Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      •   Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бухоро 4 10
4 Бунёдкор 5 10
5 Насаф 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 5 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 Динамо 5 4
13 ОКМК 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон - Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Унаи Эмери Микель Артетага қарши: ўч олиш ва чемпионлик пойгаси ўртасидаги жанг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Микель Артета жамоаси бугун "Астон Вилла" майдонига сафар қилади. Испаниялик мутахассис "Арсенал"ни яна чемпионлик пойгасига қайтариш учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун бугунги учрашувда қандай бўлмасин ғалабага эришиш керак бўлади.

"Арсенал" Унаи Эмерини истеъфога чиқарганига уч йилдан ошди. Аммо унинг даврида қўлдан чиқарилган йирик совриннинг ақлий заҳми ҳали ҳам кетгани йўқ. Ўз навбатида Эмери ҳам бунинг учун ўзининг собиқ жамоасидан ўч олишга ҳаракат қилади. Бундан икки йил олдин у "Арсенал"ни "Вильярреал" билан ЕЛда мағлуб этиб, қайсидир маънода ўз аламини олган. Аммо ўша икки даврали баҳс пандемия сабабли ёпиқ эшиклар ортида кечганди. Бугун эса ўйин мухлислар қаршисида бўлади. Шу билан бир пайтда Эмерининг юртдоши бўлган Артета унга доимо ҳурмат кўзи билан қарашини билдириб келади. У бу ҳақида шундай деганди: "Унаи ажойиб мураббий ва доимо рақиблар учун катта муаммо туғдира олган. Мен доимо унинг бошқарган жамоаларига ҳурмат кўзи билан қараганман".

Аммо бу ҳурмат ўз вақтида Микель Артетани Эмерининг "Арсенал"да яратган барча нарсасини бир бошдан бузиб ташлашига монеълик қилмаган. Айни дамда Эмерининг "Арсенал" билан ўтказган сўнгги ўйини (2019 йил, ноябрь)даги асосий таркибидан фақат Киран Тирни қолган холос. Аммо шотландиялик ҳимоячи шу кунларда захира ўриндиғида ўз вақтини ўтказмоқда. Кийиниш хонасида ёмон муҳит яратган (Артета қарашига кўра) қолган барча футболчи йўқотилганди. Хусусан, Месут Ўзил, Пьер-Эмерик Обамеянг, Давид Луиз, Александер Ляказетт, Эктор Бельерин, Калум Чеймберс ва Сократислар жамоани текинга тарк этган. Улар ичидан айримларига клубдан кетиши учун ҳатто пул ҳам тўланганди. Шунингдек, Бернд Лено, Маттео Гендузи ва Лукас Торрейралар арзимаган пулга сотиб юборилди.
Аммо Эмери давридаги ҳамма ҳам Артета режими даврида ташқарига "улоқтирилган"и йўқ. Масалан, Салиба, Мартинелли, Сака ва Смит-Роулар айнан Эмери даврида жамоадаги дебютларини нишонлаган.

Ҳозирги кунга келиб айнан ўша номлар Артетанинг янги лойиҳасида асосий устунларга айланди. Бироқ, сўнгги учта турдаги кетма-кет муваффақиятсизликлар фонида "Манчестер Сити" чемпионлик курашида яна ўз ўрнига қайтди. Бундан атиги бир ой илгари "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан ғалаба қилиб, энг яқин таъқибчисидан саккиз очкога ўзиб кетганди. Энди эса, чоршанба кунидаги мағлубият, жамоани фаворит даражасидан анча пастга тушириб қўйди. "Арсенал" қарши ҳужумдан ва стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишни биладиган рақиблар учун тайёр ўлжа сифатида намоён бўла бошлади. Масалан, "Эвертон", "Брентфорд" ва "Манчестер Сити" айнан мана шу услуб орқали тўпчиларни ер тишлатганди. Микель Артета бугун бирмингемликлардан ҳам айнан шуни кутиши керак.

Ўз жамоасининг сўнгги пайтдаги натижалари ҳақида Микель Артета шундай дейди: "Биз тўп назорати ва ўйинни ўзимизники қилишни ёқтирадиган жамоамиз. Афсуски, ҳозирги натижаларимиз рақиб жарима майдончаси ичида унумли ҳаракат қила олмаганимиз сабабли юзага келмоқда. Биз нимани хоҳлаётганимизни ва даражамизни яхши биламиз. Натижа бизга қарши бўлган бўлсада, "Манчестер Сити" билан баҳсдан олган ижобий хулосаларимиз ҳам бўлди. Мен мана шу ўйинда ўз кўзларим билан йигитларни улғайганини кўрдим. Буни ўйиндан кейин футболчиларни ўзларига ҳам айтгандим. Аммо биз сўнгги ўнйилликдаги энг яхши жамоага қарши ўйнадик ва бу осон бўлмаслигини билардик. Бир неча йил олдин "Ман Сити"га қараб, улардан қанчалик ортда эканимизни ҳис қилардик. Ҳозир биз улар билан бир даражадамиз. Ҳеч бўлмаса, уларга жуда яқин келдик. Натижа сабаби – рақиб биздан ҳужумда унумлироқ ўйнагани".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:00, 18.02.2023. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
6 ОКМК Аброр Каримов 2
7 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
8 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
9 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик