“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам А серия доирасидаги “Эмполи” устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
Абрахам гол урди. У 200 кундан кўпроқ вақт давомида "Олимпико" стадионида А Сериянинг уй ўйинида гол ура олмаганди.
"Биринчи 25-30 дақиқада биз А Серияда ғалаба қозона оладиган жамоага ўхшдик. Биз фақат давом этишимиз керак. Гол мен учун жуда муҳим эди, анчадан бери ўз стадионимизда гол урмагандим. Ўтган мавсумда бу ерда жуда кўп гол урдим ва бу мавсумда биринчи голни кута олмадим. Умид қиламанки, ўз уйимда, ўзимга ёқадиган жойда гол уришда давом эта оламан", — дея Абрахам сўзларини келтиради Football Italia.
Шунингдек, 25 ёшли футболчи Пауло Дибала "Эмполи"га қарши ўйинда иккита голли узатма бергани ҳақида гапирди.
"Пауло - ўзгача футболчи, биз ҳаммамиз унинг нимага қодирлигини биламиз, биз бирга яхши ишлаймиз. Бугун у менга ассистентлик қилди, шунинг учун биз голли узатмалар ва голларни баҳам кўришда давом этаётганимиз мақул. У ғолиб, худди мен каби, жамоадошларим каби, биз ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз ва у бизга керакли тажрибани олиб келди ”, деди англиялик форвард.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).