Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Кубоги ярим финали: "Насаф" - "Бухоро". Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

22 август куни Қарши шаҳридаги "Насаф" марказий стадионида Ўзбекистон Кубоги учун ярим финал учрашувининг дастлабки ўйини "Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Хўш бу иккала жамоалар ўз тарихларида Ўзбекистон Кубоги ярим финали босқичида бир-бири билан тўқнаш келишганми?

Агар тарихга назар ташласак ушбу жамоалар кубок учун курашнинг ярим финал босқичида ҳанузгача туқнаш келишмаган экан. 22 август куни бўладиган ярим финалнинг дастлабки учрашуви - биринчиси бўлади.

"Насаф" ўз тарихида Ўзбекистон Кубоги учун курашларда, ярим финалда 5 марта иштирок этган бўлса, шулардан 2 тасида ғолиб чиқиб, финалга йўл олган.

"Бухоро" эса ўз тарихида 2 марта ярим финал босқичида иштирок этган, аммо ҳар иккала иштирокида ҳам мағлуб бўлиб, финалда иштирок этишдан маҳрум бўлган, шуниси қизиқарлики ҳар иккала ярим финалда ҳам Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси билан туқнаш келиб, "Нефтчи" жамоасиининг устунлиги билан якунланган.

Демак, жамоалар ўз тарихларида биринчи марта Ўзбекистон Кубоги ярим финалида туқнаш келишмоқда. Мамлакатимиз чемпионати учрашувлари статистикаси бўйича ҳам бироз устунлик "Насаф" томонида бўлсада, ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда кўпинча кутилмаган натижалар қайд этилади. Агар "Насаф" биринчи имкониятдан яхши фойдалана олса, бу йил ҳам финалга йўлланма олишга яхши замин яратилади, акс ҳолда...

Учрашувга тайёргарлик ва ўйинни ташкил қилиш унга таркиб танлаш бу албатта бош мураббий қўлида. Ушбу ярим финалнинг дастлабки учрашуви У.Тошев учун мухлислар олдидаги катта имтиҳони бўлади десак, муболаға бўлмаса керак. Чунки бу иккала жамоа бу йил ҳисобидан икки марта куч синашишга улгуриб бўлди, бир-бирини ўйинини ҳам яхши билишади. Эндиги, керакли натижани қайд этиш кўпроқ мураббийларнинг уддабуронлигига ҳам жуда боғлиқ. Қани кўрамиз, ПРО лицензияси соҳиби Усмон Тошевми ёки ёшулли Тачмурод Агамуродов тажрибалироқми?

Ўзбекистон Кубоги ярим финали дастлабки учрашуви

22.08.2012, Қарши шаҳри "Насаф" марказий стадиони, ўйин бошланиш вақти 19:30да

"Насаф" (Қарши) - "Бухоро" (Бухоро)
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Евгений Закутилин, Алишер Усмонов,
Заҳира ҳаками: З.Қодиров
Назоратчи: Ғайрат Каримов

Ҳа айтгандек, 22 август куни ўйин бошланиш вақтида, Қарши шаҳрида ҳаво ҳарорати 33-34 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:43, 21.08.2012. Ўқилди: 4285 марта. Фикрлар: 28 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик