Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Сурияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув Равшан Ҳайдаров шогирдларининг фоллигида бошланди. Вақт ўтиб сурияликлар ҳам бир неча бор хавфли юришлар қилишга муваффақ бўлди. Бўлимнинг иккинчи ярмида устунлик тўлиқ ўзбекистонлик ёшлар томонида бўлди.

37-дақиқада Аббосбек Файзуллаев чап қанотда белгиланган жарима зарбасини қойилмақом бажариб, ҳисобни очди: тўп олис "тўққизлик" орқали тўрга бориб тушди.

Бўлим тугагунга қадар Ўзбекистон вакилларида яна бир нечта голга тортадиган вазиятлар бўлди, хусусан, Нодирбек Абдураззоқов яқин масофадан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ололмади.

68-дақиқада ҳисоб 2:0 кўринишини олди: Файзуллаев тўпни бурчакдан киритганидан кейин рақиб футболчиси боши билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Гуруҳнинг нариги ўйинида Ироқ ёшлари Индонезия устидан ғалаба қозонганди (2:0).

Параллел ўтган "B" гуруҳидаги ўйинда Эрон терма жамоаси минимал ҳисобда Қатардан устун келди.

U-20 Осиё кубоги, 1-тур баҳслари
1 март, чоршанба
Ўзбекистон U-20 — Сурия U-20 - 2:0
Голлар: 1:0 – 37 Файзуллаев, 2:0 – 68, автогол Ал-Ҳежжеҳ.
Ўзбекистон U-20: 21. Отабек Боймуродов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов (23. Асадбек Жўрабоев, 90), 8. Беҳрузбек Асқаров (4. Абубакр Ашуров, 90), 10. Умарали Раҳмоналиев, 13. Зафармурод Абдураҳматов, 14. Аббосбек Файзуллаев (16. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 82), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Нодирбек Абдураззоқов (19. Шаҳзод Акрамов, 60), 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов.
Сурия U-20: 1. Максим Сарраф, 3. Холид ал-Ҳежжеҳ, 5. Амир Ал-Фаёд, 6. Малик Жанир, 7. Ҳасан Усмон (21. Муҳаммад Асад, 87), 8. Маҳмуд Наеф, 9. Закария ар-Рамадон, 10. Маҳмуд Ал-Асвад, 12. Маҳмуд Манна (11. Элиас Сафар, 62), 14. Алмекдад Аҳмад, 15. Муҳаммад Отман.
Огоҳлантиришлар: Абдураззоқов (31), Ал-Ҳежжеҳ (83).

Қатар U-20 — Эрон U-20 0:1
Гол: 0:1 – 65, пенальти Ҳазбавий.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:09, 01.03.2023. Ўқилди: 2410 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик