Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эммануэль Адебайор: «Спартак» мени ўз сафига қўшиш учун нақ беш йил уринган эди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор ҳам Москвадаги «Мегаспорт» спорт саройида юбилей - 15-марта ўтказиладиган Константин Ерёменко номидаги Афсоналар Кубогида Африка жамоасининг аъзоси сифатида иштирок этади.

 10-12 февраль кунларига белгиланган ушбу турнирда 6та жамоа иштирок этади: Россия, МДҲ, Европа, Африка, Лотин мамлакатлари афсоналари ва юлдузлар жамоаси. Мусобақадан икки ҳафта олдин тоголик афсона «Чемпионат» билан бўлажак мусобақа ҳақида суҳбатлашди, Аршавин ва Павлюченкони эслади, шунингдек Россия футболи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биламизки ҳар йили бутун дунёдан футбол юлдузлари Россияга келишади. Афсоналар Кубоги сиз учун нима?

- Ҳа, бу ажойиб! Мен бундай мусобақани жаҳон футболи афсоналарини кўриш ва ўйнаш учун ажойиб имконият деб атаган бўлардим. Мен учун бундай тадбирнинг бир қисми бўлиш бахтдир. Аслида бундай лойиҳаларда иштирок этишга қизиқаман. Туйғуларим фақат энг ижобий ва кучли.

- Турнирга кўпчилик келади, масалан, Эммануэль Эбуэ, Майкон... Эски танишлар билан учрашишдан олдин қандай ҳис-туйғулар бор?

- Буни сабрсизлик билан кутяпман! Албатта, баъзи қизиқ онлар ва қандай қилиб биргаликда машқ қилиб, майдонга тушганимизни эслашга ишончим комил. Баъзан бир вақтлар қандай бахтли бўлганимни ҳис қилиш учун орқага қайтиш жуда яхши ва тўғридир. Аммо шуни ҳам айтишим керакки нафақат собиқ клубдошларни, балки собиқ рақибларни ҳам кўриш ёқимли бўлади.

- Турнирда Россия жамоа­си ҳам ўйнайди. Сиз унинг айрим вакилларига қарши ўйнагансиз. Кимга қарши туриш энг қийин бўлганини эслай оласизми?

- Бу қийин бўлади, чунки фаолиятимда рақибларим жуда кўп бўлган. Бирор фамилия хаёлга келмаяпти! Аммо ишончим комилки, бу ўйинлар қийин, қизиқарли ва ҳаяжонли ўтган. Агар умуман рус футболчилари ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта, Аршавинни эслайман. У ғайриоддий йигит эди.

- Ундай бўлса Андрей ҳақида қизиқарли ёки ғайриоддий бирор воқеани айтиб берсангиз.

- Майдон ташқарисида ёки машғулотларда у билан ҳеч қачон алоҳида мулоқот қилмаганмиз. Фақат машқлардан кейин душга бориб, кейин уйга кетаётган меҳрибон йигитни эслайман.

- Аршавин даражасини баҳолаб берсангиз. Россияда у Европа футболида ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этмаган деган фикр бор...

- «Арсенал»да қачон ўйнаганини билмайман, у энг яхшиларидан бири эди. Андрей яхши эди. Унинг «Ливерпуль» дарвозасига йўллаган покерини ҳеч қачон унутмайман, бу ақл бовар қилмайдиган ўйинчининг ажойиб ижроси эди. Футболчининг фаолиятидаги кўп нарса унинг табиати ва имкониятларига боғлиқ. Аршавин бирон бир жойда бу масалага жиддий муносабатда бўлмагандек туюлиши мумкин, аммо бу умуман тўғри эмас. Мен унинг машқ қилаётганини, «Арсенал»да ўйнаганини, АПЛ ва ЕЧЛда катта жамоаларга гол урганини ва бу Россия терма жамоаси учун нимани англатишини кўрдим. Амалга оширилмаган потенциали ҳақида эса шундай дейман: сиз ҳеч нарсадан афсусланишингиз шарт эмас. Аммо, шунингдек, Андрей бундан ҳам яхшироқ иш қилиши мумкинлигига аминман.

- «Арсенал»ни «Манчестер Сити»га алмаштиргансиз, «тўпчилар» дарвозасига гол уриб, уни Лондон мухлислари трибунаси қаршисида нишонлагансиз. Бу билан уларга нима демоқчи бўлгансиз?

- Мен бу клубни тарк этиб, унга гол урганимдан хурсанд бўлдим. «Арсенал» мухлислари мени ва ота-онамни ҳақорат қилишди, буни ўйин олдидан эшитгандим. Бунинг эвазига нима қилишим мумкин? Фақат севимли жамоа дарвозасига гол уриш ва бу одамларни хафа қилиш.

- «Реал»да Моуриньо қўл остида ўйнагансиз. Жозе ҳақида айтар сўзингиз борми?

- Моуриньо - бошқача, ҳамма каби эмас. У футбол ҳақида мутлақо ноёб тасаввурга эга: мудофаа қурилиши, ҳужумларни ривожлантириш, менталитет. Мен Мадридда бор-йўғи олти ой бўлдим, лекин унинг ҳар бир машғулотини диққат билан тингладим, ҳар бир сўзни ёдладим. Ҳа, мен у билан узоқ вақт ишламаганман, лекин Жозе менга энг кўп таъсир қилган мураббийлардан бири эканлигига ишонаман.

- Фаолиятингиздаги биринчи клублардан бири «Монако» эди. У ерда 3 йил ўйнадингиз. Айни пайтда ушбу клубни кузатиб борасизми?

- Мен қўпол кўринишни хоҳламайман, лекин футболдаги йиллар давомида ундан қисман чарчадим ва бир вақт­лар ўйнаган барча жамоаларни кузатмайман. Мен оилам билан кўп вақт ўтказишим, яқинларимга ғамхўрлик қилишим керак. Шундай экан, ҳозир ўзимни футболга тўлиқ бағишлашим мумкин эмас. Албатта айтишим мумкинки, «Монако» ўйинларини томоша қиламан, бу жамоа ҳақида қайғураман.

- Россияда ҳозир УЕФАдан ОФКга ўтишини муҳокама қилмоқдалар. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз ва Россия футболи қандай вазиятга тушиб қолди?

- Россия футболи эртами-кечми жаҳон спортига, ЖЧ ва Евро каби йирик турнирларга қайтиши керак. Чунки бу мамлакат сайёрадаги энг каттаси, аҳолиси таъсирчан, бу жуда муҳимдир. Ва у футболга қайтиши керак.

- Россия клубларидан ҳеч қачон таклифларингиз бўлганми?

- Москванинг «Спартак» клубидан бир неча бор бўлган. Аммо мен Африкадан келган ёш йигит эдим ва олдимда «Арсенал», «Тоттенхэм», «Манчестер Сити», «Реал» каби дунёдаги энг яхши клубларда ўйнаш имкониятим бор эди. Менда Россияни танлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. «Спартак» 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2012 йилларда, яъни улар мени ўз сафига қўшиш учун нақ 5 йил давомида уринишди. Уларга нима кераклигини тушунгандим, лекин Англия мен учун энг жозибали вариант эди.

 МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:00, 13.02.2023. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.