Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғолиблар. «Арсенал» сўнгги бор АПЛда «Сити» енгган пайт қаҳрамон бўлган йигитлар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ман Сити» билан ўйинлар «канонирлар» учун ҳақиқий бош оғриқ саналган. Қора анъанани тугатиш вақти келдими?

«Арсенал» 2004 йилдан бери биринчи марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритишга яқин. «Канонирлар» бир неча бор соврин ютиш имкониятини қўлдан бой беришди, аммо энди улар бунга жуда яқин келишган. Бироздан сўнг Микель Артета шогирдлари Англиянинг амалдаги чемпиони «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради. «Шаҳарликлар»ни мағлуб этиш турнир жадвали нуқтайи назаридан ҳам (жамоалар ўртасида уч очколик фарқ бор, аммо лондонликларнинг қўлида битта захира ўйини мавжуд), руҳиятни кўтариш учун ҳам жуда муҳим. Охирги марта «Арсенал» АПЛда «Сити»ни 2015 йилда мағлуб этганди. Арсен Венгер жамоаси таркибида Тео Уолкотт ва Оливье Жиру гол уришган, Яя Туре Манчестер клуби учун ягона гол муаллифи бўлганди. Ўшандан бери жамоалар премьер лигада 13 та учрашув ўтказишган ва бу учрашувларда «канонирлар» бирорта ҳам ғалаба қозона олмаган, 11 марта мағлубиятга учраган. Биз қуйида Премьер-лигада «Сити»ни сўнгги бор мағлуб этган «Арсенал» футболчиларининг фаолияти кейинчалик қандай кўриниш олгани ҳақида сўз юритамиз.

Петр Чех, 40 ёш

Чехиялик дарвозабон 2019 йилгача «Арсенал»да ўйнади, шундан сўнг у фаолиятини якунлашга қарор қилди, бироқ «Челси»га қайтди, у 2004 йилдан 2015 йилгача айнан «кўклар» сафида ўйнаган. Петр жамоанинг техник директори лавозимини эгаллади. У Суперлига ҳақидаги хабарлар бўйича мухлисларини тинчлантиришга мажбур бўлди, шунингдек, футболчилар билан музокараларда раҳбарият ва мураббийларга ёрдам берди. Чех 2022 йилда Роман Абрамович клубни сотиб юборгач, «Челси»ни тарк этганди. Бўш вақтида собиқ дарвозабон хоккей ўйнайди. Чех ҳатто Англиянинг «Челмсфорд» клуби билан шартнома имзолади.

Начо Монреаль, 36 ёш

Испаниялик чап қанот ҳимоячиси ҳам 2019 йилгача «Арсенал» сафида тўп тепган ва клуб билан уч марта мамлакат кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган. Кейин эса Начо ўз ватанига қайтиб, «Реал Сосьедад»га ўтди. Басклар жамоаси билан биргаликда у Испания кубогини қўлга киритди ва 2022 йилда фаолиятини якунлашга қарор қилди. «36 йил футбол ичида, 16 йил профессионал спорт турида бўлдим. Айни дамда тиззаларим менга танамни бундай қийнашда давом эта олмаслигимни айтмоқда. Бу жуда яхши йиллар бўлган», деди Монреаль 2022 йил август ойида берган интервьюсида.

Лоран Косельни, 37 ёш

«Кос-босс» лақабли франциялик ҳимоячи 9 йилни «Арсенал» сафида ўтказди. Бу вақт ичида у «Арсенал» билан уч марта мамлакат кубоги ва икки марта Англия Суперкубогини қўлга киритди. Косельни дастлаб мухлисларга ёқмади, кейин эса у жамоа сардори мақомигача кўтарилди. Лоран 2019 йилда клубни тарк этиб, Франциянинг «Бордо» клубига ўтган эди. У ерда Лоран фаолиятини 2022 йилнинг март ойида якунлаган. Клуб жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан кечирди ва учинчи дивизионга тушиб кетди. Мухлислар буни, жумладан, маошларни қисқартиришни истамаган футболчиларни айблашди. Мухлисларнинг салбий жавоби Косельнини хафа қилди. У жамоага ёрдам беришга тайёр эди, лекин якунда клубни ва футболни тарк этишга қарор қилди.

Пер Мертезакер, 38 ёш

Немис футболчиси 8 йилни «Арсенал»да ўтказди. Мертезакер жуда секин футболчи бўлиб, кўпинча ақлли ҳаракат қилади. Аммо футболчи кўпинча жароҳатлар туфайли қийналарди, шунинг учун у сўнгги икки мавсумда клубда жами саккизта ўйин ўтказди. Мертезакер 2018 йилда «Арсенал»даги фаолиятини якунлаган ва клуб академиясининг директори лавозимини эгаллаган.

Аарон Рэмси, 32 ёш

Жароҳатлар туфайли иқтидори тўлиқ очилмаган яна бир футболчилар қаторига кирувчи юлдуз. «Эмирейтс»да 11 йил давомида Рэмси деярли 300 та ўйин ўтказди ва вақти-вақти билан ўзининг юқори савиясини кўрсатди. 2019 йилда у эркин агент сифатида «Ювентус»га жўнаб кетди. Кейин унинг ҳаётида «Рейнжерс» пайдо бўлди, у ердан «Ницца»га кўчиб ўтди. Рэмсининг фаолиятидаги асосий ютуғини Уэльс терма жамоаси таркибида 2016 йилги Европа чемпионатининг бронза медаллари деб аташ мумкин: Аарон ўша турнирда Уэльснинг бошқа етакчилари каби ажойиб ўйнаганди.

Месут Ўзил

Ҳужумкор немис ярим ҳимоячисининг номи тилга олинганда, кўплаб «Арсенал» мухлисларининг боши оғрияпти. Ўзилнинг Лондондаги фаолиятини якунлаши ҳар икки томон учун ҳам оғриқли бўлиб чиқди: клуб футболчини таркибга киритмади, Месут эса Премьер-лигадаги энг катта маошлардан бирини йўқотишни истамади. 2021 йилнинг қишида у «Арсенал» билан шартномасини бекор қилди ва болаликдаги севимли клуби «Фенербахче»га ўтди.

Баъзида Ўзил «Эмирейтс»да ҳақиқий сеҳргарлик намойиш этган, аммо сўнгги йилларда ярим ҳимоячи футболдан кўра кўпроқ компьютер ўйинлари, сиёсий ва ижтимоий масалалар ҳақида ўйларди. 2023 йилнинг февралида Месут фаолиятини Истанбулнинг «Башакшеҳир» клубида якунлашга қарор қилгани маълум бўлди. Футболчи клубда олти ой давомида бор-йўғи олтита учрашувда майдонга тушди, аммо кучсиз ўйин кўрсатди, бунинг учун мухлислар танқидига учради. Ўзил февраль ойи бошида «Кайсериспор» билан учрашувдан сўнг жамоа машғулотларига келмади ва шерикларига футболни тарк этиш қарори ҳақида маълум қилди. Бироқ бу борада ҳозирча расмий баёнот берилмаган.

Оливье Жиру, 36 ёш

Жируни футбол оламининг «Бенжамин Баттон»и дейишади. 36 ёшли француз ёши ўтгани сайин кучайиб борди. Олти йил давомида «Арсенал» таркибида у клубга жуда кўп фойда келтирди. Венгер унга берган вақт давомида Оливье ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. 2017 йилда эса у «Кристал Пэлас» дарвозасига урган ажойиб голи учун «Пушкаш» мукофотини қўлга киритди. 2018 йил бошида Оливье «Челси»га ўтиб, ўша йили жаҳон чемпиони бўлди ва яна икки мавсум ўтиб «Милан»ни забт этишга йўл олди ва узоқ кутилган ғолибликни қўлга киритди. У ерда Жиру жамоанинг муҳим ўйинчисига айланди, шунингдек, якунда кумуш медалга эга чиққан Франциянинг Қатарда асосий марказий ҳужумчиси бўлди.

Тео Уолкотт, 36 ёш

Венгер 2006 йили у 17 ёш бўлганида «Саутгемптон»дан тортиб олган инглиз вундеркинди. Уолкотт 12 йилни «Арсенал»да ўтказди, лекин ҳар доим ҳам асосий жамоанинг муҳим ўйинчиси ҳисобланмади. Клуб билан биргаликда уч марта мамлакат кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритди. 2018 йилда «Эвертон»га йўл олди. Икки мавсумдан сўнг Уолкотт ўзининг суюкли жамоаси «Саутгемптон»га ижара асосида ўтди ва 2021 йилда жамоа билан янги шартнома имзолади. Тез-тез олинган жароҳатлар бўлмаганида Теонинг карьераси бошқача тус олиши ҳам мумкин эди.

Киритилди: 21:58, 15.02.2023. Ўқилди: 3309 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.