Италия чемпионатининг 21-тури доирасида «Аталанта» ўз уйида «Сассуоло»ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.
Майдон эгалари 30-дақиқадаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Ҳимоячи Мэле тик оёқ билан рақиб оёғига тепгани учун ВАР ёрдамида майдондан четлатилди.
Меҳмонлар сон жиҳатдан устунликдан унумли фойдалиниб, иккинчи бўлимда ҳисобни очишди. Боз устига, ўйин сўнгида "Аталанта" ҳужумчиси Муриэль ҳам четлатилди.
Ушбу ғалаба туфайли "Сассуоло" ўз очколарини 23 тага етказиб, жадвалда 15-ўринга кўтирилиб олган бўлса, "Аталанта" 3-ўринга чиқиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. Бергамоликлар 5-ўринда қолишди.