Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5479]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4899]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [0]

«Астон Вилла» ҳужумчиси Эмерининг финал олдидан ишлатган «сири»ни ошкор қилди [0]

Дембеле иккинчи бор «Олтин тўп»ни ютиш истаги ҳақида гапирди [0]

Федерико Вальверде Тчуамени билан муштлашувдан сўнг «Реал» машғулотларига қайтди [0]

Эмилиано Мартинес Европа лигаси финалида бармоғи синган ҳолда ҳаракат қилган [0]

Бруну Фернандеш Рой Киннинг танқидига жавоб берди [0]

Шаҳзода Уильям «Астон Вилла»нинг Европа лигасидаги тарихий ғалабасига муносабат билдирди [0]

Санчо «Астон Вилла» билан Европа лигасини ютиб, тарихий натижа қайд этди [0]

Криштиану Роналду мавсумнинг энг муҳим ўйини олдидан баёнот берди [0]

«Астон Вилла» сўнгги 30 йил ичида ўзининг илк йирик совринини қўлга киритди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Январнинг энг яхши харидларидан тузилган рамзий терма жамоа: Кейлор Навас, Энцо Фернандес, Жоржиньо...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Январь давомида АПЛ клублари жами 815 миллион фунтни трансферлар учун сарф этишди. Ушбу қийматнинг учдан бир қисми "Челси"га тегишлидир. Бу жамоа саккизта футболчига жами 326 миллионни қурбан қилган. Қуйида барча харидлардан энг яхшиларини танлаб олдик ва уларни рамзий терма жамоага киритдик.

Дарвозабон: Кейлор Навас – "Ноттингем"

36 ёшли футболчи Париждан ташриф буюрди. "Ноттингем" уни мавсум охирига қадар ижарага олган. Навас фаолияти давомида уч бор ЕЧЛни ютган. Унинг ҳисобида яна учта мамлакат чемпионлиги ҳам мавжуд. Эндиликда у Дин Хендерсон ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилади.

Қанот ҳимоячиси: Педро Порро – "Тоттенхэм"

Испания терма жамоаси аъзоси январнинг сўнгги кунида кўчишни амалга оширди. Сал қолса, трансфер барбод бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо "Тоттенхэм" ирода кўрсатди ва футболчига 42 миллион евролик таклиф киритди. Порро "Манчестер Сити"га ўтиши ҳам мумкин эди.

Марказий ҳимоячи: Илья Забарный – "Борнмут"

"Борнмут"нинг янги эгалари яхши сармояга эга эди. Шу сабаб клуб истаган футболчи учун пулни аямади. 20 ёшли иқтидор 24 миллион фунт эвазига Киевнинг "Динамо" клубидан олиб келинди.

Марказий ҳимоячи: Бенуа Бадиашиле – "Челси"

Француз футболчиси Тодд Бёлининг янги йилдаги нишонларидан бири эди. "Монако" 21 ёшли ҳимоячини 35 миллион эвазига қўйиб юборди. У келажакда Тиагу Силвани ўрнини босади деб ҳисобланмоқда. Бадиашиле ҳавода ва тўп билан ҳаракат қилишда жуда ҳам устаси фарангдир.

Қанот ҳимоячиси: Виктор Кристансен – "Лестер Сити"

"Тулкилар" сўнгги йиллардаги энг омадсиз мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Шу сабаб таркибни кучайтириши лозим эди. Айнан мана шу мақсадда улар Дания футбол бозорига кириб борди ва ўзи билан 20 ёшли чап қанот ҳимоячисини олиб қайтди. Кирстансен ёш бўлишига қарамай, анча тажрибага эга. Унинг трансфери "Лестер" учун 17,5 миллион фунтга тушган.

Ярим ҳимоячи: Жоржиньо – "Арсенал"

Январнинг энг яхши харидларидан бири "Арсенал" томонидан бажарилди. "Челси" эса тажрибали футболчисини атиги 12 миллион эвазига қўйиб юборишга мажбур бўлди. Жоржиньо яқин ўтмишда ЕЧЛ, УЕФА суперкубоги ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, ярим ҳимоячи 2021 йилда қитъа чемпиони ҳам бўлганди.

Ярим ҳимоячи: Энцо Фернандес – "Челси"

Жаҳон чемпиони бўлган футболчи Қатарда энг порлоқ юлдузлардан бирига айланганди. Энцонинг нархи олти ойда 20 миллион фунтдан 107 миллионга кўтарилиб кетди. Ҳаммаси мундиалнинг эффекти эди. Футболчининг трансфери рекордга сабаб бўлди.

Ярим ҳимоячи: Жоао Гомеш – "Вулверхэмптон"

Беқарорликдан қийналаётган яна бир АПЛ жамоаси бу "бўрилар"дир. Клуб январда 6 та футболчи харид қилди. Улар ичида энг кўзга кўрингани эса 21 ёшли Гомешдир. "Фламенго"дан 15 миллион фунтга олиб келинган ярим ҳимоячи, АПЛда порлаши кутилмоқда.

Чап қанотда: Михаил Мудрик – "Челси"

Мудрик 88 миллион фунт эвазифа Донецк шаҳрининг "Шахтёр" жамоасидан сотиб олинди. 22 ёшли ҳужумчи "Челси" учун умид манбаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Марказий ҳужумда: Антуан Семеньо – "Борнмут"

Семеньо Жаҳон чемпионатида Гана терма жамоаси билан иштирок этганди. 23 ёшли вингерни бутун дунё томоша қилган. "Борнмут" ҳам ҳужумчини кузатиб келаётганди. Шу сабабли дарров уни сотиб олди. "Бристол Сити" эса Семеньо трансферидан 10,5 миллион фунт фойда кўрди.


Ўнг қанотда: Коди Гакпо – "Ливерпуль"

Рўйхатдаги яна бир мудиал юлдузларидан бири бу Гакподир. У Қатарда 3 та голга муаллифлик қилди. 21 ёшли ҳужумчи "ПСВ"дан 45 миллион фунт эвазига "Ливерпуль" томон йўл олганди. У ҳозирга қадар бир нечта ўйинларда майдонга тушиб, гол уришга эриша олгани йўқ.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:01, 04.02.2023. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик