Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри Рафиньянинг жароҳати ҳақида: «Ярим куч билан ўйнаш — футболчи учун энг ёмон хато» [0]

Луис де ла Фуэнте мусулмонларга қарши шиорлар айтган мухлисларни кескин танқид қилди [0]

Австрия футбол иттифоқи Рангник билан шартномани узайтиришни муҳокама қилмоқда [0]

"Ливерпуль" "Барселона"ни қизиқтираётган "Тоттенхэм" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин [0]

"Ньюкасл" бош директори: "Шартномаси бор ҳар қандай футболчи фақат бизнинг шартларимиз асосида кетади" [0]

Агуэро: "Скалони Аргентина терма жамоасининг ўзагини сақлаб қолди, бу жуда муҳим" [0]

"Тоттенхэм" мухлислари Гринвудни қўллаб-қувватлагани учун Де Дзербининг тайинланишини қоралашди [0]

"Ювентус" Угартега қизиқмоқда [0]

"Челси" ва "Ливерпуль" "МЮ"нинг "Монако"даги трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин [0]

Агуэро: "Аргентина терма жамоаси мени ЖЧ-2022 ғалабасининг бир қисми эканлигимни ҳис қилишга мажбур этди" [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анчелотти: Ҳар 25 ўйинга бир соврин!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Италиялик чин афсона Карло Анчелотти учун «Реал» бошқарувидаги 201-ўйин омадсизлик келтирди - «Қироллик клуби» Саудия Арабистонида «Барселона»га қарши Испания суперкубоги финалида хира кўринди ва мағлубиятни тан олди - 1:3. Лекин шу биргина омадсизлик дон Карлонинг аввалги 200та ўйини статистикасига доғ бўлолмаслиги аниқ. Ҳа, футбол мэтри Испания суперкубоги ярим финалида («Валенсия»га қарши) «Мадрид» бошқаруви ролида юбилей - 200-ўйинини нишонлаганди. Хўш, уларнинг умумий ҳосиласи қандай?

*** Карло Анчелотти - «Реал» бош мураббийи сифатида 200та ўйин довонига етган 4-мутахассис. «Мадрид» тарихида фақат Мигель Муньос (605та ўйин), Зайниддин Зидан (263та ўйин) ва Висенте Дель Боске (246та ўйин) бундан кўпроқ ўйинда раҳбарлик қилган. 

*** Карло Анчелотти «Реал»даги икки даврида тенг миқдорда - 4тадан соврин ютди. Италиялик мутахассис биринчи уринишида Испания кубоги, Европа ЧЛ, Клублар ўртасидаги ЖЧ ва Европа суперкубогида зафар қучганди. Мана, у қайтишидан сўнг клуб билан ҳозиргача яна 4та турнирда ғалаба қозонди - ЕЧЛ, Ла Лига, Европа ва Испания суперкубоги. 

*** Карло Анчелотти февраль ойида «Реал»­даги совринлари сонини 9тага етказиш имкониятига эга - «Мадрид» Марокашда ўтадиган Клублар ўртасидаги ЖЧнинг бош фаворитидир. 

Энди Карло Анчелоттининг «Реал» тарихидаги бошқа етук бош мураббийлар билан таққослаш учун ҳар бирининг дастлабки 200та ўйинига назар соламиз. 

*** Карло Анчелотти - ғалабалар нисбати, шунингдек, қўйиб юборилган голар сони бў­йича энг яхши кўрсаткичга эга. Қолаверса, «Реал» фақат Муньос раҳбарлигида 200та ўйинда Анчелотти давридагидан кўпроқ гол урган.

*** Зайниддин Зидан «Реал»да дастлабки 200та ўйинда энг кўп соврин ютган мураббийдир. Франциялик мутахассис ўртача ҳисобда ҳар 18та ўйинда 1та соврин таъминлаган. Анчелотти ва Муньос эса бу оралиқда 8тадан турнир ғолибига айланишган. Оддий айтганда, ўртача ҳисобда ҳар 25та ўйинга 1та сов­рин! 

*** «Реал»га Висенте Дель Боске бошқарувида қийинроқ бўлган, лекин «жаноб картошка» совринлар сони бўйича бошқа ҳамкасбларидан унча қолишган эмас.

Яна бир факт шуки, Карло Анчелотти 13 йил бадалига илк марта финалда мағлубликни тан олди. Бошқача айтганда, «Барселона Саудияда италияликнинг даҳшатли сериясига нуқта қўйди. Диққат қилинг, Анчелотти 2010 йилдан буён «Реал» ва «Бавария» бошқарувида қаторасига 9та финални ўз фойдасига ҳал қилганди. Дон Карло бу орада жамоалари билан Германия суперкубоги (2 марта), ЧЛ (2 марта), Испания кубоги ва суперкубоги, Европа суперкубоги (2 марта) ва Клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба нашидасини сурганди. Анчелотти ушбу серия бошланишидан олдин финалда охирги марта «Челси» бошқарувида мағлубиятга учраганди - Англия суперкубоги учун баҳсда «МЮ»га қарши ўйинда. Тўғри, «Реал» 2014 йили ҳам Испания суперкубогини бой берган, лекин буни финал сифатида ҳисобга киритмаймиз, чунки соврин тақдирига 2та ўйин орқали ойдинлик киритилганди.

И.ЮСУФЖОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:55, 26.01.2023. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик