Tata Steel Chess 2023. Абдусатторов 2 соатда дуранг қайд этди
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида бугун 10-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
"Мастерс" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов бугун хитойлик Лирен Динг (2811) билан оқ доналарда ўйнайди. 27-юришга келиб томонлар бир юришни 3 марта такрорлагач, дуранг қайд этилди. Баҳс 2 соатга етмасдан ўз якунига етди.
Ҳамюртимиз мағлубиятсиз юришини давом эттирди. Абдусатторовнинг очколари 7 тага етди ва пешқадамликни сақлаб қолди. Боиси, 2-ўриндаги Ануш Гири ҳам АҚШлик Со Уэсли билан дуранг ўйнади ва очколарини 6,5 тага етказди.
Мусобақа якунланишига 3 та тур қолди. Нодирбек эртага 11-тур доирасида айнан Ануш Гири (Нидерландия) билан қора доналарда ўйнайди. Мана шу баҳс чемпионлик масаласини ҳал қилиб берса ажабмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:02, 25.01.2023. Ўқилди: 2562 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар