Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • 1:1
      • Женоа
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 0:0
      • Ливерпуль
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • 1:2
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 3:2
      • Саудия Арабистони
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • -:-
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      • Эрон
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • -:-
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танловга: Учинчи танқид ёхуд мақсади бир муаммолар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мақоламиз сарлавҳасини эшитиб бир оз ҳайратланган бўлишингиз табиий. Аммо мавзунинг ичига кирмасдан туриб ўта ҳаяжон ва эҳтиросларингизни ошкор қилишга чоғланмассиз деган умиддамиз. Ушбу ҳаяжону, эҳтиросларни барчасини «оптом» қилиб мақоланинг охирги қисмида бира-тўла кўрсатишингиз мумкин.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида жуда муҳим ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, журналистика соҳасида аслида қандай қалам тебратиш ёки ижод қилишни футбол нашрлари кўпчиликка намоён қилиб бўлди. Афсуски, қалам аҳли қилаётган манна шундай ижодкорлик «зангори экран» ижодкорларига ҳамон етиб бормагани кишини бироз таажубга солади.

Келинг, масалага сал бошқачароқ ёндошайлик. Юртимизда футболга қизиқувчиларни сони қанчалик кўп эканлигини яна бир бор эслатиш шарт эмас. Шу сабабли ҳам телеканаллар ичида анча ёш саналсада «Спорт» телеканали ўзининг яхшигина мухлисига эга бўлиб олди. Минг афсуски, мазкур телеканал республикамизнинг узоқ туманлари у ёқда турсин, ҳатто пойтахтга яқин бўлган Самарқанд вилоятининг айрим туманларида сифатли кўрсатмаётганлиги, ё бўлмаса умуман кўришнинг иложи йўқли кишини ўйлашга мажбур қилади. 

Биргина вилоятнинг Ургут тумани тоғ ён-бағрида жойлашган Тегирмонбоши, Ўрта ва Бош Терсак, Тўртинчи Терсак, Қоратепа, Қизилбоши, Қўзичи, Севаз ва Омонқўтон каби қишлоқларига тўлқин етиб бормаганлиги сабабли бу ернинг аҳолиси «Спорт» телеканали кўрсатувларини кўришдан мосуво бўлишган. Буларни-ку қўятурайлик, ҳатто Ургут туман марказига яқин айрим қишлоқларида ҳам эфирнинг сифати қониқарли деб бўлмайди. Энг ачинарлиси, Ургут ва Тайлоқ туманларида Тожикистон Республикасининг иккита канали сифатли тарзда эфирга узатилсаю, ўзимизнинг «Спорт» каналимиз кўрсатмаса роса алам қиларкан кишига. Айниқса терма жамоамиз ўйинлари вақти бу алам икки баравар ортиб кетади. Худди шундай ҳолатни Нуробод туманининг баъзи қишлоқларида ҳам учратишимиз мумкин. Қувонарлиси, нурободлик футбол ишқибозлари миллионлар ўйинига шу қадар қизиққанлиги туфайли ишқибозлар «Спорт» телеканали хира-шира кўрсатадиган қишлоқларга бориб томоша қилишар экан. Очиғини айтиш керакки, айрим футбол кўрсатувларини миллионлар ўйини ишқибозлари ҳар замонда айнан Тожикистон Республикаси телеканаллари орқали кўришига ичингиз ачийди. Танқидга йўймангу, аммо «Спорт» телеканали ходимларининг ижодларини чеккага суриб, ҳеч ким билмайдиган, кўплар тушунмайдиган, баъзи шарҳларида ҳатто миллатчиликка борадиган Тожикистон телеканали журналистларининг шарҳини эшитиш...

Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак деганларидек, «донсиз» қолган «Спорт» телеканали «сув»дан ҳам мосуво бўлишмоқда. «Спорт» телеканалини қанчалик мароқ билан томоша қилсанг, ундаги шарҳловчиларнинг оддий ҳолатдаги хатоларини кўриб шунчалик асаб бузиладики, асти қўяверинг. Айниқса миллий терма жамоамиз ва клубларимизнинг халқаро майдонгади ўйинларини шарҳлаш жараёнида эҳтиросга берилиб кетадиган шарҳловчилар ҳатто ўзлари нима дейишаётганини тушунмай ҳам қолишади. Энг қизиғи кўп ҳолларда футболчиларни танимаслиги оқибатида қўпол хатоликлар амалга ошириладики, буни оддий сўз билан ифодалаш қийин. Оддийгина «Спорт» канали олий лиганинг 2-туридан ўрин олган «Шўртан» – «Навбаҳор» учрашувидаги ажойиб “қовун тушди”нинг ўзи сўзимиз мисоли бўла олади. Беллашувнинг иккинчи бўлим охирги 20 дақиқасигача ҳаммаси яхши кетаётган эди. Аммо бош ҳакам Ильгиз Танташев беллашув якунланганини билдирувчи хуштагини чалганида ўйинни шарҳлаган ҳамкасбимиз айтган гапи унча-бунча одамни ёқа ушлашга мажбур қилади (шарҳловчи ким эканлигини айтишни лозим деб билмадим). Хуллас, телевидениедаги фаолият юритадиган ҳамкасбимиз телетомошабинлар билан қуйидаги сўзларни айтиб хайрлашди: «Учрашувнинг бош ҳаками Игорь Криушенко ўйинни якунловчи хуштагини чалди!». Тўғри, инсон адашади, лекин бу даражада деб ўйламайман, яна билмадим. Ўзбекистон чемпионати ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатида Игорь Криушенко деган рефери йўқ. У янги йилдан бери «Шўртан» бош мураббийи ҳисобланади.  Бунчалик эмасда, ўртоқ ҳамкасблар! Балки Крушенкони ишдан кетишига айнан ўша журналистнинг “ҳиссаси” ҳам бордир. Яна ким билади дейсиз?!

«Спорт» телеканали ижодкорлари ҳам бир вақтлар футболимизда бўлгани каби сонга эътибор бериб сифатни иккинчи даражага олиб келишлари натижасида оддий ва қўпол хатоликларнинг юзага келиши ўша канал ижодкорлари учун уятли саналмасмикан. Бу каби хатоликлар футбол ўйинларини эртак қилиб шарҳлайдиган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, бир вақтлар «Гол» кўрсатуви билан Ўзбекистон футболини «кўзини очиб» қўйган Давлат Турдиалиев ва ўзининг теран фикрлари билан ишқибозлар эътиборида бўлиб келган Даврон Файзиев каби шарҳловчиларнинг узоқ йиллик меҳнатини кўкка совурмасмикан?

Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, дейди халқимиз. Шундай экан биз ўз муаммоларимизни қанчалик яширсак бизни қийнайдиган муаммолар шунчалик кўпаяверади. Айнан мана шундай жиҳат орқали муаммонинг иккинчи тугуни келиб чиқади. Гарчи, биринчи мавзумиз билан ўртадаги боғлиқлик озгина йўқолсада, бизнинг лоқайдлигимиз туфайли бу муаммо олдингисидан-да фожиали кўриниш олиши ҳеч гап эмас.

Халқимизда сен менга тегма, мен сенга тегмайман, деган мақол бор. Биз бугун бу мақолни ҳаётга тадбиқ қилмоқчи эмасмиз. Аниқроғи, таҳлил қилмоқчимиз. Бугун бозор иқтисодиёти даврида барчамиз ишга шу қадар шўнғиб кетдикки, ҳатто ёнимиздаги одамларнинг нима иш билан шуғулланишига эътибор ҳам бермай қўйдик. Худди футболдаги каби, ЛОҚАЙД бўлиб бормоқдамиз. Яхшиси, гапни олиб қочмасдан аниқ мақсадга ўтақолайлик.

Бугунги кунга келиб юртимизда тамаки маҳсулотини истеъмол қилувчилар сони шу қадар кўпайиб кетдики, ҳатто бу борада аниқ бир рақамларни келтиришга ҳам иккиланиб қоласан киши. Энг ёмони кашандаликни ўз жинсига тўғри келмайдиган чекувчиларнинг кўпаяётгани ачинарли. Жамиятимизда эркак ва аёл иш фаолияти қанчалик тенглашган сари уларнинг қилаётган ишлари ва ҳатти ҳаракатлари ҳам шу қадар тенглашмоқда. Ҳатто спортда ҳам. Бундоқ назар ташласак, катта кўчани тутатиб кетаётганлар орасида биз билган сиполи, одоб-ахлоқда ҳаммага ибрат бўладиган аёллар ва қизларимиз ҳам бор. Қизлар учун сегарет чекиш қанчалик наф келтиради? Биз айнан манна шу саволга жавоб топиш мақсадида кашандалик кўчасига кирган Лола (исми ўзгартирилган) исмли қизни суҳбатга тортдик.

— Бу заҳри қотилнинг қанчалик зарар келтиришини биласизми?
— Йўқ билмайман. Билишни ҳам истамайман.
— Турмушга чиққанингиздан кейин-чи, ундан сўнг ҳам сигарет чекасизми?
— Буни вақт кўрсатади.
— Чекишдан қандай фойда топдингиз?
— Дастлаб, асабларимни тинчлантиришга ёрдам берарди. Кейинчалик, чекмасам ўзимни ёмон ҳис қила бошладим.
— Сиз эртага она бўласиз, шундайми? Унинг заҳри балки фарзандингиз қонига ҳам сингар?
— Мана шунақада, чекма дейсизлару яна аллақандай қўрқинчли гапларингиз билан одамни ўтакасини ёрасизлар (сумкасидан навбатдаги сигеретни олиб чека бошлади). Ўзи ҳар куни эшитадиган тана-маломатлар ҳам етиб ортади менга. Хўш, айтингчи, шундай асаббузурликдан кейин ҳам чекмай бўладими? Агар менинг ўрнимда бошқаси бўлганда аллақачон наркоман бўлиб кетарди...
— Мана шу нарсанинг ўрнига бирор бир спорт тури билан шуғулланганингизда балки саломатлигингиз учун фойдалироқ бўлармиди?!
— Тўғри эслатдингиз. Гарчи спорт билан шуғулланмасамда футболни жуда яхши кўраман. Айниқса, Зидан, Бекхем, Қосимовларни суратларидан ҳам анча мунча йиғиб қўйганман.

Эй, воҳ. Бу нима кўргилик. Захри қотил билан ошно тутинган бир ожиза шу ҳолида шунча спорт тури қолиб футболни яхши кўрармиш. Ҳатто жаҳон футболи юлдузларини айрим футболсевар мухлислардан кўра яхши билар экан-а!.. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, бугун орамизда мана шундай қизлар ҳам кўпайиб бормоқда.

«Йўқолган пичоғимнинг сопи олтиндан эди». Бу бежизга айтилмаган. Аммо йўқолган соғлигимизни «олтин сопи»ни қаердан топамиз. Бу катта муаммо. Соғлиқ ҳақида гапиравериб соғлигингизни қочириб қўйган бўлсак керак. Шунинг учун кейинги мавзумизни соғлиқни сақлаш тўғрисида юритсак. Яна ҳам аниқ қилиб айтадиган бўлсак спорт ҳақида, унинг ҳам миллионлар ўйини футбол ҳақида тўхталиб ўтсак.

Бу йил Осиё чемпионлар лигасида учта жамоамизнинг иштирок этаётгани кўпчилигимизни қувонтирганди. Аммо охирида фақат “Бунёдкор” ишончни оқлади. Қолганлар эса яна ўша эски баҳоналари билан қулоққа лағмон осишдан бошқа ишга ярагани йўқ. Ярамаса ҳам керак. Қоласерса, ўтган йили ОЧЛда 3+1 квотасини олгунга қадар қанчалар ишларимизни «фотошоп» қилганимизни бир ҳафта олдин келган ОФК тафтиш комиссиясининг хулосасидан ҳам билиб олса бўлади. Уларнинг ҳаммаси яшхи дегани билан ғалвир сувда кўтарилишини унутмаслигимиз керак. Ҳали жўжани санаш учун кузни кутишимиз керак. Шундагина клубларимизнинг асл қиёфаси ошкор бўлади. Худди Фотамас сингари. Олдиндан бир гапни айтишим мумкинги, келаси йилга иккита квотани сақлаб қолсак ҳам дўппимизни осмонга отишимиз керак. Чунки айни пайтда асл савиямиз фақат “икки”га баҳоланади. Ундан ортиғи таниш-билиш бўлиши аниқ.

Шу топда бир савол туғилади: нега, нима учун бизнинг футболда амалга ошираётган ислоҳотларимиз ўз натижасини бермаяпти? Шунча қилган ҳаракатларимиз бекор кетмоқда. Ахир футболнинг ЭНГ КАТТА МУТАСАДДИЛАРИ келиб бизнинг ишларимиздан хурсанд бўлиб кетганди-ку! Ҳа, хурсанд бўлиб кетганди. Фақат Тошкентга келганлари учун хурсанд бўлиб кетганди. Мабодо, хаёл олиб бошқа бир вилоятга келганида борми? Буёғини гапирмасак ҳам бўлади. Хуллас, биз уларни йиғидан тўхтата олмасдик. Қўлига даста-даста рўмолча тутсак ҳам уларнинг кўз ёшлари тинмасди.

Бизнинг назаримизда федерация томонидан амалга оширилаётган ислоҳотли ишлар фақатгина пойтахт атрофида айлантириш билан оворамиз. Республикамизнинг қолган вилоятларида эса бунинг аксини кўришимиз мумкин. Кундан-кунга футболни назорат қилиш, унинг камчилигини аниқ ва равшан қилиб кўрсатиш йўқолиб бормоқда. Фақатгина саноқлигина спорт нашрларимиз буни амалга оширишмоқда холос. Уларнинг ҳам аксарияти қоғозга ўраб, монтаж қилиб эфирга бермоқда. Мана шундай ишлардан сўнг қандай қилиб бизнинг футболимиз ривожлансин.

Бундан бир неча йиллар олдин ҳамкасбларимидан бири вилоят футболининг асл аҳволи хусусида бир-биридан чиройли кўрсатувлар бериб, ҳар бир вилоят футболига танқидий қараш қилиб озми-кўпми ўша жойларда ўзгариш бўлишига туртки бўлганди. Қани бугун ана шундай кўрсатувлар. Қани асл пардани кўтарадиган ижод аҳли. Ҳартугул федерациядан битта мутахассисни олиб вилоят футболини ҳар бир жабҳасини эринмасдан келиб ўз кўзлари билан кўриб, ипидан игнасигача текширса дарё-дарё камчиликларни кўриши турган гап.

Биз фақат бир ойда амалга оширган ишларнинг ҳисоботини оламизу, ундаги рақамларни кўриб натижаси яхши деб қўямиз. Аслида буёғини сув босиб ётганига қизиқмаймиз ҳам. Ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Очиғи эринамиз. Тошкентдан ташқарига чиқишга эринамиз. Бироқ, дам олиш бўлса дунёнинг энг узоқ мамлакатига ҳам борамиз. Эринмаймиз. Пойтахтга Это’o, Иньеста, Пуйол, Ривалдо, Роналду ва Сколарини олиб келиш учун миллионлаб пулни сарфлаймизу, атиги юз минг кетадиган йўлга боришни истамаймиз. Чунки биз фақат олишга ўрганганмиз. Беришга эмас.

Шу топда Мирзабек Холмедовни бир аскияси ёдимга тушди.  Бир жуда кўп сўкинадиган одамни ҳажга юборибди. Зора, худо унга инсоф бериб тилини иймонли сўзлар билан бойитса деб. Хуллас... Ҳа, латифани охиригача айтмасдан юзингизда кулгу пайдо бўлдими? Қойил, зийраклигингизга. Аммо шундай бўлсада латифадаги охирги гапини яна бир бор ёдингизга солсам.  Хуллас, ўша одам шайтонга тош отгандан сўнг меҳмонхонага келса бир тўда ШАЙТОН ўтирган экан. У кириши билан: эй номард ЎЗИНГНИКИга ҳам тош отасанми, деб уни роса дўппослашган экан.

Мана энди сизга нима демоқчилигимни тушунган бўлсангиз керак. Ўзимникига тош отмай деб, муаммо устига муаммо қўшмоқдамиз. Ёпиғли қозонни ёпиғлигича қолдирмоқдамиз. Биз бир нарсани ҳамон тушуниб етганимиз йўқ. Кўза кунда эмас, кунида синишини. Бизнинг бугунги мағлубиятларимиз кўзанинг емирилиши холос. Агар шу тарзда кетаверсак кўзамиз ҳам бир куни дарз кетиши аниқ.

Фарҳод НОРБЎТАЕВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:12, 17.08.2012. Ўқилди: 7926 марта. Фикрлар: 46 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 20
2 Брентфорд Игор Тиаго 16
3 Борнмут Антуан Семеньо 10
4 Лидс Доминик Калверт-Льюин 9
5 Ливерпуль Юго Экитике 8
6 Ньюкасл Бруно Гимараэс 8
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
8 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 7
10 Астон Вилла Морган Роджерс 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.