Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Глейзерлар олдида иккита вариант мавжуд. Клуб кимнинг қўлида кучаяди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш учун потенциал харидорлардан аризаларни қабул қилиш муддати якунланди. Қуйида бу борадаги иккита таклиф ҳақида сўз юритамиз.

Дам олиш кунларида «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олмоқчи бўлган потенциал харидорларнинг аризаларини қабул қилишнинг охирги муддати ниҳоясига етди. Глейзерлар оиласи инглиз клубини сотишни кўриб чиқмоқда ва энди бир қанча вариантлар устида ишлайди. Гарчи миш-мишлар кўп бўлсада, якунда у қадар кўп таклифлар тушмади. Глейзерларда «Манчестер Юнайтед»нинг барча акцияларини сотиш учун иккита вариант бор. Кутилганидек, таклифлар сэр Джима Рэтклифф ва қаратрлик шайх Джассим бин Хамад Аль Танидан тушди.

Рэтклифф Буюк Британиянинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади. У Ineos халқаро кимёвий гуруҳининг эгаси бўлиб турибди. Рэтклифф, шунингдек, спортнинг ашаддий мухлиси ва «Ницца» ва «Лозанна» футбол клублари, Ineos Grenadiers велосипед жамоаси ва Формула 1дан «Мерcедес»нинг акцияларига эгалик қилади. Шу билан бирга, Манчестерда туғилган Рэтклифф «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилади.

«Биз сэр Жим Рэтклифф ва Ineos «Манчестер Юнайтед»нинг аксарият улушларини олиш учун ариза берганлигини тасдиқлаймиз. Бу клубни яна дунёнинг биринчи рақамли клубига айлантириш учун жамоага сармоя киритмоқчимиз. Биз «Манчестер Юнайтед» мухлислари ўзининг шонли тарихи ва Англиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги буюк илдизлари билан фахрланишини тушунамиз, Манчестернинг ҳамма ишқибозларини «Манчестер Юнайтед»га қайтаришини ва бор эътиборни Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга қаратишни истаймиз», — дейилади Ineos баёнотида.

Шайх Жассим бин Ҳамад Ал Тани Қатар банкларидан бири QIB раиси ҳисобланади. Дастлаб, УЕФА «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ»нинг эгаси бир бўлиб қолишидан хавотирда деган шубҳалар бор эди. Шайх Жассим бин Ҳамад Аль Тани «Манчестер Юнайтед» футбол клубининг 100% улушини олиш учун ариза топширганини тасдиқлади. Бу таклиф клубни майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам аввалги шон-шуҳратини тиклашга қаратилган ва биринчи навбатда мухлисларни «Манчестер Юнайтед» футбол клубини яна ЕЧЛдаги совринли ўринларга қайтаришга ишонтирмоқчи. Таклиф Шайх Жассим «Nine Two» жамғармаси орқали амалга оширилган, у футбол жамоалари, машғулотлар мажмуаси, стадион ва кенгроқ инфратузилмани мўлжаллаган бўлиб, мухлислар ва жамоанинг катта лойиҳасига сармоя киритади», деди Аль Тани баёнотида. Маълумки, Глейзерлар акцияларнинг назорат пакетини сотишдан 6-7 миллиард долларга яқин даромад олмоқчи.

Аввалроқ Саудия Арабистони вакиллари, Илон Маск ва ҳаттоки Коннор Макгрегор ҳам «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш учун ариза топшириши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ, якунда улардан ҳеч қандай жиддий таклиф тушмади. Қизиғи шундаки, Глейзерларда «МЮ»ни тўлиқ сотмаслик, фақат бир қисмини янги эгасига ўтказиб юбориш имконияти бор эди. ESPN хабарига кўра, аввалроқ «Милан»га тегишли бўлган таниқли Elliott Management жамғармаси «қизил иблислар»нинг ярим улушини сотиб олишдан манфаатдорлиги айтилганди. Бу ҳолатда Жоэль ва Аврам Глейзер «Олд Траффорд»да ўз ўринлари ва позицияларини сақлаб қолиши мумкин эди. Энди Глейзерлар янги инвесторларнинг қарорларини кутиши, уларнинг таклифлардан қайси бирини қабул қилишлари қизиқ. 

Киритилди: 15:27, 21.02.2023. Ўқилди: 4523 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик