Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сесар Аспиликуэта: «Лондон дербиси» - махсус томоша»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Челси» сардори Сесар Аспиликуэта яқинда «кўклар» либосида юбилей - 500-ўйинини нишонлади.

 Тушунарлики, катта клубларда бу маррага етиш ҳаммага ҳам эмас. Шуни инобатга олган Лондон жамоаси матбуот хизмати испаниялик тажрибали ҳимоячини махсус суҳбатга чорлади.

- Сесар, аввало, «Челси»га қандай келганингизни бир ёдга олсак...

- 2012 йилнинг август ойи... Анча кеч бўлиб қолганига қарамай, тиббий текширувдан ўтгач, клуб базага кирдим ва мени ўша вақтдаги мураббий Роберто ди Маттео қарши олди. Ўша куни бирор футболчи билан учрашмадим, базада фақат раҳбарлар қолишганди. Хуллас, Роберто билан бироз гаплашдим ва қароргоҳни айланиб чиқдим. Кейинги куни эрталаб қайтдим ва янги клубдошларим билан илк марта машғулот ўтказдим. Аввалига Хуан Мата катта ёрдам берди. Қолаверса, болаликдаги кумирларимдан бири Фернандо Торрес ҳам қўллаб-қувватлади. «Челси» ки­йиниш хонаси жаҳон даражасидаги юлдузларга тўла эди, муҳими, ҳамма мени жуда илиқ кутиб олди. Қисқаси, илк кундан кўтаринкиликни ҳис қилдим, тўғри, машғулотда ҳаяжон босди, барибир. Эртасига «Ньюкасл»га қарши уй ўйинини четдан кузатдим, муҳими, бу учрашув жамоага яқин бўлиш имкониятини берди.

- Дебютингизни қандай баҳолайсиз?

- Илк ўйинни бироз кутишимга тўғри келди. Эсимда, «Челси» либосида биринчи марта сентябрь ойидаги ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус чоғи «Чарльтон» билан ташкил этилган ўртоқлик ўйинида майдонга тушдим. Шу учрашувдаёқ асосий таркибдан жой олиш учун қаттиқ тер тўкишим кераклигини англадим. Кейин сентябрь ойи охирида Лига кубоги доирасида «Вулверхемптон»га қарши кечган учрашувда имкониятга эга бўлдим. Тўғриси, бошида роса ҳаяжонландим, вақт ўтиши билан эса ўйинга киришиб кетдим ва якунда ҳаттоки, финал ҳуштаги янграшини хоҳламадим. Бинобарин, биз 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик, мен майдонда чинакамига завқландим - эсдан чиқмайдиган зўр дебют, яна шовқинли «Стэмфорд Бриж»да.

- Биринчи голингиз ҳам эсингиздами?

- Ҳа, албатта. Уни «Арсенал» дарвозасига урганман.

- Ҳозиргача кўп нарсаларга эришдингиз. Қизиқ, нима етишмаяпти?

- Футбол - бу реаллик. Ҳа, ортга назар солиб, маълум ютуқларга эришганингизни кўриш жуда ёқимли. 2012 йили «Челси» сафига қўшилганимда, клуб ЧЛдаги биринчи ғалабадан сўнг совринларга ўта ташна бўлиб, бу миссияни муваффақиятли бажарарди. Шундай экан, ғолибона юриш давом этиши ва жамоадошларимга бегона бўлмаган ғалаба ҳиссини туйишни хоҳлаганман. Ўзи футболда биринчи совриндан кейин тезда иккинчисини истайсиз. «Челси»да бундай амбиция ҳамиша кучли. Клуб ҳар доим янги ғалабани кўзлайди, ҳисобида қандай кубоклар борлигидан қатъий назар, уларни қайта-қайта қўлга киритишни хоҳлайди.

- «Челси»да сиз билан бирга ўйнаган қайси футболчининг ўзига хос ҳаракатини алоҳида эътироф этишни истардингиз?

- Жамоа ўйинларида ақлга сиғмас индивидуал ҳаракатларни жуда кўп  кўрдим, лекин Эденнинг «Ливерпуль» дарвозасига урган голи алоҳида мақтовга лойиқ. Ўша вазиятда Азарга жуда яқин эдим, у тўпни менга узатгани ҳамоно ўзига қайтардим ва... Эден қолганини шунчаки, фантастик даражада бажарди - юқори тезлик, сифат ва якуний зарба!

- 500та ўйинингиз орасидан қайси рақибларга қарши кечганини катта тўқнашувлар сирасига киритасиз?

- Ҳамиша дербини танлайман: «Арсенал» ва «Тоттенхэм»га қарши баҳслар... «Лондон дербиси» - бу нафақат мен, балки бутун Англия учун махсус томоша. Эсимда, биринчи марта «КПР»га қарши дербида қатнашган ва ўшандаёқ бундай ўйинларда ўзига хос жиҳатлари борлигини яққол англаганман. 

- Энг чиройли голингиз...

- Менимча, уни «Лестер» дарвозасига йўллаганман. Зарба ўзгача чиққанди-да! 

- «Челси»да жароҳат ёки бетоблик туфайли атиги 9та ўйинни ўтказиб юборибсиз. Бу ажойиб натижа.

- «Осасуна»да умуман жароҳатланган эмасдим. Кейин «Марсел»га ўтдим ва биринчи жароҳатга йўлиқдим. Ўшанда тўлиқ тикланишим учун деярли 6 ой кетди ва бу бутун фаолия­тимда асқотган тажриба бўлди. Ҳар ҳолда, жароҳат туфайли танамга эътиборни оширдим, кундалик ёндашувни ўзгартирдим. Ёшликда ҳаммаси нисбатан муаммосиз, осон кечади ва ҳамиша шундай бўлишини ўйлайсиз. Лекин битта кутилмаган оғирроқ жароҳат сизни огоҳликка даъват этади. Зеро, шифохонада турли-туман муаммолари бор инсонларни кўрасиз. Дейлик, жароҳатдан кейин Марселдаги тикланиш марказида ҳар куни 8-9 соат шуғулланишимга тўғри келганди. Муҳими, тиббиёт ходимлари мени жуда яхши тайёрладилар - шундан буён қатъий кун тартибига амал қиламан.

- Сардорлик боғичи «Челси»даги мартабангизга қўшимча турткими ёки босим ва масъулият?

- Албатта, жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушиш - улкан масъулият. 2017 йили вице-сардор мақомига эришдим, кейингисида илк марта боғични қўлимга олдим. Чунончи, фаолиятим давомида кўплаб етакчи футболчилар ва сардорлар билан ўйнаб, улардан ўргандим. Дейлик, мағлубият вақти ёки турли қийин вазиятларда ўзимни тутиш ва жамоага қандай таъсир кўрсатиш масаласида.

- 500та ўйин давомида футбол қанчалик ўзгарди?

- Нафақат АПЛ, балки бутун футболда рақобат анча ошди. Эндиликда ҳар бир клуб кучли ва савияли футболчиларга эга. Ўйинда тезлик юқори, маълумотлар ҳам кўп. Ўзи АПЛ атрофидаги муҳит ҳамиша ёқимли, гарчи ОАВ бизга баъзида салбий таъсир кўрсатсада. Ҳа, стадионларда но­ўрин ҳодисотлар юзага келганини ҳам кўрдим. Бир қарашда, футбол билан озиқланадиган қандайдир бошқа жамиятда яшаётгандекмиз. Лекин биласизми, майдонга тушгач, мухлислар билан бирга эканлигингизни тушунасиз. Менимча, футбол учун дунёдаги энг яхши муҳит айнан АПЛ атрофида шаклланган.

Манба: chelseafc.com, М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:30, 10.02.2023. Ўқилди: 1129 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик