Мадриднинг "Реал" клуби захира дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи, бунга сабаб эса унинг ўйин амалиётисиз қолаётгани, деб хабар бермоқда Marca.
Жорий мавсумда Лунин Куртуа ўрнига еттита ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборди, шунингдек уч марта қуруқ ўйин ўтказди. "Мадрид" устози Карло Анчелотти Лунин етарли даражада ривожланмаётганига ишонади ва "Реал Мадрид" раҳбариятидан клубнинг иккинчи дарвозабони ролига бошқа дарвозабон топишни сўради.
Луниннинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, унинг трансфер нархи 4 миллион еврога баҳоланмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).