Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Футболимиз келажаги" анъанавий республика турнири

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пойтахтимиздаги "Яккасарой" спорт мажмуасида 15-16 ёшли болалар ўртасида "Футболимиз келажаги" анъанавий республика турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, футбол федерацияси ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши томонидан ўтказилаётган "Футболимиз келажаги" анъанавий турнири ҳам маҳалла болалари ўртасида спортни, жумладан, футболни оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Болаларнинг ёзги таътилдаги бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган мазкур турнир бир неча ёш тоифасида ташкил этилмоқда. Бу йилги мусобақанинг 11-12 ёшли болалар ўртасидаги республика финал босқичида фарғоналик ёшлар ғалаба қозонган бўлса, 13-14 ёшли болалар ўртасида Қашқадарё вилояти футболчилари биринчи ўринни эгаллади.

15-16 ёшли болалар ўртасидаги финал босқичида Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги "Ҳожиобод", Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги "Булунғур", Фарғона вилояти Данғара туманидаги "Найманча", Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги "Улуғбек" маҳаллалари футболчилари ғолиблик учун куч синашди.

Якунда барча учрашувларни муваффақиятли якунлаган тошкентлик ёш футболчилар биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Сурхондарё, учинчи ўрин эса Самарқанд вилояти жамоаларига насиб этди.

Манба: uz.mcs.uz
Киритилди: 18:35, 17.08.2012. Ўқилди: 6006 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик