Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

01/01 06:00 Мальорка - Севилья

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Очиқ футбол ва голлар шоуси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Локомотив” ва “Олмалиқ” жамоалари иккинчи даврани яхши бошлаб, ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Иккала клуб ҳам юқори ўринни эгаллаб, келаси қитъа миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишни мақсад қилишган. Шунинг учун ҳам “Локо” ва “Олмалиқ”қа ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди.

Учрашув соат 17:00да бошланди. Кун анча иссиқ бўлишига қарамай, ўйиннинг дастлабки 10 дақиқаси ичида рақиблар кетма-кет бир неча марта ҳужумлар ташкил қилишга муваффақ бўлишди. Айниқса, “Олмалиқ” ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. У Павел Бугалонинг бўш бурчагига тўни йўллади, аммо зарба бироз ноаниқ чиқди. Яна бир вазиятда эса Бугалони дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. Олмалиқликлар тўпни олис масофадан йўллашганди.

Ўйиннинг 19-дақиқаси келиб, Александр Шадрин ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Садриддин Абдуллаев эса 14 метрлар масофадан чап оёқ билан дарвозани аниқ нишонга олди. Голдан 2 дақиқа ўтар-ўтмас майдон эгалари бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Зайниддин Тожиев бош билан дарвозани ишғол қилаётган пайтда олмалиқлик ҳимоячилар унга халал беришмаётганди. 2:0!

Ҳавонинг иссиқлигини инобатга олиб, биринчи бўлим ўрталарида Равшан Эрматов футболчиларга 1 дақиқа нафас ростлаш ва томоқ хўллаб олиш имконини берди.

34-дақиқада мезбонлар гол уриш учун 100 фоизлик имкониятни қўлдан чиқаришди. Акмал Холматов чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва ҳимоячини чалғитган ҳолда тўпни шерикларига чиройли тарзда етказиб борди. Дарвозабон қаршисида Зайниддин Тожиев ва Дилшод Жабборов қолишди. Зайниддин ўзи зарба бериши мумкин бўлган ҳолатда тўпни Дилшодга қолдирди. Жабборовнинг яқин масофадан берган зарбасини эса Павел Харчик ўз реакциясини намойиш қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар жарима майдончасининг ўнг бурчаги ёнидан жарима зарбасини тепиш имконини қўлга киритишди. Достон Абдураҳмонов томонидан айлантирилган тўп эса Бугало қўриқлаётган дарвозанинг тўсин ва устунлари кесишган жойига текканча, дарвоза тўрига тушди — 2:1.

“Локомотив” ҳам ўзининг навбатдаги голини стандарт вазиятдан сўнг киритди. Акмал Холматов ўнг қанот бурчакка яқин жойдан белгиланган жарима тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бўйи унчалик баланд бўлмаган Садриддин Абдуллаев бош билан дарвозани ишғол қилди ва ўйиндаги иккинчи голини нишонлади — 3:1.

Зайниддин Тожиев ҳам иккинчи голни киритиши мумкин эди. Аммо тажрибали футболчи Харчик билан юзма-юз ҳолатда уни доғда қолдира олмади. Навбатдаги бирга-бир вазиятда эса Тожиев ўзи зарба беришдан кўра, Оганесянга узатма беришга қарор қилди. Жора эса тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди.

Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Иорданияга қарши ўйинда ҳаракат қилган Олег Зотеев иккинчи бўлимда “Олмалиқ” сафида пайдо бўлди ва жамоасининг ўйинини кучайтира олди. Олег аслида чап қанот ярим ҳимоячиси бўлса-да, тез-тез ҳужумчилар ортида пайдо бўла бошлади. Мезбон ҳимоячилари ундан пас кутишган пайтда жарима майдончасига кириб борди ва дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди — 3:2.

Садриддин Абдуллаев “хет-трик”ка эришиши мумкин эди, агар унинг 2о метрлардан йўллаган зарбаси бироз чапроққа йўналтирилганида — тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Жамоалар очиқ ўйинга киришиб кетишди. “Олмалиқ” ҳаттоки ҳисобни тенглаштиришга ҳам муваффақ бўлди. Достон Абдураҳмонов томонидан йўлланган зарбани Бугало қайтарган бўлса-да, аммо уни ушлаб қола олмади. Унга биринчи бўлиб етиб келиб, ҳисобни тенглаштирган футболчи эса ҳакам томонидан ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

Жора Оганесян рақиб дарвозабонининг “совға”сидан фойдалана олмади! Харчик ўз ҳимоячиларидан тўпни қабул қилди ва тўпни майдоннинг иккинчи қисмига етказиб беришни мақсад қилиб, кутилмаганда, уни ўз олдида турган Оганесянга топшириб қўйди. Арманистонлик футболчи дарҳол тўпни дарвозабоннинг устида ошириш ўрнига уни алдашга киришди ва дарвоза томон йўлланган тўпни ёрдамга етиб келган ҳимоячи бартараф этди. Орадан кўп ўтмасдан Жора яккама-якка вазиятда гол ура олмади.

“Локомотив” томонидан киритилган гол ҳам бош билан киритилди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни ҳужумга ёрдамга келган Ислом Иномов дарвозанинг бўш қолган қисмига йўллади — 4:2.

Умуман олганда, ўйин ҳаддан ташқари очиқ бўлди ва шу боис ҳам хавфли вазиятлар жуда ҳам кўп яратилди. Шулардан 6тасида эса тўп дарвозаларга бориб тушди.

Олий лига. 16-тур
“ЛОКОМОТИВ” – “ОЛМАЛИҚ” – 4:2 (2:0)
Голлар: Садриддин Абдуллаев (19, 54), Зайниддин Тожиев (21), Ислом Иномов (84) — Достон Абдураҳмонов (50), Олег Зотеев (72)
Огоҳлантиришлар: Темур Айзатулов (38), Баҳром Йўлдошев (41),
“Локомотив”: Павел Бугало, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Аъзамов, Шерзод Шарипов, Садриддин Абдуллаев, Максим Казанков, Акмал Холматов, Дилшод Жабборов, Александр Шадрин (Жора Оганесян 53), Зайниддин Тожиев (Артурас Фоменко 66).
“Олмалиқ”: Павел Харчик, Темур Айзатулов, Баҳром Йўлдошев, Дарко Станоевич, Евгений Гоголь (Сирож Ҳамроев 42, Олег Зотеев 58), Достон Абдураҳмонов, Санжар Шоаҳмедов, Носир Отақўзиев, Зоҳир Пиримов (Фаррух Муродов 46), Александр Лупашко, Исроил Эргашев.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, В.Лушин
2012 йил 17 август. Тошкент. “Локомотив”. 1000 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:48, 17.08.2012. Ўқилди: 5228 марта. Фикрлар: 42 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.