Бугун 15 август, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1266 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ клубларининг энг қиммат харидлари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу қишда фақат «Челси»нинг трансфер сиёсати қанчалик кучли бўлгани ҳақида гап кетмоқда. «Кўклар» январь ойида турли таснифлар бўйича бир қанча рекордларни янгилаган. Қуйида Премьер-лига клублари тарихидаги энг қиммат ўнта харид ҳақида гаплашамиз.

1. Энцо Фернандес («Челси», 106,8 миллион фунт; 2023 йил)

Ҳа, «Челси» бу қишда ҳам рекордни сақлашга муваффақ бўлди. Аргентиналик футболчининг «Стэмфорд Бриж»га ўтиши ҳақидаги ҳикоя эҳтиросли ва ҳаяжонли бўлди. «Челси» ва Энцонинг агенти «Бенфика»ни сунъий синдиришга ва ЖЧ-2022даги энг яхши ёш ўйинчини улардан тортиб олишга эришди. Лиссабон аҳолиси бундан хафа бўлган бўлиши даргумон. Ҳақиқатан ҳам, 2022 йилнинг ёзида улар барча бонуслар билан Фернандесни атиги 16 миллион фунтга сотиб олишди. Етти ойдан кейин эса уни 90 миллион фойда билан сотишди. Балки улар Фернандеснинг янада қимматлашишини кутишгандир?! «Челси»нинг трансферларга ўчлиги ва Аргентинанинг муваффақиятидан сўнг нарх жуда юқорилаган кўринади.

2. Жек Грилиш (Манчестер Сити; 100 миллион фунт; 2021)

Грилиш нафақат «Сити»нинг рекорди, балки барча даврлардаги энг қиммат британиялик футболчи эди. У «Астон Вилла»дан кўчиб ўтгач кўпчилик ундан кўпроқ нарсани кутганди. Ҳозир Жек фойдасиз ўйинлардан кейин танқид қилинмоқда. Катта нарх албатта, катта босим олиб келади. Айниқса, ҳар бир ўйинда ва ҳар бир турнирда ғалаба қозониши керак бўлган клубда бу қийин. Холанднинг ушбу клубга келиши, эҳтимол, Грилишга бўлган эътиборни бироз ўзгартирди.

3. Поль Погба («Манчестер Юнайтед», 89,5 миллион фунт; 2016 йил)

Сўнгги йилларда трансфер бозори анча кескинлашиб кетган. Мана, етти йил олдин содир бўлган келишув. Бу рекордга яқин суммалар эди. Тўғри, кимдир буни жуда кўп пулни беҳуда сарфлашнинг мисолларидан бири деб билади. Эркин агент бўлган Погба 2022 йилнинг ёзида «Ювентус»га қайтди. Ким билади, балки «Юнайтед» янги даврага ўтиб, уни яна қайтаришга уринар?

4. Дарвин Нуньес («Ливерпуль», 85 миллион фунт; 2022)

Нуньес ўзига тушаётган босимларни қабул қилишга маҳкум эди. Бу фақат нарх туфайли бўлмаган. Шу билан бирга, ўша пайтдаги асосий рақобатчилар Англияда устунлик қилиш учун курашда кучли ҳужумчиларни мўлжалга олишди. Аммо агар Холанд «Сити»га фойда келтиришга арзийдиган бўлса, Нуньес ҳам ундан қолишмайдиган сифатларга эга. Садио Манени йўқотганидан сўнг «Энфильд»да ундан кўп нарса кутилганди, аммо ҳозирча 22 ёшли уругвайлик футболчи ўз мухлисларини анча куттиряпти.

5. Николя Пепе (Арсенал; 72 млн фунт; 2019)

«Арсенал»нинг аввалги рекордчиси Обамеянг ҳеч қачон жамоада ўз ўрнига эга бўла олмади, барқарорликка эриша олмади. Премьер-лигани фақатгина индивидуал ўйинлар билан забт этиб бўлмайди. Пепе бу мавсумни «Ницца»да ижарада ўтказмоқда. Тўғри, у ерда ҳам порлаганича йўқ, шунинг учун француз клуби ҳужумни кучайтириш учун Пепени Шимолий Лондонга қайтариб юборади.

6. Тангуй Ндомбеле («Тоттенхэм», 63 миллион фунт; 2019)

«Тоттенхэм»да Ндомбеле эпизодик тарзда порлади. Аммо у камдан-кам ҳолларда истеъдоди ва юқори умидларга мос келадиган ажойиб даражани кўрсатди. Умуман олганда, Ндомбеледан «Тоттенхэм»нинг ҳафсаласи пир бўлди. Кўп ўтмай у «Лион»га қайтди ва у ердан «Наполи»га ижарага ўтди ва бу ерда кутилмаганда Италия чемпиони бўлиши мумкин.

7. Александр Исак (Ньюкасл Юнайтед; 63 миллион фунт; 2022)

«Ньюкасл»ни Саудия Арабистонининг бой эгалари сотиб олганда, жамоа трансферларга бу қадар кўп пул сарфлаши даргумон эди. «Реал Сосьедад»нинг умидли ҳужумчиси Исак клубнинг аввалги энг қиммат футболчиси Бруно Гимарайшдан олти ой ўтиб жамоага келиб қўшилган ҳолда бу рекордни янгилади. Исакнинг жароҳатлар борасида омади чопмади, лекин майдонга тушганида у ўз ўйинини яхши томонлама кўрсатди.

8. Гильфи Сигурдссон (Эвертон; 45 млн фунт; 2017)

Биз «Эвертон»нининг трансфер рекорди Премьер-лиганинг қолган клубларига нисбатан унчалик катта эмас. 2014 йилда «ирисчилар» аввалги рекордчи Ромелу Лукакуни «Челси»дан31,8 миллион фунт стерлингга сотиб олганди. Кейинчалик ушбу рекордни «Суонси»дан келган Сигурдссон янгилади. Бироқ, 2018/19 йилги мавсумда Гильфи чинакам порлади, Премьер-лигада 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Бошқа мавсумларда эса у қадар кўринмади ва эркин агент сифатида кетди.

9. Себастьян Аллер (Вест Хэм; 45 миллион фунт; 2019)

Сўнгги пайтгача соғлиги билан боғлиқ муаммоларга қадар Аллер «Аякс»даги ўйи билан ҳайратланарли эди. У «Вест Хэм» учун рекорд даражадаги шартномага имзо чеккан. Англияда эса Аллернинг иши ўхшамади. Премьер-лиганинг 48 ўйинида атиги 10 та гол урди. 

10. Морган Гиббс-Уайт (Ноттингем Форест; 42,5 миллион фунт; 2022)

23 йилдан сўнг Премьер-лигага қайтган «Ноттингем Форест» бу мавсумда иккита трансфер ойнасида 29 нафар янги футболчини қўлга киритиб, барчани шокка туширди. Бу вақт ичида клуб трансфер рекордини бир неча бор янгилади, бу рекорд Гиббс-Уайтга тегишли. Унинг учун дарҳол 25 миллион фунт тўлашди, 17,5 миллион фунт эса бонуслар ҳисобидан амалга ошган. Айтганча, Морган ўзига тикилган пулларни тўлиқ оқлайди. Клубга бошқа кўплаб янги келганлар орасида у яққол ажралиб туради.

Киритилди: 11:07, 08.02.2023. Ўқилди: 2238 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.