Энди навбат Паралимпиадага
2012 йилнинг 29 август – 9 сентябрь кунлари Лондон (Буюк Британия)да XIV Паралимпия ўйинлари ўтказилади.
Мазкур Паралимпия ўйинларида дунёнинг 166 давлатидан 4200 нафар спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Улар спортнинг 20 та турида 503 комплект медаллар учун кураш олиб борадилар.
XIV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчиларимиз сузиш, паурлифтинг, дзюдо ҳамда енгил атлетика бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ҳимоя қиладилар.
Айни кунларда паралимпиячиларимиз Тошкент вилоятининг энг сўлим гўшаларидан бирида жойлашган спорт базасида сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Мазкур йиғинга мамлакатимизнинг энг тажрибали мутахассислари жалб этилган бўлиб, улар спортчиларимизнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини маросимига етказиш мақсадида кунига уч маҳалдан тайёргарлик машғулотларини ўтказишмоқда.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари (жами 19 нафар) Лондон шаҳрига 24 август куни жўнаб кетадилар.
Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими 29 август куни бўлиб ўтади. Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилишига бағишланган тадбир 28 августга режалаштирилган.
Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати
Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 14:01, 20.08.2012. Ўқилди: 4443 марта. Фикрлар: 28 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар