Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Исоқов: «Ёзилмаган қонун Абрамовни четлаб ўтмади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сўнгги пайтларда Умид Исоқов қаерда, у нима билан шуғулланмоқда каби саволлар пайдо бўлганди. Мана шундай саволларга жавоб олиш мақсадида Қўқон шаҳрига бориб, 34 ёшли собиқ футболчи билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

— Ҳозир нималар билан машғулсиз?
— Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, икки йилдан бери шахсий бизнесимни йўлга қўйдим. Иложи борича футбол ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиляпман. Менимча, шундай бўлгани яхшидир.

— Сиз тенги футболчилар ҳамон майдонда жавлон уришмоқда. Масалан, “Нефтчи”даги собиқ жамоадошингиз Анвар Бердиев айни дамда чемпионатимиз тўпурари бўлиб турибди. Нега фаолиятингизни эрта якунлашга қарор қилдингиз? Яна бир нечта мавсум ўйнасангиз бўларди-ку?
— Ҳамма нарсанинг ози ширин. Бундан ташқари, мухлислар Исоқов деганда яхши хотиралар билан эслашларини хоҳлайман. Баъзан футболчилар фаолиятининг сўнгги дамларида омадсизликка учрашади ва мухлислар уларни ёмон кўриб қолишади. Қолаверса, ёшларга имконият беришга аҳд қилдим.

— Жамоалардан таклифлар тушдими?
— Албатта. Бир нечта клублардан таклифлар бўлди. Аммо барчасига рад жавобини бердим. Негаки, менда бунақа одат йўқ. Айтилган сўз — отилган ўқ.

— Менимча, фаолиятингизнинг энг ёрқин дамлари айнан “Нефтчи”да ўтган. Буни инкор этмасангиз керак.
— Сиз ҳақсиз. Мени Исоқов бўлиб танилишимда “Нефтчи” ва Юрий Вазгеновичнинг ҳиссаси катта. Фарғонадаги тўққиз йиллик фаолиятимни ҳеч қачон унутмайман. “Нефтчи” бир умр қалбимда яшайди. У ерда юрагимнинг бир парчаси қолган.

— Нима учун “Нефтчи”дан кетишга қарор қилдингиз?
— Гоҳида шундай пайтлар бўладики, ўз кучингни бошқа жамоада синаб кўриш истаги ўйғонади. Шунинг учун “Пахтакор”нинг таклифи қабул қилганман.

— Биласизми, негадир “Нефтчи”дан кетган айрим футболчиларнинг кейинги фаолияти омадсиз кечади. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
— Мен ҳам шунга ҳайронман. Ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, кўп ҳолларда борган жамоамда мураббийлар алмашган ва ўша мутахассис ўз ишонган футболчиларини майдонга туширарди. Биз эса захирада қолиб кетардик. “Нефтчи”да эса 26 йилдан бери Юрий Вазгенович бош мураббий бўлиб ишламоқда. Бундан ташқари, футболчи учун янги муҳитга мослашишга вақт керак.

— Ўтган йиллар давомида “Нефтчи”ни кўплаб футболчилар тарк этишган. Аммо уларнинг аксариятига жамоага қайтиш насиб этмаган. Тўғироғи, фақат ягоналарни Саркисян “Нефтчи”га қайтарган. Улар орасида сиз ҳам бор?
— “Нефтчи”да кетгач, фаолиятимни якунлаш учун яна Фарғонага келишни ният қилганимда. Биласиз, жаҳон футболи юдлузлари ҳам фаолиятларининг сўнгги дамини ўзининг энг ёрқин онлари ўтган клубда ўтказишади. Бунга Шевченко мисол бўла олади. 2010 йилги мавсум арафасида Юрий Вазгенович билан суҳбатлашдим. У кишига ниятимни айтганимдан кейин мени “Нефтчи”га қайтишимга имконият берди.

— Ўзбекистондаги энг яхши мураббий сифатида айнан Саркисянни тан олсангиз керак?
— Албатта. Юрий Вазгенович майдон ташқарисида ҳам жуда меҳрибон. Лекин кўпчилик уни ёқтирмайди. Менимча, бунга сабаб Саркисянинг қаттиққўлиги бўлса керак. Бундай инсонлар ҳар кимга ҳам ёқавермайди.

— Терма жамоамиз хусусида нима дея оласиз?
— Бош жамоамиз Жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичини омадсиз бошлагани ҳақида эшитдим.

— Бош мураббий алмашгани борасида қандай фикрдасиз?
— Футболда ёзилмаган қоида бор: ғалаба жамоаники, мағлубият учун эса бош мураббий жавоб беради. Худди шундай ҳодиса Абрамов билан ҳам рўй берди. Бундан фожеа ясаш керак эмас. Қосимов масаласига келсак, Миржалол футболчилик даврида ҳам ўзига хос мактаб яратганди. Ўйлайманки, мураббийлик борасида ҳам шундай бўлади.

— Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Футболда бажариб бўлмайдиган шнинг ўзи йўқ. Фақат бироз совуққонлик талаб этилади. Ҳамма ўз ишини сидқидилдан бажариши лозим. Шунда ҳаммаси яхши бўлади.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди

Манба: www.fi.uz
Киритилди: 09:13, 28.08.2012. Ўқилди: 6093 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик