Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Етакчиларга қарамлик, Мбаппенинг бир бош устунлиги ва трансфердаги хатоликлар — «ПСЖ»нинг муаммолари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Париж клубининг муаммоларини кўриб чиқамиз.

Париждаги муаммоли қиш. Жаҳон чемпионати танаффусидан олдин «ПСЖ» ва «Наполи» ички чемпионатларда мағлуб бўлмаган ягона жамоа эди. 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин неаполликлар ғалаба қозонишда давом этишди, парижликлар эса аксинча мағлубиятлар билан ошно бўлишди. Сўнгги бир неча ҳафта ичида пойтахт клубида айниқса оғир вазият юзага келди.

Дастлаб, Кристоф Галтье шогирдлари Франция кубогини 1/8 финалида «Марсел»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Шундан сўнг «ПСЖ» миллий чемпионатда «Монако»дан 3 та гол ўтказиб юборди (1:3). 3 кундан кейин парижликлар Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ўз уйида «Бавария»га минимал ҳисобда мағлуб бўлди ва чорак финалга чиқиш ишини қийинлаштирди.

Ҳа, «Лилл»га қарши кечган баҳсда эса Франция чемпионлари фақат учрашув сўнгидагина ғалаба қозонишни уддалади. Кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг, инқироз ҳақида гапиришга эртадир, лекин шу билан бирга, «ПСЖ»нинг таназзулга юз тутиши аниқлашиб бормоқда. Бу натижаларда ҳам, ўйинда ҳам сезилади. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

Мбаппе ва Мессининг жароҳати

Килиан Мбаппе ва Лионель Месси мавсум давомида кўп ўйинларни ўтказиб юборишмайди, аммо уларсиз «ПСЖ» жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Октябрь ойида аргентиналиксиз парижликлар ўшанда Лига 1 турнир жадвалининг пастида турган «Реймс» дарвозасига гол ура олмаганди. 2023 йилнинг илк ўйинида Франция чемпиони «Ланс»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўшанда аргентиналик жаҳон чемпионатидан кейин дам олаётганди. Яқинда «Монако»га қарши ўйинда Лео йўқ эди, ўшанда «ПСЖ» 1 та гол уриб, 3 та гол ўтказиб юборди.

Париждаги нотинч қиш: «ПСЖ»нинг таназзулга учраши сабаблари

Мбаппесиз ҳам парижликлар анча ёмон ҳаракат қилади. Январь ойи ўрталарида Килиан «Ренн»га қарши атиги 35 дақиқа ўйнади. Француз гол уришга улгурмади ва жамоаси минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Чемпионлар лигаси доирасидаги «Бавария»га қарши ўйинда ҳам худди шундай, ҳужумчи жароҳатдан сўнг 33 дақиқани майдонда ўтказди. Бунгача ҳужумчисиз «ПСЖ» Лига 1да «Монако»га, Франция кубогида эса «Марсел»га мағлуб бўлганди. Шу билан бирга, парижликлар мавсум давомида Мбаппе ва Месси биринчи дақиқалардан майдонга тушган бирорта ўйинда мағлуб бўлишмади.

Муваффақиятсиз трансферлар

Галтье фақат декабрь ойидагина трансфер бозорида жиддий ишлаш зарурлиги ҳақида гапирмади. «ПСЖ» биринчи навбатда сифатли ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи эди. Парижликлар таркибида 3 та марказий ҳимоячи бор: Маркиньос, Преснель Кимпембе ва Серхио Рамос. Бу етарли эмас. Тўлиқ кучли таркиб учун камида битта ортиқча ўйинчи керак. Франция чемпиони «Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньярни олишни жуда хоҳлади, аммо бу трансферни амалга ошира олмади. «Нерадзуррилар» футболчини қўйиб юборишмади, чунки унга муносиб ўринбосар топа олмасликлари маълум бўлди.

«ПСЖ» шунингдек, «Челси» вингери Хаким Зиешни қўлга кирита олмади. Ўша пайтда марокашлик Лондон клубида кам ўйин амалиётига эга эди. У Неймар ва Мессидан босимни олиб ташлаши керак эди, аммо бу режа ҳеч қачон амалга ошмади. Парижликлар «Челси»ни трансферни бузганликда айблашди. Миш-мишларга кўра, лондонликлар Энцо Фернандес билан шартнома имзолаш ишларига шунчалик шўнғиганки, Зиешни трансфер қилиш учун бир неча бор нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни Францияга юборишган. Охир-оқибат, келишув амалга ошмади.

Спорт директори ва мураббийдан норозилик

Францияда ОАВ «ПСЖ» футболчилари спорт директори Луиш Кампушнинг ишидан норозилигини ёзишмоқда. Уларнинг фикрича, функционер ўтган мавсумга нисбатан таркибни заифлаштирган. Ярим ҳимоя жамоадаги асосий муаммолардан бири саналади. Кампуш Парижга Ренату Саншеш, Фабиан Руис, Витинья ва Карлос Солерни олиб келди, аммо Марко Верратти ўрта чизиқдаги ягона топ ўйинчи бўлиб қолмоқда. Галтьега келсак, миш-мишларга кўра, мутахассиснинг тактик ғоялари футболчиларга ёқмайди. Мураббий кўпинча Мбаппени бошқа ўйинчилардан устун қўйганидан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Бир вақтнинг ўзида бир нечта манбаларга кўра, жамоадаги муҳит бузилиб бўлган.

Энг яхши ўйинчиларнинг келажаги ноаниқ

Месси, Неймар ва Мбаппедан иборат ҳужум триоси парчаланиб кетиш эҳтимоли бор. Леонинг «ПСЖ» билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Томонлар шартномани узайтириш борасида ҳалигача келиша олишмади. Эҳтимол, аргентиналик ёзда эркин агентга айланади. Миш-мишларга кўра, Мессининг Париж клубидаги келажаги жамоанинг Чемпионлар лигасидаги ўйинига боғлиқ бўлади. «ПСЖ» Чемпионлар лигасини катта эҳтимол 1/8 финал босқичидаёқ тарк этиши мумкинлигини ҳисобга олсак, Мессини сақлаб қолиш фоизлари унчалик юқори эмас. Жумладан, Неймарнинг келажаги ҳам ноаниқ. Бразилиялик футболчининг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. Аммо, ОАВ хабарига кўра, клуб жорий мавсум охирида футболчи билан хайрлашиши мумкин. Миш-мишларга кўра, «ПСЖ» футболчининг учрашувларга бепарво муносабатидан норози. Ушбу янгилик фонида Мбаппенинг келажаги ҳақидаги савол автоматик тарзда кўтарилади. Агар Месси ва Неймар клубдан кетса, франциялик футболчи жамоада қолишни хоҳлайдими?

Қолаверса, Рамоснинг шартномаси ниҳоясига етмоқда, Кимпембе ҳам жамоани тарк этмоқчидек. Бу эса парижликларнинг муаммоларини янада кучайтиради. Умуман олганда, «ПСЖ» анча қийин аҳволда. Натижалар ҳам, жамоадаги вазият ҳам ёмонлашмоқда, ноаниқликлар кўпайиб бормоқда. Парижликларни олдинда жуда кўп ишлар кутиб турибди - мураббийлар штаби ҳам, клуб раҳбарияти ҳам ҳар бир қарор олдидан жиддий ўйлаб олиши керак. «ПСЖ» спорт лойиҳасининг муваффақияти яна сўроқ остида қолган.

Киритилди: 16:14, 25.02.2023. Ўқилди: 2394 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик