Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»нинг умидбахш, камёб трансфери

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қишки трансфер дарчасида «Реал» жуда кам учрайдиган келишувни амалга оширди.

2024 йилнинг июлида жамоа сафидан ўрин оладиган бразилиялик ҳужумчи Эндрик учун «Палмейрас»га 35 млн. евро ва 25 млн. евро бонус берадиган бўлди.

16 ёшли ноёб иқтидор соҳиби аслида ким?

19 январда бўлиб ўтган Копинья (Сан-Паулу ёшлар чемпионати) турниридаги «Палмейрас» - «Оэсте» учрашувини томоша қилиш учун «Барселона», «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Саутгемптон», «Аякс» ва «Бенфика» скаутлари ҳам етиб келишди. Уларни 15 ёшли Эндрик қизиқтирарди. Таажжубки, рақибларидан 4-5 ёшга кичикроқ бўлишига қарамай, йигитча сермаҳсул ўйин кўрсатарди - «Оэсте»га қадар 4та гол уришга улгурганди. Ҳатто Неймар ҳам Копиньяда бундай шиддатли стартни кўрсата олмаган. Бироқ шунда ҳам европалик скаутлар Эндрикдан шунчалик дурдона голни кутишмаганди. Ўйиннинг 13-дақиқасида тўп Эндрик олдида чимга урилди, у эса ўйлаб ўтирмасдан, жарима майдончаси ташқарисидан «Оэсте» дарвозаси томон антиқа зарба йўллади. Гол!

«Ё тавба, ахир бу ўша йигитчаку! У атиги 15 ёшда. Эҳтимол, биз ўта ноёб иқтидор соҳибининг дунёга келишига гувоҳ бўлаётгандирмиз», - деб ёзганди афсонавий Гари Линекер ўз твиттерида.

Эндрик турнирнинг финалида ҳам гол уриб, жамоанинг «Сантос» устидан қозонган ғалабасига (4:0) муносиб ҳисса қўшди ва 7 учрашувдаги 6та голи билан мусобақанинг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлди. Отаси эса унинг голлари туширилган видеолавҳани «Ютуб»га жойлади. «Сан-Пау­лу», «Коринтианс» ва «Сантос»га қарши рақобатда «Палмейрас» ғолиб чиқди.

Дуглас Соуза ҳам 15 ёшида профессионал футболчи бўлиш ниятида пойтахтдан Сан-Паулуга келган, лекин кўрикдан ўта олмаганди.

Эндрик 4 ёшдан футбол билан шуғуллана бошлаган. Икки йил ичида у ўз тенгдошларидан шунчалик ўзиб кетдики, мураббийи фақат ўнг оёғи билан ўйнашни буюрди.

Видеолавҳалар орқали Эндрикка қизиқиб қолган «Сан-Паулу» ва «Коринтианс» ёш иқтидорга 150 реалдан стипендия ваъда қилишди, «Сантос» кўрикка таклиф этган бўлсада, у ерга бориб келиши учун ота-онаси маблағ топа олмадилар. «Палмейрас» эса Эндрик ва унинг оиласи учун турар-жой ва болакай учун мактаб топиб беришни ўз зиммасига олди. Шу тариқа 10 ёшли ҳужумчи «Палмейрас» тизимига ўтди.

Эндрик очликда улғайди

Бразилиада Эндрик оиласи қашшоқликда яшарди. «Бир куни диванда ўтирсам, ўғлим овқат сўради. Музлатгичда ҳам, буфетда ҳам егулик қолмаганди. У эса сўрашдан тўхтамади. Нима қилишимни билмай, йиғлаб юбордим. Буни кўриб Эндрик ҳам йиғлади ва шундай деди: «отажон, мен футболчи бўламан ва оиламизни ночорликдан олиб чиқаман», - деганди Дуглас Соуза ўз интервьюларидан бирида.

Дастлабки ярим йил ичида Эндрикнинг ота-онаси Сан-Паулуда иш топа олмадилар. Шу боис, метро станциясида тайёр нонушта сота бошладилар.

Муаммодан хабар топган «Палмейрас» Дугласни клуб базасида фаррошликка ишга олди. Баъзан Дуглас Соуза жамоа ўйинчилари билан тушлик қилар, доимо суюқ таом ичарди. Бунга ҳайрон бўлган Жаилсон нима учун бошқа таомлардан танаввул қилмаслигини сўради. Маълум бўлишича, Соузада атиги 7 дона тиши бор экан. Шу сабабли қуюқ таомларни истеъмол қила олмас экан. Жаилсон ҳисобига тиш доктори тишларни бутлаб қўйди. Фелипе Мело эса Эндрикка техник ҳомий топиб берди.

«Палмейрас» бизга бағрини очди, бунинг учун ундан миннатдормиз. У туфайли ҳаётимиз изга тушди», - деганди Эндрик.

169 ўйинда 165та гол!

9 ёшли болакай 11 ёшлилар турнирининг финалида майдонга тушганида, «Палмейрас» битта голга ортда қолаётганди. Эндрик 10 дақиқа ичида аввал мувозанатни тиклади, кейин майдон марказидан бир нечта рақибларини алдаб ўтиб, ғалаба голини урди. «Ана шу паллада унинг тенгсиз ўйинчи эканлигига амин бўлдим», - деганди отаси.

Эндрик 14 ёшида 17 ёшлилар, 15да 20 ёшлилар жамоасида дебютини нишонлаган. 2021 йилда 15, 17 ва 20 ёшлилар жамоаларида финал бос­қичларида тўп сурган дастлабки футболчи бўлди, 169та ўйинда 165та гол урди.

«Эндрик илк кунлардан бошлаб яққол ажралиб турарди. Бизга келиши билан 11 ёшлилар ўртасидаги плей,офф беллашувида «Сантос» дарвозасини антиқа услубда забт этди. Иккинчи учрашувда 22000дан кўпроқ мухлислар гувоҳлигида ғалаба голини уриб, бизга совринни совға қилди. Эндрик - туғма иқтидор соҳиби», - дейди академия координатори Жоао Паоло Сампайо.

«У энг юксак маҳорат чўққисини забт этиб, Неймардан кейинги бош кашфиётга айланиши мумкин. Бироқ бунинг учун унга ғамхўрлик қилиш, чалғитувчи омиллардан асраб,авайлаш лозим», - деб ёзди Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Валтер Казагранде Globo Esporte газетасида.

«Палмейрас»нинг асосий таркибида Эндрик 2022 йилнинг 7 октябрида - 16 йил, 2 ой, 16 кунлигида илк бор майдонга тушди ва клуб тарихидаги энг ёш дебютантга айланди. Дастлабки голларини эса 26 октябрда, «Атлетико Паранаенсе» қарши баҳсда урди - 2-бўлимда майдонга тушиб, дублга эришди. 

Эндрик Роналду шайдоси

Эндрикнинг «кумири» - Криштиану Роналду. У ўз танловини қуйидагича изоҳлайди: «У дарвоза қаршисида ўта хотиржам. Ана шу хислатини «ўғирлашим» керак. Учрашув арафасида Роналду ва Роналдони ўйлайман. Улардек ўйнашга интиламан. Вазият мураккаблашган пайтда, жамоадошларимдан тўпни кўпроқ менга узатишларини сўрайман. Чунки голга чанқоқман, янада кўпроқ уришни истайман».

Европа грандларининг Эндрикка қизиқишлари хусусида анча аввал роса ёзишган, «Реал», «Барселона», «Ливерпуль», «Челси» ва бошқа жамоалар даъвогарлар сифатида зикр этилганди.

«Ёлғонни ёқтирмайман: уйқудан аввал орзуларга кўмилган вақтларим бўлган, аммо улар тезда ўтиб кетарди ва мен воқеликка қайтардим. Аста-секин келажак ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилдим. Агар бутун диққат-эътиборни бугунги воқеаларга қаратилса, келажак тезроқ келади», - деганди Эндрик.

Туғма иқтидор учун курашда «Реал» ғолиб чиқди. Ҳужумчи Мадридга рекорд маблағ (35}25 млн. евро ва 12 млн. солиқ) эвазига қадам қўяди. Фақат 1,5 йилдан ке­йин. Бунгача 17га чиқмаган футболчи учун шунча маблағ сарфланмаган!

Садиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 13.02.2023. Ўқилди: 5011 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик