Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба.

      • 27.09.2024 00:00
      • Сельта
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • 1:2
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 27.09.2024 17:00
      • Қизилқум
      • 1:0
      • Металлург
      • 27.09.2024 19:15
      • ОКМК
      • 1:0
      • Локомотив
      • 28.09.2024 17:00
      •   Бунёдкор
      • 0:0
      • Насаф
  • Футзал. Жаҳон чемпионати
      • 27.09.2024 17:30
      • Таиланд
      • 2:5
      • Франция
      • 27.09.2024 20:00
      • Аргентина
      • 2:0
      • Хорватия
  • «A» Серия
      • 27.09.2024 23:45
      • Милан
      • 3:0
      • Лечче
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Аталанта
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • -:-
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • -:-
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 44
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Локомотив 20 18
13 Бунёдкор 19 18
14 Металлург 20 14

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Пахтакор 6-0 Олимпик
20-тур Андижон 0-0 Нефтчи
20-тур Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
20-тур Динамо 3-0 Сурхон
20-тур Қизилқум 1-0 Металлург
20-тур ОКМК 1-0 Локомотив
20-тур Бунёдкор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4740 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Абрамовнинг ҳолатини яхши ҳис қилдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов билан интервью уюштиришни анчадан бери режалаштириб юргандим. Куни кеча мақсадим амалга ошиб, ушбу мутахассис билан “Жар” стадионида суҳбатлашишга муваффақ бўлдим. Қолганини мутахассиснинг ўзидан эшитамиз.

Кутилмаган воқеа
Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишим етти ухлаб тушимга кирмаганди. Шу ерда (“Жар” стадиони назарда тутилмоқда — О.Б.) Эрон билан ўйинни кўриб кетдик ва эрталаб мана шу воқеалар бўлиб кетди. Ўзи мураббийлар тақдири шунақа экан. Камдан-кам инсонларга бир жойда ишлаш насиб қилади. Қолганлари ишга қабул қилинади, ишдан кетади... Аслида Карленичнинг (Вадим Абрамов – О.Б.) ўзи терма жамоада ишлайвергани яхши эди. Шу билан бирга мен ҳам ушбу таклифни рад қила олмасдим. Мураккаб вазиятда менга ишонч билдиришаётган пайтда, қандай қилиб “йўқ” дейман?

Абрамовнинг ишдан бўшатилиши барчага салбий таъсир кўрсатди. Бу табиий ҳол. Ўзим ҳам ўйинчи бўлганман ва бунинг футболчиларга қандай таъсир кўрсатишини биламан. Бир йилда 4 марталаб мураббий ўзгарган ҳолатлар бўлган. Энди бир мураббийга мослашган пайтда бошқаси келади ва унга яна бошқатдан мослашиш керак бўлади. Ҳозирги кунда терма жамоа футболчилари яхши кайфиятда, десак бўлади. Чунки улар энди ёш бола эмас. Мураббийнинг ўзгариши туфайли ўз олдимизга қўйган мақсаддан чекинишимиз керакмас. Салбий натижа ва баъзи нохуш ҳолатларни тезроқ унутиб, мақсад сари интилишимиз керак. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган. Битта ғалаба билан жадвални оёғини осмондан қилишимиз мумкин. Жанубий Кореяни ютсак, 4 очко тўплаймиз ва пешқадам билан орадаги фарқ 2 очкони ташкил қилади. У ёғига эса асло бўш келмаймиз. Буни яхши тушуниб турибмиз.

Иордания билан ўйин
Аслида 15 август кун Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказишни ният қилгандим. Бу борада Қозоғистон футбол федерацияси билан музокаралар олиб бордик. Аввалига улар рози бўлгандек бўлишдию, аммо кейинчалик ўз фикрларидан қайтишди. Охир-оқибат улар 15 август куни легионерлар терма жамоаси билан ўйин ўтказишди. Шу томонлама уларга тушунмадим

Иордания билан сафарда ўйин варианти пайдо бўлганида эса мен 2та ўйин ўтказишни талаб қилдим. Боиси, олис сафарга овора бўлиб боргандан кейин барча ўйинчиларнинг ҳолатини кузатиб олишим керак эди. Бу борада ўз мақсадимга эришдим, десам ҳам бўлади. Барча футболчилар камида бир соатдан ўйин амалиётига эга бўлишди.

Айтиб ўтганимдек, Шоҳрух Гадоев яхши таассурот қолдирди. У майдонда йўқолиб қолмади, довдирамади. Ҳаттоки тажрибали футболчилар ҳам бундай савиядаги ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишади ва ўз ўйинларини кўрсата олишмайди. Шоҳ (Гадоев – О.Б.) ҳар томонлама ўзини кўрсата олса. Шу тарзда ўсишда давом этса, яна бир яхши футболчига эга бўламиз. Жаҳонгир Абдумўминовни миллий чемпионатимизда кўрсатаётган ўйинлари ёққани учун таклиф қилгандим. Иорданияга қарши ўйинларда ёмон ҳаракат қилмади.

Жаҳонгир Жиямуродов жароҳатдан энди қутулгани сезилиб турди. Ҳали оптимал формага кирмаган. Ўртоқлик ўйинида тўп учун курашларга фаол курашмади, оддий вазиятларда ҳам тўпни ноаниқ оширди. Футболчиларнинг организми ҳар хил бўлади. Кимдир доимий ўйин амалиётига эга бўлиб турмаса, тез формадан чиқиб кетади. Айрим ўйинчилар эса тезда формага кириб олишади.

Гейнрихни нима учун Иорданияга олиб кетмаганим мухлисларни қизиқтираётгани турган гап. Эътибор берган бўлсангиз, ўртоқлик ўйини учун 4 нафар ҳужумчилар —  Иван Нагаев, Улуғбек Бақоев, Жаҳонгир Абдумўминов, Марат Бикмаевни йиғинга таклиф қилдим. Бу 2та ўйинда мана шу ҳужумчиларни синаб кўришни мақсад қилгандим. Гейнрихнинг имкониятлари эса менга кундек равшан. Сашани Иорданияга олиб бориб, 15-20 дақиқа шунчаки ўйнатишдан маъно йўқ. Ундан кўра ёшларга кўпроқ имконият беришга қарор қилдим. Гейнрих рўйхатдан ўчирилмаган. Худди шунга ўхшаш гапни Максим Шацкихга нисбатан ҳам айтишимиз мумкин. Терма жамоага фойдаси тегадиган бўлса, биз уни албатта Кореяга қарши ўйинга таклиф қиламиз.

Одатда журналистлар ва мухлислар терма жамоа футболчиларини маҳаллий футболчилар ва легионерлар тоифасига ажратиб ўрганиб қолишган. Аслида бу нотўғри. Терма жамоа формасини кийганидан кейин, у ким бўлишидан қатъи назар, майдонда бор куч билан ўйнаши, терма жамоанинг ғалабасига тўла кучини қўшиши лозим.

Ҳозирги кунда Игнатий Нестеров Ўзбекистоннинг биринчи рақамли дарвозабони. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Аммо унга муносиб ўринбосарнинг йўқлиги ҳам бироз хавотирли. Темур Жўраев руҳий тушкун ҳолатга тушиб қолган. Ҳар қандай инсон хато қилади. Бу ҳолатдан чиқиб кетиши учун Темурга вақт керак. Мурод Зуҳуров, Санжар Қувватов, Акбар Тўраев каби дарвозабонлар Нестеровга ўриинбосар ҳисобланишади.

Ҳозирги кунда мени Одил Аҳмедов ва Азиз Ҳайдаровнинг соғлиги ташвишга солмоқда. Улар билан доимий алоқада бўлиб турибмиз (интервью уюштирилаётганда Одил Аҳмедов ҳали операция қилинмаганди). Ҳар эҳтимолга қарши уларнинг ўрнига айрим футболчиларни кўз остимга олиб турибман. Фозил Мусаев ва Дилшод Раҳматуллаевни Иордания билан ўйинларда майдонга туширдим. Ўртада ўйнайдиган яна бошқа футболчилар ҳам бор. Масалан, Жавлон Иброҳимов. У бироз бошқача услубдаги футболчи. У тўпни ўзида кўп ушлаб турмайди. Шерикларини тез-тез паслар қулай вазиятларга чиқаради. Жуссаси кичик бўлгани учун қилаётган иши унчалик кўзга ташланмаслиги мумкин, аммо у майдонда катта ҳажмдаги ишни амалга оширади. Иброҳимов – фойдалилик даражаси катта бўлган футболчилардан бири.

Иордания пойтахтига Ҳиндистон ва Баҳрайн орқали бориб келганимиздан хабарингиз бор. Аслида Туркия орқали учишимиз керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра рейс шунақа бўлиб қолди. Аслида ўртоқлик учрашувига таклиф қилаётган томон, меҳмон жамоанинг барча харажатларини кўтаради. Шунинг учун рейснинг бундай бўлишида бизнинг айбимиз йўқ.

“Машина”
Жанубий Корея – машина! Бу терма жамоага шундай характеристика бериш мумкин. Бу терма жамоадан камчилик топиб бўлмайди. Унинг барча чизиқлари машина механизми каби аниқ ишлайди. Бундан ташқари, уларда тенг кучли иккита таркиб бор. Шунга қарамай, ҳар қандай жамоани енгса бўлади. Кореяга қарши асло очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Улар билан ўйинда барча чизиқларни ёпиб, яхлит бир жамоа бўлиб ўйнаш лозим. Шунда гол уриш учун имкониятлар албатта бўлади.

Корея жамоаларини ютиш мумкинлигини “Бунёдкор” билан ОЧЛда исботладик. Қуръа ташлангандаёқ жуда кўпчилик биз тушган гуруҳни “ўлим гуруҳи” деб атай бошлади ва жамоамизнинг имкониятларини паст баҳолашганди. Аммо биз нафақат гуруҳдан чиқдик, балки нимчорак финалда яна бир Корея жамоасини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик.

Энг асосийси футболчилар ўзларига ишонишлари керак. Биз мураббийлар ва раҳбарият вазифа қўйганимиз билан футболчилар ўз кучларига ишонишмаса, унда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ўйинчиларнинг юксак мақсад сари ҳаракат қилишлари ва ўзига бўлган ишончнинг пайдо бўлишида мураббийлар штабининг ўрни катта.

Хаёлимнинг бир четида “Аделаида Юнайтед”га қарши бўлажак ўйинлар ҳам турибди. Тўғри, Австралияда чемпионат октябрь ойида бошланади, бизда эса биринчилик айни қизиган пайт. Шунга қарамай, “Аделаида” ҳам тайёргарликни ҳозирдан бошлаб юборган. Ҳали клубимиз матбуот хизмати орқали (Баҳодир Мирзаевга ишора қилиб), рақибимиз ҳақида маълумотларни оламиз. Австралияликлар билан шу йилнинг ўзида 2 марта ўйнадик ва уларнинг ўйин услубини яхши биламиз. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлади.

Ҳаётда оптимист инсонман. Ҳамма соҳада ўз олдимга энг юқори чўққиларни қўяман. Ҳозирги кунда ҳам терма жамоада, ҳам “Бунёдкор”да ишлаб келаётганим туфайли, айрим кишиларда “Миржалол эплай олармикан?” деган фикр туғилаётган бўлиши мумкин. Мен ҳар иккала жамоада бор куч билан ишлашга ҳаракат қиляпман. Буни қанчалик эплай оламан, буни йил якунида билиб оламиз.

“Семашко”да икки ҳафта
14 март куни БАА билан ўйинда Вадим Карленовичга жудаям ачиндим. Олимпия терма жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда мағлубиятга учради. Бунақа ҳолатлар учун мураббийга ҳавас қилиб бўлмайди. Буни фақат бошидан ўтказган одамгина ҳис қила олади. Шунга ўхшаш ҳолатни, ҳаттоки бундан ҳам оғирроғини, бошимдан ўтказганман. 1989 йили СССР ёшлар терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этгандим. Саудия Арабистони, Даммам шаҳри. Чорак финалда Нигерияга қарши ўйиннинг 60-дақиқаларига келиб тўртинчи голни урдик ва ҳисоб 4:0га етди. Орадан бироз вақт ўтиб африкаликлар ўзларининг биринчи голини уришди. “Ҳечқиси йўқ, битта гол урса урибдида”, дедик. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида иккинчи голни уришди. Учрашув ниҳоясига 5-6 дақиқа қолганида эса дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиланди ва нигериялик футболчи чап оёқда шундай зарба бердики, тўп жонли деворнинг чап томонидан айланиб ўтиб, дарвозанинг чап бурчагига кириб кетди. Бу гол Роберто Карлоснинг Франция дарвозасига урган голига ўхшаб кетди. Тўп траекторияси ғалати чиққанди. Ўйин охирларида эса Нигерия тўртинчи голни урди ва ҳисоб 4:4га етди. Барчамиз довдираб қолдик. Қўшимча таймлар белгиланди. Қўшимча бўлимда Юрий Никифоров 6-7 метрлардан бўш дарвозани ишғол қила олмади — таянч оёғи сирпаниб кетиши оқибатида, тўп дарвоза устидан ўтиб кетганди. Пенальтилар сериясида эса мағлубиятга учрагандик...

Ўша ўйинда барча шокка тушиб қолгани. Нима бўлаётганини, нима содир бўлганини англаб етадиган даражада эмасдик. Ўшанда деярли барча финалда СССР ва Бразилия ёшлар терма жамоалари тўқнаш келишини кутаётганди. Аммо Бразилия ҳам финалгача етиб бора олмаганди. Жаҳон чемпионлигини эса бир йил аввал Европа чемпионати финалида биздан мағлуб бўлган Португалия терма жамоаси қўлга киритганди. Ўша жаҳон чемпионатидан Тошкентга қайтиб келганимдан кейин 2 ҳафта давомида “Семашко”да ётиб чиқишга мажбур бўлгандим. Касал бўлиб қолгандим. Энди тасаввур қилинг, 19 ёшли бола қанчалик оғир аҳволга тушиб қолгандию, бутун бир жамоага масъул бўлган мураббий бундай пайтда қанақа ҳолатга тушиб қолади.

Сочларимга оралаган оққа кўзим тушганида, оила аъзоларимга қараганимда, соғлигим ўзимга ва оиламга кўпроқ керак эканлигини ҳис қила бошладим. Ахир касал бўлганимда ёнимда бўлганлар – менинг оила аъзоларим. Шунинг учун турли гап-сўзлар, туҳмат-бўҳтонларга эътибор бермасликка, ундай нарсаларни юракка яқин олмасликка қарор қилдим. Энг асосийси, мен ўзим севган ишни мароқ билан бажаряпман. Барибир футболдан узоқлашиб кета олмайман. Футболчиликда топмаган, ўйинчиликда эриша олмаган натижаларни мураббийликда қўлга киритишни мақсад қилганман. Ахир ҳамма нарса ниятга боғлиқ, шундай эмасми?

Байрам кайфияти
Мустақиллик байрами билан халқимизни муборакбод этаман. Бўлажак ўйинларда халқимизга байрам кайфиятини улашишни истаймиз. Бу борада барчага омадлар тилайман. Зеро, спортда омад катта аҳамиятга эга.

Олимхўжа БЎРОНОВ суҳбатлашди

P.S-1. Интервью сўнггида Миржалол Қосимовга бир таклиф киритдим. “Вадим Абрамов миллий терма жамоани шу ҳолатга келтирди. Эрон билан ўйиндан кейин эса қисқа вақт ичида сиз уни қабул олдингиз. Жанубий Корея билан ўйин олдидан Вадим Абрамов йигитлар билан учрашиб, улар билан расман хайрлашса, терма жамоанинг кейинги фаолиятига омад тиласа, бунга қандай қарайсиз?”.

Миржалолнинг жавоби эса қуйидагича бўлди: “Бунга менинг эътирозим йўқ. Бунинг ёмон томонини ҳам кўраётганим йўқ. Бемалол футболчилар билан суҳбатлашиб, уларга омад тилаши мумкин. Вадим Карленович билан бир неча марта кўришиб, гаплашдик. Орамизда ҳеч қандай адоват ёки салбий муносабат йўқ”.

P.S-2. Келаси ҳафтада Миржалол Қосимов ўғил уйлантириб, қиз чиқаряпти. Вақтнинг ўтишини қаранг. Яқиндагина барчамиз учун севимли футболчи бўлиб юрган Миржалолнинг никоҳ тўйи суратлари газета саҳифаларини чоп этилганди. Бугун эса мураббий Қосимов яна бир қувончли ташвишлар билан банд. Миржалолнинг фарзандларига бахт тилаймиз. Қосимовлар хонадонига эса тинчлик-омонлик тилаб қоламиз.

Дарвоқе, интервью сўнгида мураббийга омад тилагандик, у эса: “Барчамизга омад тилайман, шу жумладан, мураббийларга, футболчиларга, журналистларга, мухлисларга ва албатта, терма жамоамизга омад ёр бўлсин!”, деди. Нима ҳам дердик. Миржалол айтганидек, барчаси ниятга боғлиқ. Терма жамоамизга омад кулиб боқиб, Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш насиб этсин!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:00, 23.08.2012. Ўқилди: 8951 марта. Фикрлар: 69 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 So‘g‘diyona Lupche Doriev 9
2 Paxtakor Dragan Cheran 7
3 So‘g‘diyona Shohrux Abdurahmonov 6
4 Nasaf Zoran Marushich 5
5 Paxtakor Dostonbek Hamdamov 5
6 Nasaf Bobir Abdixoliqov 4
7 Olimpik Ibrohim Ibragimov 4
8 OKMK Xurshid G‘iyosov 4
9 Surxon Jahongir Abdusalomov 4
10 Qizilqum Akaki Shulaya 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.