Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

6 нафар футболчининг «Янгиер қурувчи» билан шартномаси бир тарафлама бекор қилинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Биринчи лига
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболчилар Азизжон Аҳроров, Асадбек Мустафоқулов, Беҳруз Ҳайдаров, Аҳаджон Абдураҳмонов, Отабек Икромов, Икром Атабоев ва мураббий Жаҳонгир Абдурашидов 23 январь куни «Янгиер қурувчи» футбол клуби билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича вужудга келган низоли вазият юзасидан Лигага мурожаат қилганди. 10 февраль куни мазкур масала Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитада кўриб чиқилди.

«Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламенти»нинг 14-моддаси 1-бандида футбол клуби қонунга ҳилоф тарзда футболчига камида икки ойлик иш ҳақини тегишли санада тўлаб бермаса, футболчи шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Унга кўра, футболчи қарздор клубни ёзма равишда хабардор қилиб, унинг молиявий мажбуриятни тўлиқ бажариши учун 15 календарь кунилик муддат тақдим этиши керак. Шундан келиб чиқиб, мурожаат қилувчилар 23 январь куниёқ расмий аризани клубга тақдим этганди. Бироқ «Янгиер қурувчи» футбол клуби футболчилар ва мураббий олдидаги иш ҳақи бўйича қарздорликни бартараф қилмади.

Қўмита йиғилишида футболчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида «Янгиер қурувчи» футбол клубининг ўз ишчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармагани, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ярим йилдан буён тўланмасдан келаётгани, футболчилар 2023 йилнинг 23 январь куни иш берувчини белгиланган тартибда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини муддатидан олдин ишчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилиниши тўғрисида мурожаат қилганига қарамай, қарздорлик бартараф этилмагани аниқланди. Шундан келиб чиқиб, футболчилар ва мураббий мурожаати қаноатлантирилди ҳамда улар эркин агент мақомига эга эканлиги қайд этилди.  

Қўшимчасига, «Янгиер қурувчи» футбол клубига 2023 йилнинг 20 февраль санасига қадар юқоридаги қарздорликни тўлиқ бартараф этиш мажбурияти юклатилди. Белгиланган муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаса, «Янгиер қурувчи» футбол клубининг Биринчи лига учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишига нисбатан тақиқ қўйилиши белгиланди.  

Йиғилишнинг иккинчи қисмида «Бунёдкор» футбол клуби ва бош мураббий Иван Бошкович ўртасида 2022 йилнинг 6 июль куни имзоланиб, белгиланган тартибда Лига рўйхатидан ўтказилган меҳнат шартномасига шу йилнинг 27 декабрь куни қўшимча ва ўзгартиришлар киритилгани, бироқ мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар акс этган шартнома Лигадан рўйхатидан ўтказилмагани масаласи муҳокама қилинди.

Унга кўра, «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббий билан тузилган меҳнат шартномасини Лига рўйхатидан ўтказишда белгиланган талабга риоя қилмагани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича «Бунёдкор» футбол клубига нисбатан интизомий чора қўллашни кўриб чиқиш масаласи Тартиб интизом қўмитасига оширилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:15, 11.02.2023. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик