Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10264]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5795]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4174]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2486]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1869]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1862]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1735]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1534]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1430]

"Реал"нинг "Бавария"га қарши қайдномаси маълум [1268]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Идеал мавсум ўтказаётган Осимхен «Наполи»ни қай тарзда чемпионлик сари етаклай олади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Узоқ вақт давомида «Наполи»га доимо нимадир етишмаётган кўринар эди. Неаполликлар бир неча бор скудеттони ютишга яқин келди, аммо унга эриша олмадилар. Бу мавсумда «адзуррилар» ниҳоят чемпионликни қўлга кирита оладиган яхлит жамоага ўхшамоқда. «Наполи»нинг ҳозирги таркибидаги энг муҳим футболчиларидан бири бу Виктор Осимхендир. Нигериялик футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда, клубининг энг сермаҳсул футболчисига айланди.

Осимхеннинг Европа бўйлаб саёҳати «Вольфсбург»дан бошланди, у ерда футболчи энг яхши даврларни ўтказмаган. Виктор немис клуби сафида бор йўғи 16 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмаган. Бу ҳамкорликдан ҳеч нарса чиқмаганини кўрган «бўрилар» футболчини Бельгиянинг «Шарлеруа»сига ижарага жўнатишди. У ерда нигериялик анча яхши ўйнади ва 36 учрашувда 20 та гол урди. Бельгиядаги омадли мавсумдан сўнг ҳужумчининг Европадаги истиқболи ойдинлаша бошлади. 2019 йилнинг июль ойида «Шарлеруа» ҳужумчини атиги 3,5 миллион еврога сотиб олганди. Шу билан бирга, орадан бир ой ўтиб бельгияликлар Викторни 24,5 миллионга «Лилл»га сотишди. Француз клубида Осимхен бор-йўғи битта, лекин жуда муваффақиятли мавсум ўтказди. Виктор Лига 1да 27 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. У жамоанинг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ишлар яхши кетаётганди, аммо «Наполи» ўз вақтида унинг учун курашга қўшилди. Неаполликлар ҳақиқатан ҳам ёш ҳужумчини олишни хоҳлади. Натижада нигериялик рекорд сумма 75 миллион евро эвазига харид қилинди. Осимхеннинг трансфер нархи, айниқса Италия чемпионати меъёрларига кўра, юқори эди, аммо Виктор тезда унга инвестиция қилинган пулни оқлай бошлади. А Сериядаги иккинчи ўйинидаёқ у дастлабки голли узатмани амалга оширди, учинчисида эса биринчи голини урди. 2019/20 йилги мавсумда ҳужумчи Италия чемпионатида 10 та гол урди. Албатта, елка жароҳати бўлмаганида кўпроқ урарди балки. Кейинги мавсумда нигериялик футболчи яна 14 та гол урди ва А Сериянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Ҳозирги мавсум Осимхен фаолиятидаги энг яхшиси бўлиб турибди. Шу кунгача 24 ёшли ҳужумчи Италия чемпионатида 18 та гол уришга муваффақ бўлди ва шунга қарамай, мавсум охиригача ҳали узоқ вақт бор. Виктор Лаутаро Мартинесдан 5 та гол фарқи билан олдинда бўлган ҳолда А Сериянинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Юқори лигаларга назар ташлайдиган бўлсак, нигериялик футболчи Килиан Мбаппе ва Роберт Левандовскидан кўпроқ гол урган, уларнинг ҳар бири лигада 15 тадан гол урган. Осимхендан фақат Эрлинг Холанд кўпроқ гол урган, норвегиялик футболчининг рақамлари жуда ҳайратланарли: Премьер-лиганинг 23 ўйинида 26 та гол.

Осимхен жорий мавсумда 90 дақиқада ўртача 1,02 та гол урмоқда. Фақат Холанд (1,37) ва Жованни Рейна (1,05) ундан юқори баллга эга. Бироқ, Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси «Наполи» форвардига қараганда камроқ ўйин ўтказган. А Серияда Виктор дарвозага 32 та зарба берди. Фақат Лаутарода кўпроқ зарба (33) бор. Шу билан бирга, нигериялик аллақачон 19 марта офсайд ҳолатига тушиб қолган. Бу А Сериядаги учинчи энг юқори кўрсаткичдир. Акс ҳолда ҳужумчи бундан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди. Октябрь ойида жароҳатидан қайтган Осимхен неаполликларнинг деярли ҳар бир ўйинида устунлик қилди. Виктор А Сериянинг сўнгги 7 ўйинида кетма-кет гол урди ва иккитасида дубл қайд этди. «Сассуоло»га қарши баҳсда нигериялик футболчи ўзининг 100-голини киритди. У бу кўрсаткичга Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан тезроқ эришди, аммо барибир Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе каби тез эмас. Ушбу ҳолатлар топ-клублар эътиборини тортади. Бироқ неаполликлар футболчини сотишни қатъиян рад этишмоқда. Албатта, Викторнинг умуман олганда юқори ҳужум салоҳиятига эга эканлигини таъкидлаш жоиз.

 

Жамоа сифатида неаполликлар мавсум давомида А Серияда 56 та гол уришди. Бу чемпионатдаги энг яхши натижаси ва «Интер»дан 12 голга кўп дегани. Шунга кўра, «адзурри» рақиблар дарвозасига энг кўп зарба берган (187). Ҳозир Осимхенда ҳамма нарса бор: мураббийнинг ишончи, жамоадаги муҳим роли, мухлислар меҳри. Унинг келгуси тақдири нима бўлиши қизиқ. 

Киритилди: 19:10, 22.02.2023. Ўқилди: 1452 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик