нафрат каби нарса бор.


Энг мағрур  дақиқаларим...

- Икки қизимнинг дунёга келишига гувоҳ бўлишдан ташқари, «Ювентус» сардори сифатида Чемпионлар лигаси кубогини бошим узра кўтарган пайтим.

Агар ўйинда бир нарсани ўзгартира олсам, бу...

- Италия футболининг ҳолати бўларди. Мухлислар, футболчилар, ҳакамлар ва барча клублар спортни яхшилаш учун бирлашиши керак.

Мени таърифлайдиган учта сўз...

- Меҳнатсевар, перфекционист ва адолатли.

Мен усиз яшай  олмайдиган ягона 

нарса бу...

- Футбол, гольф, оилам ва нон. Аслида, мен ҳамиша нон билан юраман. Чунки нонни жуда яхши кўраман.


Футболдаги ягона  афсусим...

- Терма жамоада ўйнашни давом эттириш имкониятидан бош тортганим. Ўшанда (Виалли 1992 йилда ўзининг сўнгги кубогини қўлга киритган эди) буни тўғри, деб ўйладим, чунки мен жуда қайсар ва мағрур эдим. Аммо неча ёшда бўлишингиздан қатъи назар, ҳеч қачон ўз мамлакатингиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятидан воз кечмаслигингиз керак.

Агар менда битта тилак бўлса, бу...

- Премьер-лигада уйимга жуда яқин бўлган футбол клубига эгалик қилиш! Дарҳақиқат, футбол клубига эгалик қилиш учун етарли пулингиз бўлиши жуда яхши орзу бўларди.

Мен учун энг қадрли нарса бу...

- Балки мендаги гольфга доир анжомлардир. Ҳафтада бир марта гольф ўйнайман. Бу менга жуда ёқади, кўпчилик эса бу қанчалик рақобатбардош эканлигини англамайдилар. Йўқ-йўқ, мен бошқалар билан рақобатлашадиган маняк эмасман, лекин доимо яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Гольф жиҳозларимни ҳақиқатан ҳам қадрлайманми? Йўқ, унчалик эмас... Одатда нарсаларга жуда боғланиб қолмайман.

Манба: Fourfourtwo.com, 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:30, 19.01.2023. Ўқилди: 1508 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик