Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания чемпиони қайси жамоа бўлади? Суперкомпьютер навбатдаги башоратни амалга оширди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

29 январь куни "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад" билан қийин ўйин ўтказади. Сан-Себастьян клуби Испания чемпионати жадвалида учинчи (38 очко), пойтахтликлар эса иккинчи ўринда (41 очко) бормоқда. Шу билан бирга, “Барселона” пешқадамлик қилмоқда (47), “Вильярреал” ва “Атлетико” учликни (31 тадан) таъқиб қилмоқда. Айни пайтда "Реал Мадрид"нинг битта ўйини бор. Муҳим ўйин олдидан биз Испания чемпионати етакчиларининг навбатдаги учрашувлари тақвими ва чемпионлик учун имкониятларини ўрганиб чиқдик.

Пешқадамлар кейинги ўйинларни ким билан ўтказишади?

Чемпионатдаги кейинги учта ўйинда "Барса" икки марта сафарда ўйнайди. Кеча, 28 январь куни "Жирона" билан дерби (1:0) бўлиб ўтди, шунингдек, “кўк-анорранглилар” "Бетис" ва "Вильярреал" билан учрашувни кутишмоқда (ҳар икки жамоа ҳозир кучли олтиликда). Қолаверса, Каталония клуби “Манчестер Юнайтед” билан Европа лигасининг плей-офф босқичида ўйнайди ва шу муносабат билан тақвим янада зичлашади.

"Реал Мадрид" кейинги икки ўйинни ўз уйида - "Сосьедад" ва "Валенсия" билан ўтказади. Шундан сўнг Карло Анчелотти шогирдлари "Малёрка" (сафарда), "Эльче" (уйда) ва "Осасуна" (сафарда) билан тўқнаш келишади. Сан-Себастьян клуби жуда кучли рақиб ва бошқа жамоалар ичида ҳозирча фақат “Осасуна” кучли саккизликдан жой олган. Февраль ойида “Реал Мадрид” клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун Марокашга учиб кетишини ҳам унутмайлик.

"Реал Сосьедад" феврал ойида фақат Испания чемпионатида ўйнайди. Жамоа аллақачон мамлакат кубогидан чиқиб кетган ва Европа лигасида дарҳол 1/8 финал босқичида ўйнашни давом эттиради. Ушбу турнинг дастлабки ўйинлари март ойида бўлиб ўтади. Ла Лигада Мадриддаги ўйиндан сўнг Сан-Себастян клуби "Вальядолид", "Эспаньол", "Сельта" ва "Валенсия" билан учрашади. Бу жамоаларнинг барчаси иккинчи ўнликда ва у ёки бу тарзда элита дивизионидан тушиб кетиш хавфи бор.

“Атлетико” аллақачон еврокубок билан хайрлашиб, Испания кубогини тарк этган. Диего Симеоне жамоаси мавсумнинг қолган ўйинларини фақат битта турнирда ўтказади. Февраль ойи охирида мадридликлар "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" билан, ундан олдин эса "Осасуна", "Хетафе", "Сельта" ва "Атлетик" билан қийин учрашувларни ўтказади.

“Вильярреал” 12 феврал куни “Барселона” билан уй учрашувини ўтказади, ундан олдин “Райо Валекано” ва “Эльче” билан тўқнаш келади. Ойнинг иккинчи ярмида жамоа "Мальорка" ва "Хетафе"га қарши баҳс олиб боради. Март ойида Кике Сетьен шогирдлари Конференциялар лигасида ўйнашда давом этади.

Суперкомпьютер кимнинг имкониятини юқори баҳоламоқда?

FiveThirtyEight суперкомпьютер компанияси маълумотларига кўра, чемпионлик унвони "Барселона"га насиб этади. Бунинг эҳтимоли 63%, "Реал Мадрид"нинг эса якуний ғалабага эришиш имконияти деярли икки баравар кам - 35%. Компьютер бошқа клубларга умуман ишонмайди. “Сосьедад”нинг муваффақияти бор-йўғи 2 фоизга баҳоланмоқда, "Атлетико"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли эса 1 фоиздан ҳам кам.

Чемпионлар лигаси зонаси ҳақида гапирадиган бўлсак, суперкомпьютер "Барселона" ва "Реал Мадрид" албатта кучли тўртликдан жой олишига ишонади. Бундай сценарийнинг эҳтимоли 99% ни ташкил қилади. “Сосьедад”да ҳам яхши имконият бор (73%). "Атлетико"нинг Чемпионлар Лигаси зонасига чиқиш эҳтимоли 48%, "Вилярреал" - 34%, "Атлетик" - 14%, "Бетис" - 13%. Ўтган мавсум якунида “Севилья” кучли 4-ўриндан жой олган бўлса, бу сафар жамоа турнир жадвалида атиги 13-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг Чемпионлар Лигаси зонасига кириш эҳтимоли 1% дан кам.

Киритилди: 14:04, 29.01.2023. Ўқилди: 6779 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик