Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 17 13
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1133 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Euro Round. 2022-2023 йилги мавсумнинг тўпурарлар рўйхати (топ-10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

10. Адемола Лукман – 12 та

Германияда туғилган Нигерия терма жамоаси аъзоси А серияни ёндирмоқда. У "Аталанта"нинг кучли тўртталикка киришида энг кўп меҳнат қилаётганлардан биридир. Лукманнинг маҳсулдорлиги, айниқса, Жаҳон чемпионатидан кейин ўсиб кетди. Собиқ "Лестер Сити" ҳужумчиси 2023 йилда 7 та гол уришга эришган. Голларнинг асосий қисми "Ювентус", "Специя" ва "Салернитана"га қарши киритилган (дубллар).

9. Виссам Бен Йеддер – 12 та

Бен Йеддер Франциянинг мундиал рўйхатидан жой ола билмаган эди. Шундай бўлсада, у "Монако" сафида фаол футболчилардан бири бўлиб турибди. 32 ёшли ҳужумчи 18 та ўйинда 12 та голга муаллифлик қилган. Бен Йеддернинг ўртача битта гол уриш кўрсаткичи 89 дақиқани ташкил этади. Бу Европадаги энг яхши иккинчи кўрсаткичдир.

8. Айван Тауни – 13 та

"Брентфорд" футболчиси Европадаги энг яхшилардан бўлиб тургани ажабланарли, албатта. Англия терма жамоаси аъзоси бу мавсум давомида 13 та голга муаллифлик қилди. Шулардан 9 таси ўйиндан, 4 таси эса пеналтилардан киритилган. Ажойиб натижа!

7. Никлас Фюллькруг – 13 та

Бремен шаҳрининг "Вердер" клуби Бундеслигага бу сафар ўзгача ёндошмоқда. Жамоанинг барқарор ўйинларида Фюллькругнинг ҳиссаси катта. Ҳа, у Германия терма жамоаси билан Қатарга бора олмади. Аммо ички чемпионатда ёрқин ҳаракатлари билан ажралиб турибди. Хусусан, ҳозиргача ҳеч бир Бундеслига футболчиси ундан кўп гол урмади.

6. Килиан Мбаппе – 13 та

Дунёнинг энг яхши гол машиналаридан бири бўлган Мбаппе, Жаҳон чемпионатидан кейин маҳсулдор ўйин кўрсата олмаяпти. Ҳа, у келажакда ҳали катта натижаларга эришиши мумкиндир. Аммо шу кунларда эмас. Унинг 2023 йилда киритган голлари сони атиги биттани ташкил этади. Шундай бўлсада, қаҳрамонимиз мавсум давомида 13 та гол уришга эришди.

5. Фоларин Балогун – 14 та

"Арсенал" тарбияланувчиси Францияда Мбаппени ортда қолдиришга эришди. У "Реймс" билан "ПСЖ"га битта гол урганди. "Лорьян" билан эса хет-трик қайд этди. Ҳозирга келиб тўпчиларнинг келажаги ёрқинлаша бошлади. Чунки Микель Артетага яна битта текин ҳужумчи тайёрланмоқда.

4. Виктор Осимхен – 14 та

Осимхен мавсум давомида жароҳат сабабли анча қийналди. Аммо у спорт формасида бўлса, тўхтатадиган куч топилиши қийин бўлади. Нигерияликнинг 16 та баҳсда 14 та гол ургани ҳам сўзимиз исботи ўлароқ, янграйди. У "Наполи"ни чемпион қилишда муҳим фигура бўлиб турибди.

3. Роберт Левандовски – 14 та

Лионель Мессидан кейин "Барселона"да энг ёрқин юлдуз сифатида, кейинчалик Роберт эътироф этилар. Чунки унинг Испаниядаги илк мавсуми шунга ишора қилмоқда. 34 ёшли ҳужумчига Ла-лигага мослашиб кетиши учун озгина вақт керак бўлди. Ҳозир эса ҳаммаси жойида. Левандовски 14 та гол уришга эришди. Бу эса унинг ҳар 89 дақиқада бир гол уришини англатади.

2. Харри Кейн – 16 та

Антонио Конте жамоаси мавсум олдидан анча ишончсиз кўринган эди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Кейн августдан бошлаб ишга киришди. У ўша ойда ўтказилган 4 та ўйинда 4 та гол урганди. Инглиз ҳужумчиси шундан бери тўхтамаяпти. Ҳа, "Тоттенхэм"нинг ўзи турнир жадвалида рақибларидан анча ортда қолгандир. Аммо жамоа тўпурари ўз йўналишида давом этади.

1. Эрлинг Холанд – 25 та

Норвегиялик ҳужумчи ҳали "Боруссия Дортмунд" сафида эканидаёқ Европада энг тез 50 та гол урган футболчига айланганди. Ҳозир Холанд ўз рекордини бузиш йўлида ҳаракат қилмоқда. У АПЛдаги дастлабки 19 та ўйинида 25 та гол уришга эришди. Бу эса ҳар 62 дақиқада битта гол деганидир. Ҳозирги Холандга фақат биргина таъриф мос келади – МАХЛУҚ!

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 18:37, 02.02.2023. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.