Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3958 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Арсенал" тарбияланувчиси Францияда Мбаппе ва Мессидан кўра ёрқинроқ кўринмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Арсенал" академияси тарбияланувчиси бўлган Фоларин Балогун мавсум бошида Франция томон йўл олган эди. Ҳужумчи айни дамда "Реймс" сафида ҳаракат қилмоқда ва ички чемпионатда Месси ва Мбаппе каби энг яхши футболчилар қаторида бўлиб турибди. "Канонирлар" мухлислари Балогундан кўп нарса кутишганди. Ҳозирда бу умидлар Францияда бўй кўрсата бошлади. Ҳа, ҳозир "Арсенал"да Эдди Нкетиа энг муҳим фигура бўлиши мумкиндир. Аммо Балогун ҳам ўз навбатини кутмоқда ва вақти келганда "Арсенал" ҳужумида пайдо бўлади.

Балогун Лондон жамоасининг 18 ва 21 ёшгача бўлган таркибида жами 75 та голга муаллифлик қилган. Ҳужумчи ўтган мавсумни Чемпионшипда, "Мидлсбро" сафида ўтказган ва атиги 3 та гол урган холос. Бироқ, унинг 2022-23 йилдаги формаси ажойиб бўлиб турибди. 21 ёшли футболчи дунёнинг энг яхши лигаларидан бирида ўзидан кутилган натижани кўрсата олмоқда. У ўйнаётган "Реймс"нинг ўйинлари ҳам ўзига хосдир. Бу жамоа сўнгги 12 ўйинда мағлубият нималигини билмай келмоқда. Уларнинг "ПСЖ" билан кечган баҳси ўта мураккаб эди. Шунга қарамай, "Реймс" устунлик билан ҳаракат қилди. Хусусан, улар баҳснинг биринчи бўлимида рақиб дарвозаси томон 9 та зарба йўлланган. "ПСЖ"да эса бу кўрсаткич 1 тага тенг эди. Ўйинда на Месси, на Мбаппе рақиб дарвозасига йўл тополмади. Иккинчи таймда Неймарнинг аниқ зарбаси парижликларга устунлик беради. Шундай бир пайтда "Реймс" мардонавор ҳимояланди. Улар ўз вақтини кутди. Аммо анча кеч эди. 95 дақиқа ўтиб бўлган бир пайтда Балогун катта саҳнага чиқди. Ҳимоячилар - Маркиньос ва Рамосни ортда қолдирган "Арсенал" ижарачиси Доннаруммани ҳам доғда қолдира олди. Умуман, ўша кечада "Парк дэ Пренс" ўйингоҳидаги энг совуққон футболчи Балогун эди. Шу сабабли у жамоаси учун бир очкони суғуриб ола билди.

Ушбу ўйин ва Балогун даражаси ҳақида "Реймс" устози Уильям Стилл шундай дейди: "Меҳмонда турнир етакчиси бўлган "ПСЖ"га қарши дуранг ўйнаш мўжизанинг ўзгинаси эди. Биз қаттиқ меҳнат қилдик ва кўзланган натижага эриша олдик. Бизни қўллаш учун келган мухлисларимизни хурсанд қила олдик деб ҳисоблайман. Балогунни супер ҳужумчи деб ҳисоблайман. У – етук футболчи. Унинг техник қобилияти ва тезлиги ҳаммасига имкон беради. Ҳал қилувчи паллалар унинг вақтидир".
Балогун айни дамда 11 та голга муаллифлик қилиб турибди. Бу борада у Мессидан олдинда бормоқда. Агар Балогун шу йўналишда давом этса, "Арсенал" учун яна бир текин юлдуз тайёр бўлади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football.london
Киритилди: 09:50, 31.01.2023. Ўқилди: 3238 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.