Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳром Давлатов: «Футбол – ҳаётим мазмуни»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбек футболида ҳам иқтидори, ҳам катта хизмати билан ном қозонган, ҳурмат топган жонкуярлар етарлича топилади.

Янгиер футболининг чин фидоийси, вақтида «Насаф» ва «Машъал» клублари ҳаётида ёрқин из қолдирган спорт устаси Баҳром Давлатовни бемалол шундай шахслар қаторига қўшиш мумкин. Махсус мухбиримиз ҳозирда АҚШда бўлиб турган мутахассис билан атрофлича суҳбатлашиб, унинг ҳозирги ишлари қандай кетаётганига қизиқди. Баҳром ака шу аснода самарали фаолия­тини ҳам эсга олди. 

- Баҳром Бойжонович, океан ортида эканлигингизни эшитиб, ноқулай бўлсада, безовта қиляпмиз. Аввало, сиз орқали хориждаги барча ватандошларимизга эзгу тилакларимизни йўллаймиз...

- Раҳмат. Қўнғироғингиздан бағоят кўнглим кўтарилди. Тақдир тақозоси билан айни пайт Америкадаман. Чунончи, ўғлим Руслан ва қизим Маргарита шу ерда истиқомат қилишади. Руслан - мусиқа продюсери. Маргарита эса Лос-Анжелесда косметолог бўлиб ишлаяпти. Кенжа фарзандим Ангелина - Тошкентдаги Хал­қаро Вестминстер университети 2-курс талабаси. Турмуш ўртоғим Оксана - ҳисобчи. Қисқасини айтганда, АҚШда фарзандларим хонадонида меҳмон бўлиб турибман.

- Давлатовлар сулоласи ва футбол ўртасидаги боғлиқлик тарихи кўпчиликни қизиқтиради...

- Оилада 10 нафар фарзанд­миз. Отам Бойжон Давлатов аслида Деҳқонобод туманидан, улар 1943 йили Фарҳод ГЭС қурилиши баҳона Янгиерга кўчиб келган. Онам Тунуқой Давлатова Қарши шаҳридан. Онам 2008 йили 76 ёшда, отам 2010 йили 85 ёшда фоний дунёни тарк этишди. Мен оилада учинчи фарзандман. Укам Бахтиёр вақтида «Янгиер»,  «Ангрен» ва «Насаф» клублари ҳужумида тўп суриб, мухлислар меҳрини қозонган. У 2013 йили оғир хасталикдан вафот этди. Яна бир укам Баҳодир ҳам футбол ортидан ҳаётда ўз ўрнини топди. Ҳозир Бекободда «Металлург-W» бош мураббийи сифатида ишламоқда. Ихтиёр эса Янгиердаги стадионда фаолият кўрсатмоқда. Футбол - халқимиз севган спорт тури. Биз бежиз  миллионлар ўйинига меҳр қўймаганмиз. 1977 йили Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтига футбол мутахассислиги бўйича ҳужжат топширдим ва ўқишга кирдим. Зеро, назарий билим бўлмаса, амалиётнинг ўзи билан узоққа бориш қийин. Институтда таҳсил олиш жараёнида ҳам «Янгиер»да тўп сурдим. 1984 йилгача шу клубда ўйнадим. Кейин бир йилча Навоийда «Зарафшон» шарафини ҳимоя қилиб, «Янги­ер»га қайтдим. Дарвоқе, 1977 йили собиқ иттифоқ ёшлар термасининг 3та ўйинида қатнашганман. Ўшанда икки марта польшалик ва бир бора чехословакиялик тенгдошларимиз билан куч синашгандик. 30 ёшда бутсаларимни михга илиб, «Янгиер» мураббийлар штабида иш бошладим. Устозим Карим Мўминовдан янги йўналишнинг сир-асрорларини қунт билан ўргандим. Қолаверса, Валерий Любушин ва Геннадий Красницкий каби мутахассислардан ҳам сабоқ олдим.

- «Насаф»нинг амалдаги бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг футболчи сифатида кашф этилишида ҳиссангиз борлигини биламиз...

- Ҳа, Рўзиқулнинг футболчилик фаолияти «Янгиер»да куртак отгани рост. 1993 йили «Янгиер» бош мураббийи Карим Мўминов институтлар ўртасидаги турнирда Рўзиқул Бердиев илиқ таассурот қолдирганини айтди. Рўзиқул ўша пайт Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти талабаси бўлган. Дарҳақиқат, йигитчада ўзига хос техник салоҳият ва футбол интеллекти яққол сезилиб турарди. Мураббийлар кенгашида барчасини кўриб чиқиб, Бердиевни жамоамизга таклиф қилдик. Муҳими, у чорловни мамнуният билан қабул қилиб, катта иштиёқ билан «Янгиер» сафига қўшилди.

- Бердиевнинг салоҳия­ти «Насаф» парвозига эш бўлишини тахмин қилганмидингиз?

- Ҳар бир касбда муваффақият қозониш иқтидор баробарида меҳнатга боғлиқ, албатта. 1988 йилдан «Янгиер»да жамоа бошлиғи бўлиб ишладим. 1996 йилнинг декабрида эса «Насаф»да фаолият бошладим. Мени Қарши шаҳрига Қашқадарё вилоятининг ўша вақтдаги ҳокими Озод  Пармонов ва «Насаф» президенти Нуриддин Зайниев таклиф қилишганди. Янгидан шаклланган клуб таркибига Бахтиёр Давлатов, Шавкат Саи­дов, Бахтиёр Холиқов, Владислав Сидоров, Рустам Орипов қатори Рўзиқул Бердиевни ҳам жалб этдик. Муҳими, вилоятда футболга нисбатан янгича қараш бошланди. Бунинг самараси ўлароқ, «Насаф» барқарор ва кучли жамоага айланиш йўлида дадил қадам ташлади.

- «Насаф» инфратузилмаси  шаклланишида сизнинг раҳбарлигингизда амалга оширилган кенг кўламли ишлар таъсири катта эканлигини кўп таъкидлашади. 

- Қаршида катта жамоа ҳамжиҳат ишлаганмиз. Ҳаётий тажрибам, ўқиб-ўрганишларга тая­ниб, турли ғояларни илгари сурганман ва бир ёқадан бош чиқариб, уларни амалга татбиқ этганмиз. Тушунарлики, ҳар бир жамоа ўз қароргоҳи, яъни уйи­га эга бўлиши шарт. Шуни назарда тутиб, ишни клуб базасини барпо этишдан бошладик. Бу борада кўпчиликнинг катта ёрдами қўл келди. Хусусан, вилоят ҳокимлиги, клуб президенти, бош муассис - Муборак газни қайта ишлаш заводи директори, марҳум Нуриддин Зайниев хизматларини алоҳида  таъкидлаш керак. Хуллас, қисқа муддатда кўркам ва шинам, барча қулайликларга эга қароргоҳ қад кўтарди. Эндиликда ишлар янада такомиллашиб, «Насаф» базаси мамлакатимизда андоза олишга арзийдиган спорт манзилгоҳига айланди. 

- Ўзбек футболининг ҳозирги ҳолатига қандай баҳо берасиз?

- Нафақада бўлсамда, футболимизга бефарқ эмасман. Қаерда юрмайин, Ўзбекистон миллий чемпионатини мунтазам кузатиб бораман. 2022 йилги мавсумда рақобат анча ошгани сезилди. Айниқса, «Насаф»га гап йўқ - жамоанинг техник-тактик томондан ташкил этилган комбинацион ўйинидан ўзгача завқландим. Қаршиликлар Ўзбекистон кубоги финалида ҳам нималарга қодир эканликларини кўрсатишди. Жамоанинг айниқса, ОЧЛдаги мардонавор юриши таҳсинга лойиқ. Халқаро даражада «плей-офф» бос­қичига чиқиш - катта натижа. Тўғри, «Насаф»га чемпионат якунидаги сусткашлик панд берди. Эҳтимол, чарчоқ сезилгандир... Асосийси, жамоа йил сайин чиройли футбол кўрсатмоқда.

- «Насаф» янада кучайиши ва чемпион бўлиши учун нима қилиш керак, сизнинг­ча?

- Энг аввало, клубда барча ишлар мароми бузилмаслиги лозим. Биламан, «Насаф»да ҳаммаси тўғри йўлга қўйилган. Энди ташкилий ишлар ва машғулотлар жараёнини янги босқичга кўтариш талаб этилади. Бунда футболчилар менталитетини ҳисобга олиш шарт. Табиийки, таркиб ўзагини имкон қадар сақлаб қолиб, йигитларга чемпионлик руҳиятини сингдириш ҳам муҳим. Яна рағбатни ҳам унутмаслик керак. Ишонаманки, «Насаф» ҳаракатдан тўхтамайди ва ҳали чемпионлик маррасига ҳам етади, албатта.

- «Насаф»ни ўйин услуби бўйича қайси хориж клубига қиёслаш мумкин?

- Бундай ўхшатишдан маъно йўқ. Муҳими, «Насаф» замонавий футбол тенденцияларидан хабардор ва бундан ортда қолмасликка интилаётган бош мураббийга эга. Демоқчиманки, Бердиевда ўзига хос техник-тактик услуби бор. Жисмоний тайёргарликка янада кўпроқ урғу берилса, «Насаф»да ҳар қандай шароитда ҳам чарчоқ-толиқиш аломатлари сезилмайди. Бугуннинг талаби - жамоани ҳар 3-4 кунда ўйнаш режимига мослаштириш. Янги мавсумда таркибга катта футболда тобланган 3-4 нафар етук ижрочи жалб этилса, нур устига аъло нур бўлади. Лекин иқтидорли ёшларни зинҳор четга суриб қўймаслик керак.

- Мавзуни бироз ўзгартирамиз: АҚШ футболига қизиқиш қандай?

- Бу ерда футболга эътибор мислсиз даражада катта. Дейлик, Лос-Анжелес шаҳрида 2та катта клуб бор - «Лос-Анжелес» ва «ЛА Гэлэкси». Иккиси ўртасидаги дерби ўта муросасиз кечади. Ҳар бир ўйинда стадионлар мухлислар билан тўлмоқда. Ҳозир мамлакатда бу борадаги ишлар янада кучайтирилмоқда. Бинобарин, 2026 йилги ЖЧ айнан АҚШ, Канада ва Мексикада ташкиллаштирилади. 

- Биламизки, вақтида Европанинг номдор клублари фаолияти билан ҳам яқиндан танишгансиз.

- Европа футболи - бу эталон. Бежиз дунёнинг турли бурчакларидан иқтидорли футболчилар еврофутболга талпинишмайди. Ҳа, хизмат сафари билан 2 марта Англия, 1 мартадан Нидерландия, Португалия ва Германияда бўлиб, катта клубларда ишлар қандай йўлга қўйилганини ўрганганман. Айниқса, «Манчестер Сити», «Спортинг», «Аякс» ва «Боруссия» Д. клублари тизими кучли ҳавас ўйғотганди. Португалияда Криштиану Роналдудек даҳони тарбиялаган «Спортинг» фаолияти билан яқиндан танишдим. Барчасини ўзимизда йўлга қў­йишни нечоғли истаганимни сўз билан ифодалаб беришим қийин. Мана, Элдор Шомуродов ҳозир Италияда ўйнамоқда, Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионатида ўз сўзини айтди. Буёғига иқтидорли йигитларимиз имкон қадар еврофутболга интилишлари шарт. Агар 7-8 нафар футболчимиз Европада ўйнаш даражасига етса, унда миллий ва олимпия жамоаларимиз жаҳон миқ­ёсидаги элит турнирларга бемалол чиқиши мумкин.

- Баҳром Бойжонович, мароқли суҳбат, кўнгилга хуш фикр-мулоҳазалар юксак марралар сари ундайди. Бунинг учун катта ташаккур.

- Сизга ҳам раҳмат. Футсатдан фойдаланиб, «ИнтерФутбол» газетаси орқали барча ватандошларимизга салом йўллайман. Ҳар бир хонадонга аввало, тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик тилайман, улуғвор ишларда омад ҳамиша ёнимизда бўлсин. Озод ва обод юртнинг муносиб фарзанди бўлиш ҳаммамизга насиб этсин.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:30, 09.02.2023. Ўқилди: 1278 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.