Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ ва тарих. Кучли олтилик жамоалари томонидан амалга оширилган энг омадсиз қишки трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Январь ойи жуда ҳам омадли бўлиши мумкин. Бу атамани исталган клубга нисбатан ишлатса бўлади. Шунингдек, унинг тескариси бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Қуйида Премьер-лига гигантлари томонидан амалга оширилган омадсиз қишки трансферлар ҳақида билиб оласиз.

"Арсенал" – Каба Диавара

"Манчестер Юнайтед" мухлислари 1999 йилдаги треблли мавсумни балки Деннис Бергкампнинг Англия кубоги финалидаги омадсиз бажарилган пенальтиси сабабли юз берган деб ўйлашар. Аслида эса муваффақиятнинг илдизлари "Арсенал" ва унинг футболчилари омадсизлиги билан боғлиқ эди. 1998-1999 йилги мавсумда "Арсенал" ва "МЮ" қувлашмачоқ ўйнаб турнир сўнгига етиб келишади. Охирги икки баҳс ҳал қилувчи эди. Шундай пайтда "Арсенал" анти-қаҳрамони Диавара томонидан 19 дақиқа ичида 4 марта кўзланган дарвоза тўсини тўпчиларни чемпионликдан маҳрум қилган. Шу сабабли "МЮ" 38 турда ғолибликни қўлга киритади. Диавара эса клуб тарихига энг омадсиз футболчи сифатида кирди. Унинг "Арсенал"даги кейинги фаолияти ҳам яхши кечмади. Ҳужумчи 2,5 миллион фунтга сотиб олинганди. Аммо 123 кун ўтгач, яна Францияга, келган жойига ижара асосида бериб юборилган.

"Челси" – Хуан Куадрадо

Торреснинг хариди Куадрадоникига қараганда қиммат бўлгандир. Аммо унинг фойдали иши колумбиялик футболчиникидан 10 баравар яхшироқ бўлган. Торрес ҳеч бўлмаса "Челси"нинг ЕЧЛ ва ЕЛ финалларидаги ғалабасида ҳисса қўша олган. Куадрадо борасида бундай дея олмаймиз. Хуан 2015 йилда 4 та ўйинда майдонга туширилиб, кейинчалик "Ювентус"га ижарага бериб юборилади. 2017 йилда эса ҳимоячи бутунлай Турин клубига кўчиб ўтган.

"Ливерпуль" – Энди Кэролл

Ўта ғалати трансферлардан бири сифатида Кэроллнинг 35 миллион эвазига мерсисайд клубига ўтганини айтиш мумкин. 2011 йилда Торрес ўрнига олиб келинган ҳужумчи жамоага фойдаси тегмайди. "Ньюкасл" унга таклиф этилган 30 миллионни рад этганди. Аммо "Ливерпуль" 35 миллион билан мақсадига эришган. Ўшанда Кэролл Англия тарихидаги энг қиммат харидга айланганди. Аммо у 2013 йилга қадар атиги 11 та гол уришга эришди, холос. Кейин эса 15 миллион фунтга сотиб юборилди.

"Манчестер Сити" – Вильфрид Бони

Бони "Суонси Сити" сафида фантастик даража намойиш этганди. У бир календар йилида энг кўп, 20 та гол урган ҳужумчига айланган. "Шаҳарликлар" эса уни 25 миллионга сотиб олади. У Эдин Жекони ўрнини босади деб ҳисобланган. Аммо Боли 46 та ўйинда атиги 10 гол кирита олди холос. Гвардиола жамоага келиши билан уни йўқотади.

"МЮ" – Алексис Санчес

Ҳаммаси эсингизга тушгандир. "Арсенал"дан топ ҳужумчи сифатида олиб келинган Санчес, бирданига йўқ бўлиб қолади. Генрих Мхитарян билан алмаштирилган футболчи "МЮ" ҳеч қачон кутилмаларни оқлай олмаган. 3 мавсумдан кейин эса Санчес эркин агент сифатида у ердан кетади. Шунга қарамай, "Манчестер Юнайтед" яна узоқ вақт Санчесга маош тўлашга мажбур бўлди.

"Тоттенхэм" – Рикардо Рока

"Тоттенхэм" тарихидаги 2006-2007 йилги мавсум, ўзгача кечганди. АПЛда бешинчи ўринни эгаллашдан тортиб, иккита чорак финал ва битта ярим финал айнан ўша даврда содир бўлган. Аммо жамоанинг янги аъзоси бўлган Рока ўзидан кутилган умидларни чилпарчин қилган. "Бенфика"дан харид қилинган футболчи Лондон клубига 3,2 миллион фунтга тушганди. Аммо Рока "шпорлар" сафида фақатгина 16 та ўйин ўтказган холос.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 21:11, 30.01.2023. Ўқилди: 1734 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.