Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • CAFA Nation's Cup
      • 04.09.2025 17:00
      • Афғонистон
      • 0:0
      • Ҳиндистон
      • 04.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • 2:2
      • Эрон
      • 05.09.2025 17:00
      • Туркманистон
      • -:-
      • Ўмон
      • 05.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Қирғизистон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 2 4
2 Ўзбекистон 2 4
3 Туркманистон 2 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Ҳиндистон 3 4
3 Тожикистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

05/09 17:00 Туркманистон - Ўмон
05/09 19:30 Ўзбекистон - Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3316 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Арсен Венгернинг "Арсенал"да амалга оширган сўнгги 10 та хариди. Улар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Пьер-Эмерик Обамеянг

Венгер 2018 йилнинг январь ойида "Боруссия Дортмунд"дан Обамеянгни жамоага олиб келади. Габонлик ҳужумчи Венгердан кейинги мураббийга қилинган, гўёки бир совға эди. Негаки, айнан у сабабли Микель Артета "Арсенал"да титуллар қўлга киритади. 2020 йилнинг ёзида Обамеянг тўпчилар билан янги битим тузади ва ўша нуқтада ҳаммаси орқага кетишни бошлайди. 2022 йилнинг январига келиб, ҳужумчи эркин агент сифатида "Барселона"га кетишга мажбур бўлади. У Ла-лигада каталонияликлар билан 24 та баҳсда 13 та гол уриб, ўтган ёзда яна АПЛга қайтди. Обамеянг ҳозир "Челси" сафида захира футболчисига айланган.

Генрих Мхитарян

Арманистон терма жамоаси аъзоси "Арсенал"да бир мавсумдан кўпроқ ўйнади. У 2019 йилнинг ёзида "Рома"га ижарага берилган. Ўша мавсум охирида ижара шартномаси доимийсига алмаштирилади. Моуриньо даврида Мхитаряннинг ишлари унчалик яхши кечмади. Шу сабабли ярим ҳимоячи "Интер"га кўчиб ўтди. У бу мавсумда 31 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга улгурди.

Константинос Мавропанос

Мавропанос Грециянинг "ПАС" клубидан 2018 йилнинг январида 2 миллион евро эвазига харид қилинади. Ёш ҳимоячи асосий таркибга кириш учун қаттиқ ҳаракат қилганди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Мавропанос айни дамда Бундеслиганинг "Штуттгарт" клуби сафида ҳаракат қилмоқда.

Александр Ляказетт

Ляказетт 46 миллион фунт эвазига "Лион"дан харид қилинади. Аммо француз ҳужумчиси ўзининг ўйинини Лондонда ҳам намойиш этиб бера олмади. Ляказетт 206 ўйинда тўпчилар учун 71 та гол ва 36 та ассистга муаллифлик қилди. Ўтган мавсум охирида футболчи "Арсенал"ни эркин агент сифатида тарк этиб, яна эски жамоаси бўлмиш "Лион" сафига қайтди. Бу мавсум Ляказетт учун анча сермаҳсул ўтмоқда. У 23 та ўйинда 14 та голга муаллифлик қилди.

Сеад Колашинац

Колашинац "Арсенал" сафига 2017 йилда келиб қўшилган. Унинг дастлабки баҳслари омадли кечганди. Хусусан, босниялик ҳимоячи "Челси" дарвозасига Англия суперкубоги баҳсида гол киритади. Футболчи олган жароҳатлар кўп нарсага тўсқинлик қилди. Ундан тузалиб қайтганича, асосий таркибдаги жойни Киран Тирни олиб бўлганди. Нуну Таварешнинг келиши эса Колашинац учун "Арсенал"да ҳаммаси тугаганини англатарди.

Коэн Брэмэлл

2017 йилнинг январи "Арсенал" учун қизғин трансферлар бозорига айланганди. Хусусан, жамоа "Хеднесфорд Таун"дан ҳимоячи келтиради. Брэмэлл 23 ёшгача бўлган жамоада ўйнади. Аммо асосий таркибдагиларга қўшилмади. 2019 йилда футболчи сотиб юборилади. Брамоллнинг кейинги тақдири "Колчестер Юнайтед" ва "Линколн Сити" сафларида кечган.

Шкодран Мустафи

Мустафи "Арсенал" билан 2 та Англия кубогини қўлга киритган. Аммо немис ҳужумчисининг номи яхши хотиралар билан эсланавермайди. У 2021 йилнинг февралида "Шальке 04"га сотилади. У ердаги ярим мавсумдан кейин Мустафининг манзили Ла-лига бўлди. Ҳозирда ҳимоячи "Леванте" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Лукас Перес

"Депортиво"даги фантастик мавсумдан кейин, Пересни "Арсенал" сотиб олади. У 2016 йилнинг ёзида 17.1 миллион фунтга харид қилинган. Гарчанд ЕЧЛ доирасида "Базель" дарвозасига хет-трик йўллаган бўлса ҳам, Венгер Пересга кўп ҳам ишонч билдирмайди. Шу сабаб ҳужумчи 2017 йилда "Депортиво"га ижарага қайтариб юборилади. Шундан бери испаниялик футболчининг умри "Вест Хэм", "Алавес", "Элче" ва "Кадис" сафларида кечди.

Келечи Нвакали

Нвакали 2016 йилнинг ёзида сотиб олинади. Бунга сабаб, унинг Нигерия ёшлар терма жамоаси билан чемпионга айлангани эди. Ярим ҳимоячи кўп ват ижараларда юрди. У айни дамда Испаниянинг иккинчи дивизионида, "Уэска" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Роб Холдинг

Холдинг жамоаси "Болтон", 2016 йилда Биринчи Лигага тушиб кетади. Аммо ҳимоячининг ўзи "Арсенал"га ўтишга муваффақ бўлганди. Инглиз ҳимоячиси 2017 йилги Англия кубоги финалида "Челси"га қарши ажойиб ўйин намойиш этади. Аммо жароҳатлар Холдингга ҳалақит қилди. Шунга қарамай, у ҳамон "Арсенал" билан бирга ва керак пайтда Микель Артета томонидан фойдаланилмоқда.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 20:51, 27.02.2023. Ўқилди: 3360 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
4 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
10 Афғонистон Умид Мусавий 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.