Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун Салоҳ ва "Ливерпуль" "Реал"дан қасос олишга уруниб кўради (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун тунда 2022/23 йилги мавсум Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Ливерпуль" ва "Реал"нинг биринчи ўйини бўлиб ўтади. Қуйида икки жамоа ҳолати ҳақида сўз юритамиз. 

Турнир йўли

"Ливерпуль" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 15 очко жамғарган бўлсада, биринчи поғонани «Наполи»га бой берди: неаполликлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича инглизларни ортда қолдирди. Мадриднинг "Реал" клуби 13 очко жамғариб, "Лейпциг"ни бир очкога ортда қолдириб, биринчи ўринда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўл олди.

"Ливерпуль"

1. "Ливерпуль" ҳимоядаги муаммолар ва ёмон ўйинлардан азият чекмоқда

"Ливерпуль" бу мавсумда аввалгиларига қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатмоқда ва жаҳон чемпионатидаги пауза Юрген Клопп жамоасига ёрдам бермади: клуб мавсуми қайта бошланганидан сўнг, "қизиллар" 12 ўйиндан атиги тўрттасида қуруқ ўйин ўтказди ва жами 18 та гол ўтказиб юборди. “Манчестер Сити”, "Брентфорд", "Брайтон" ва "Вулверхэмптон" жамоалари "Ливерпуль" дарвозасига учтадан гол урган. 

Аммо ҳужумда ҳам муаммолар бор: барча мусобақалардаги сўнгги бешта ўйинда "Ливерпуль" 7,99 голли имконият яратган бўлсада, атиги бешта гол урган. Дарвин Нуньес, Муҳаммад Салоҳ ва Коди Гакпо ҳалигача максимал формасига чиқа олмади.

2. Сўнгги ғалабалар "қизиллар"га ишонч бағишлаши керак

Бироқ, барча ўйин муаммоларига қарамай, "Ливерпуль" кетма-кет иккита ғалабага эришди ва ўз навбатида "Эвертон" (2:0) ва "Ньюкасл" (2:0)ни мағлуб этди. Бу ғалабалар жамоанинг ўзига бўлган ишончини ошириши керак, Трент Александр-Арнолд "қарғалар" билан ўйиндан сўнг: "Жамоа ўзини ҳис қила бошлади ва биз кўниккан "Ливерпуль"га ўхшай бошлади".

3. "Ливерпуль"да ҳали ҳам йўқотишлари бор

"Ливерпуль"нинг ушбу мавсумдаги ёмон натижаларининг сабабларидан бири бу жароҳатлар бўлиб, улар ҳали ҳам жамоании ортга тортмоқда. Тиаго Алкантара, Луис Диас ва Ибраҳима Конателар жароҳати туфайли бу ўйинни ўтказиб юборади. "Ньюкасл"га қарши баҳсда елкасидан жароҳат олган Дарвин Нуньеснинг аҳволи ҳақида саволлар бор. Катта эҳтимол билан уругвайлик "Реал"га қарши ўйинда тикланишга улгуради, аммо ҳозирча унинг майдонга тушишига ишонч йўқ.

Бироқ сўнгги ҳафталар "Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар келтирди: Виржил ван Дейк, Диогу Жота ва Роберто Фирминолар тўлиқ соғайиб, майдонга қайтишди. 

Реал Мадрид

1. Бензема ўйнашга тайёр, аммо Кроос, Менди ва Тчуамени ўйинни ўтказиб юборишади.

Карим Бензема 21 ўйинда 14 та гол урган "Реал Мадрид"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Жароҳат туфайли франциялик футболчи "Осасуна" билан учрашувни ўтказиб юборди, аммо у "Ливерпуль" билан ўйинга тайёр бўлади.

Аммо Мадриднинг кадрлар билан боғлиқ муаммолари камаймаяпти: асосий таркибдаги учта энг муҳим футболчи "Ливерпуль" билан баҳсда ўйнамайди. Гап Тони Кроос (гастроэнтерит), Аурелиен Тчуамени (грипп) ва Ферланд Менди (жароҳат) ҳақида кетмоқда - учаласи ҳам Чемпионлар лигаси ўйини учун "қаймоқранглилар" қайдномасига киритилмаган.

Ва агар "Реал Мадрид" аллақачон Мендисиз ўйнашга ўрганиб қолган бўлса, унда Тчуамени ва Крооснинг йўқлиги жамоага жиддий босим ўтказади: булар асосий ярим ҳимоячилар, уларсиз мадридликлар майдон марказида жиддий равишда қийинчиликка учрайди. 

2. "Реал Мадрид" натижага эришмоқда, лекин ҳали ҳам ўйиндаги муаммолари етарли

"Мальорка"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Реал" 100 фоизлик натижани кўрсатмоқда: Мадридликлар кетма-кет тўртта ўйинда умумий 15:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо рақиблар савиясини ҳисобга олиш керак: "Реал" "Ал-Аҳли" (4:1), "Ал-Ҳилол" (5:3) ва "Элче" (4:0) билан ўйнади, кўриниб турганидек рақиблар кучли эмас. Аммо ягона яхши даражада ўйин кўрсатаётган рақиб "Осасуна" билан ўйинда мадридликлар қийинчиликка дуч келишди.

"Осасуна" "Реал" билан яхши ўйин кўрсатди, "Галактикос" бутун биринчи бўлимда памплонияликлар дарвозасига фақат битта зарба йўллади. Шу билан бирга, мадридликлар тўпга кўпроқ эгалик қилган бўлсаларда, ҳудудий устунлик "Осасуна" томонида эди (53,5%: 43,5%). Ҳа, "Реал" якунда ғалаба қозонди, жумладан, учрашув охиридаги рақибнинг чарчоқлари туфайли, аммо "Ливерпуль" каби яхшироқ жамоа билан Мадридга янада қийинроқ бўлади. Кроос ва Тчуамени майдонга тушмаслигини инобатга олсак, инглизлар ўша "Осасуна" каби "Реал"ни прессинг қилиш орқали ярим ҳимоядаги устунликни қўлга киритишлари мумкин.

Таркиблар ва тактикалар

"Ливерпуль" сўнгги икки учрашувда бўлгани каби 4-3-3 схемаси бўйича ўйнайди. Бундан ташқари, таркибда биз, юқори эҳтимоллик билан, минимал ўзгаришларни кўрамиз - ҳамма нарса Дарвин Нуньеснинг ўйин кунидаги ҳолатига боғлиқ бўлади. Уругвайлик футболчи майдонга тушишга тайёр бўлмаса, ҳужумнинг чап қанотида унинг ўрнини жароҳатидан фориғ бўлган Диого Жота эгаллайди.

Алиссон; Робертсон, Ван Дейк, Гомес, ТАА; Байчетич, Фабиньо, Хендерсон(С); Жота, Гакпо, Салоҳ 

"Реал" мавсум давомида ўзгармаган 4-3-3 схемаси бўйича ўйнайди. Родриго ўрнига Карим Бензема асосий таркибда майдонга тушади. Соғлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Тчуамени ва Кроос ўрнига Эдуардо Камавинга ва Дани Себальос майдонга тушади. Жароҳат олган Менди ўрнига Давид Алаба чап қанотга ўтади, унинг ҳимоя марказидаги ўрнини Антонио Рюдигер эгаллайди.

Куртуа; Карвахаль, Милитао, Рюдигер, Алаба; Модрич, Камавинга, Себальос; Валверде, Бензема(С), Винисиус.  

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:02, 21.02.2023. Ўқилди: 3979 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Вильярреал Альберто Молейро 8
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.