Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эль-классико»ни «Барса» ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Эль-классиколар доим ҳам муросали курашларга бой бўлмаган. Қайси маънода? Иккала томон ҳам ортиқча эътирозларсиз, ташқи таъсирларсиз фақат майдонда баҳсга киришган десам, ҳеч ким ишонмаслиги табиий. Бу сафар эса менимча, барчаси рисолагидек, бўлди. Ҳақиқий кураш ҳақиқий жанг эвазига ғолиб жамоа аниқланди.

Ҳисобга қараб ўтган йилги суперкубокни эсга олгандирсиз? Ҳа, айнан Каталониядаги учрашувда "Барселона" ҳудди шу ҳисобда ғалаба қозонган, унга қадар эса Мадридда "Реал" мезбонлигидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугаган ва натижада суперкубок Каталонияга йўл олганди. Бу сафар эса энди бу "сериал"нинг бошланиши...

Учрашувнинг биринчи бўлими мезбонларнинг устунлиги ва меҳмонларнинг қўпол ҳаракатлари билан ёдда қолди. Албатта ёдингизга келган ўша вазият бу — Хавининг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган вазиятда Рауль Альбиоль томонидан унинг чалиб йиқитилгани ва бу ҳолатда карточка кўрсатилмагани келди. Умуман бунақа вазиятда ҳакам қаттиққўллик билан қарор чиқариши ҳам мумкин эди. Бироқ вазият шунақа эдики, биргина қаттиққўллик билан чиқарилган қарор ҳам ўйинни бузиб юбориши мумкин эди. Буни яхши ҳис қилган ҳакам Альбиолни огоҳлантириб ўтирмади.

Умуман биринчи бўлим ҳақида умумий хулоса сифатида шуларни айтиш мумкин. Биз юқорида эслатган ҳақиқий "Эль-Классико"ни эслатадиган ўйин эса асосан иккинчи бўлимда кўзга ташланди.

Иккинчи бўлимда энди "Реал" ҳам тез-тез олдинга ўта бошлади. Асосан қарши ҳужумлар эвазига бўлсада, жамоа ҳужумлар ташкил қилди. Айнан шундай вазиятда жамоанинг дастлабки ҳақиқий хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Криштиану Роналду  бир неча рақиб қуршовида бўлишига қарамай Вальдес қўриқлаётган дарвозани нишонга олди.

Бироқ бу хурсандчилик узоққа чўзилгани йўқ. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас мезбонлар ҳам гол билан жавоб қайтаришди. Маскеранонинг диагонал кесма пасидан кейин Педро дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолди ва бундай имкониятни қўлдан бой бермади.

Тезкор жавоб "Барселона"нинг ўйинини янада жонлантириб юборди. Кетма-кет ҳужумлар Иниеста-Хави-Алвеш-Месси боғламининг занжирдек амалга оширган узатмалари "Реал" ҳимоясини хато қилишга, қўполлик ишлатишга мажбур қилди. Айнан шундай вазиятларнинг бирида жарима майдончаси ичида Иньестага нисбатан Серхио Рамос қўполлик ишлатди ва Месси пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Аргентиналик футболчи бу сафар мўлжалда адашмади ва ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин Хави... Хуллас вазият бутунлай ўзгариб иккинчи ўйинга бўлган қизиқишни ҳам ўлдираётгандек эди. Бироқ 85-дақиқага келиб Вальдес интригани сақлаб қолгиси келиб қолди...

Бироз қўполлик билан бўладими, хуллас Вальдес ёш болаларча қилган хатосини Ди Мария жазолади ва ҳисобдаги фарқни минимал даражада қисқартирди. Бу якуний ҳисобга сабаб бўлди.

Твиттер ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири ўйин тугагач, шундай твит ёзиб қолди: "Сантьяго Бернабэу"да "олов" ёниши учун интригани сақлаб қолганинг учун раҳмат сенга, Вальдес!" Нима ҳам дердик биз ҳам бу фикрга қисман бўлсада қўшиламиз. Чунки бизни бундан қизиқарли ўтиши кутилаётган жавоб учрашуви кутмоқда.

Испания Суперкубоги
Дастлабки учрашув

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ Мадрид 3:2 (0:0)
Голлар: Педро (56), Месси (70, пенальти ), Хави (78) – Роналду (55), Ди Мария (85).

Барселона: Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Адриано, Хави (Фабрегас, 83), Бускетс, Иньеста, Санчес (Тельо, 72), Месси, Педро (Альба, 87).
Реал Мадрид: Касильяс, Арбелоа, Альбиоль, Рамос, Коэнтрау, Хедира, Алонсо, Озил (Марсело, 82), Кальехон (Ди Мария, 66), Роналду, Бензема (Игуаин, 61).
Огоҳлантиришлар: Маскерано (45) - Алонсо (11), Арбелоа (44), Альбиоль (51).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:23, 24.08.2012. Ўқилди: 8778 марта. Фикрлар: 62 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.