Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Грэм Поттер ўрнига уч номзод. Улар "Челси"да нималарни ўзгартириши мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Поттернинг "Челси"даги аҳволидан ҳозир ҳамманинг хабари бор. У учун бу давр осон кечмаяпти. Жамоанинг салбий натижаларига қарамай, клуб эгаси Тод Бёли ўзига 22 миллион фунтга тушган мураббийни ишдан олишга шошаётгани йўқ. Айни дамда бу жамоа сўнгги бешта ўйинда бирорта ҳам ғалаба қозона олгани йўқ. Шу баҳсларда фақат биттагина гол урган холос. АПЛда "Челси"нинг 14 та ўйини фақат икки ғалаба билан якун топган. Ушбу рақамлар охир-оқибат клубни кучли тўртликдам кўра, хавфли ҳудудга яқин қилиб қўйди. Аммо, айни дамда "Челси" учун натижалардан ҳам кўра, ўзига бўлган ишонч муҳимроқ бўлиб турибди. Хўш, Поттер ўрнида бошқа мутахассислар яхшироқ жамоа туза оладими? Бизнингча, бундай таркиб билан анча кучли бўлиш мумкин. Қуйида мураббийликка номзодлар номи ҳақида сўз боради.

Маурисио Почеттино

Омад ва иқтидор билан йўғрилган неки футболчи бўлса, ҳаммаси "Челси"га келди. Тодд Бёли қиммат нархларга ёш футболчиларни сотиб олди. Ушбу ўйинчилар юқори техникага эга ва уларни кўпроқ прессингда ўйнатиш мақсадга мувофиқ бўларди. Яна нима дейиш мумкин, бу таркиб Поттердан кўра Почеттинонинг орзусидаги жамоага яқинроқдир. Таққослаш учун келтирамиз, Поттер табиати Гвардиоланикига жуда ҳам ўхшаш. Почеттино эса Марсело Бьелсанинг сал мўътадилроқ вариантидир.
Аргентиналик мутахассис майдонда ўз шогирдларини иложи борича камроқ паслар орқали вертикал футбол ўйнатади. Нисбатан қарши ҳужумларга асосланган, қанот футболчиларидан кўп фойдаланувчи ва мослашувчан футбол, Почеттинони ифода этади. Унинг услуби, шунингдек, кучли прессинг ва имкон бўлди дегунча тўпни диагоналлар орқали очиқ ҳудудларга оширишни кўзда тутади. Рис Жеймс, Марк Кукурелья Энцо Фернандес, Канте, Стерлинг ва Мудрик, юқоридаги гапларни майдонда айнан амалга ошириб бериш учун ўта мос футболчилар. Почеттино ҳам ўз навбатида "Челси"да яхши лойиҳага асос сола олади. У жамоага келса, ҳатто Лукакуни ҳам қайтариб олиб келиб, ундан мақсадли фойдалана олади. Гарчанд унинг "ПСЖ"даги юлдузли футболчиларга йўғрилган таркиб билан ишлари юришмаган бўлса ҳам, у инглиз футболида бемалол исталган жамоани қайта қуришга қодир бўлади.

Зайниддин Зидан

Айтиш мумкинки, Зайниддин Зидан Почеттинонинг тактик жиҳатдан мутлақо тескари версиясидир. Ҳа, у "Реал" мактабини кўрган, у ерда гуллаб-яшнаган эди. Зиданда Анчелотти каби ҳар қандай ўйинга футболчиларни тўғри танлаш ва улардан тўғри фойдаланиш қобилияти мавжуд. Бироқ, унда бугунги замонавий АПЛ талаб қилаётган, баҳсларни моҳирона бошқариш борасида муаммолар бор. У кўпроқ "ПСЖ" мосроқ. Чунки Зидан супер-юлдузлар билан қандай ишлашни яхши билади. Аммо янги қараш, янги бренд ва инновация яратиш учун Зидан варианти тўғри келмайди. Зиданга кўпроқ, жамоада ёши катта ва тажрибали футболчилар бўлгани яхши. Тиагу Силва, Канте ва Ковачичлар у билан яхши чиқишган бўларди. Хуллас, таркиб пишиб етилган бўлсагина, Зидан "Челси"да нималаргадир қодир бўлади.

Луис Энрике

"Барселона" ва Испания термасида Энрике дуч келган муаммолар бисёр эди. У бу икки жамоани тўп назоратига асосланган ўйин билан қабу қилиб олиб, футболчилар қобилиятига кўра, уларни вазифалантириб чиққанди. Энрике ҳам тўпни рақибдан кучли прессинг орқали олиб қўйишни маъқул кўради. Аммо Почеттино ва Энрике услубларида фарқ бор. Испаниялик мутахассис ҳужумчиларига кўпроқ импровизация қилишларига имкон беради. Хусусан, у "Барса"да Неймар, Месси ва Суаресни ҳужумда бир-бирига ўта яқин ўйнатарди. У шу орқали футболчиларни бир бири билан майдондаги алоқаларини яхши таъминлаган. Бу жиҳатдан олиб қараганимизда, услубан Энрикени Почеттино ва Поттернинг ўртасига қўйсак бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:10, 24.02.2023. Ўқилди: 4814 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик