«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатининг 20-тури доирасидаги «Наполи»дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди ва неаполлик ҳужумчи Виктор Осимхенни Дидье Дрогба билан солиштирди.
Португалиялик мутахассис ҳужумчини тез-тез симуляция қилишда айблади.
«Виктор Дрогбага ўхшайди, фақат Дидье майдонга тез-тез йиқилавермасди. Осимхен келажакда Англияга кетмоқчи бўлса ўзгариши керак.
Италияда бундай хатти-ҳаракатлар кечирилади, аммо Англияда бу қатъий баҳоланади. Агар Виктор ўзгарса, ҳаммаси яхши бўлади. Агар пули катта клубда ишлаганимда у билан шартнома имзолаган бўлардим.
Ўйиндан сўнг мен унга ажойиб гол ургани ва бунчалик симуляцияни тўхтатиш кераклигини айтдим.
Гол ҳақиқатан ҳам чиройли бўлди, у бизга қарши биринчи давра ўйинида худди шундай қилди. Осимхен - фантастик ҳужумчи, аммо у симуляция қилишни бас қилиши керак», - деди Моуриньо.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).