Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Атлетико 24 45
4 Вильярреал 23 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Жирона 23 26
15 Эльче 24 25
16 Райо Вальекано 23 25
17 Мальорка 23 24
18 Валенсия 23 23
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кучсиз кўринаётган “Барселона” “Реал”га қаршилик қила оладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Испания кубогининг 2022/23 йилги мавсуми ярим финалидаги "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги биринчи ўйин бўлиб ўтади. Учрашув олдидан асосий янгиликларни кўриб чиқамиз.

Асосий фикрлар

"Реал Мадрид"

1. "Реал Мадрид"да бор йўғи иккита йўқотиш бор: Мадриднинг энг кучли таркиби "Барса"га қарши ўйнайди

"Реал Мадрид" таркибидаги муаммолар ўтмишда қолди, энди фақат Ферланд Менди ва Давид Алаба "қаймоқранглилар" касалхонасида. Уларнинг йўқлиги, албатта, ёқимсиз, лекин мутлақо муҳим эмас: Менди ўрнини яхши формага эга бўлган чап қанот ҳимоячиси Начо Фернандеснинг эгаллайди. Марказда эса Алабасиз ҳаммаси яхши Антонио Рюдигер ва Эдер Милитао биргаликда яхши ўйнаяпти.

Шу билан бирга, "Атлетико Мадрид" билан чемпионат ўйини бошида Лука Модрич ва Аурелиен Тчуамени майдонга тушмади - Карло Анчелотти иккала футболчига ҳам дам берди, шу туфайли улар "Эл-Класико"га ажойиб жисмоний ҳолатда яқинлашмоқда. Шундай қилиб, Анчелотти "Барса" билан ўйинга деярли энг кучли таркиб билан келяпти.

2. "Реал Мадрид" ўз майдонида бу мавсумда мағлуб бўлмади

"Реал Мадрид" сафарда ва нейтрал майдонларда бу мавсумда жуда кўп хатога йўл қўйди: 23 учрашувда улар 17 ғалабага эришди, бешта мағлубият аламини тотиб кўрди ва бир марта дуранг ўйнади. Аммо “Сантьяго Бернабеу”да мадридликлар ўзини анча ишончли ҳис қилмоқда: 15 учрашувда ўнта ғалаба, бешта дуранг.

3. Испания кубоги нимчорак финалининг қолдирилгани "Барса"дан кўра "Реал"га кўпроқ фойда келтирди

"Реал Мадрид" 2014 йилдан бери Қирол кубогида ғалаба қозона олмаяпти, сўнгги йилларда мадридликлар бу турнирдан дастлабки босқичларда чиқиб кетишди. 2018/19 йилги мавсумдан бери ярим финалга чиқа олмади. Шуниси эътиборга лойиқки, сўнгги йиллардаги барча мағлубиятлар январь-февраль ойларида бўлган, яъни "Реал Мадрид" барқарор равишда таназзулни бошдан кечираётган пайтда содир бўлди. Бу мавсумда ҳам худди шундай ҳолат юз берди, бироқ айни дамда инқироз аллақачон ўтиб кетди: "Реал Мадрид" сўнгги мағлубиятини 5 феврал куни қабул қилди. Ўшандан бери улар олтита ўйиндан бештасида ғалаба қозониб, уларда жами 21 голни урган.

Агар яримфинал режалаштирилганидек (февралда) бўлиб ўтганида, "Реал"нинг имкониятлари анча паст бўларди. Аммо “Мадрид”нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштироки туфайли 1/2 финал ўйинлари март-апрель ойларига кўчирилди ва бунинг эвазига “қаймоқранглилар” ўз формасини тиклашга муваффақ бўлишди.

"Барселона"

1. "Барселона" Левандовски, Дембеле ва Педрига ишона олмайди

"Барселона" январни кучли ўтказди, саккизта ўйиндан саккизтасида ғалаба қозониб, Испания Суперкубогини қўлга киритди ва "Реал Мадрид" устидан пешқадамликни давом эттирди. Каталонияликларнинг бунчалик дабдабали ўйин кўрсатишининг сабабларидан бири уларнинг таркибида йўқотишлар бўлмагани бўлди. Аммо вазият ўзгарди: улар "Реал" билан тўқнашувга Роберт Левандовски, Усмон Дембеле ва Педрисиз яқинлашмоқда. Роберт - энг яхши тўпурар; Дембеле - иккинчи тўпурар ва ассистент; Педри учинчи тўпурар ва майдон марказидаги энг муҳим ўйинчи, жамоада ҳужумда кескинликни яратувчи асосий футболчи.

2. “Барса” таназзулга юз тутди

Айнан Педрининг йўқлиги “Барселона”нинг ўйини пасайишига сабаб бўлди: каталонияликлар аввалига Европа лигасидан чиқиб кетишди, умумий ҳисобда “Манчестер Юнайтед”га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди, кейин эса “Алмерия”га ютқазди. "Барселона" ўша пайтда чемпионатда охирги ўринда турган жамоаси дарвозасига бор йўғи битта зарба йўллади.

3. Араухо Винисиуснинг қўрқинчли туши

Рональд Араухо аллақачон Ла Лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири саналади. Уругвайлик яккама-якка курашда айниқса яхши ўйнайди. Рональд жуда тезкор, бу эса унга кўплаб вазиятларда ғалаба қозониш имконини беради. Шу билан бирга, Араухо "Реал Мадрид" билан ўйинларда Винисиусни қандай ёпишни билади. Хави бўлажак учрашувда яна шу усулдан фойдаланиши мумкин.

Таркиблар ва тактикалар

"Реал" одатда 4-3-3 схемаси бўйича ўйнайди. Таркибда фақат битта мажбурий алмаштириш бўлади: Менди ва Алабанинг жароҳати туфайли Начо ҳимоянинг чап қанотида ўйнайди. Аммо Тчуамени ниҳоят таянч зонасига қайтади.

Хави ўз тактикасига содиқ қолишда давом этади ва яна бир бор тўртта ярим ҳимоячили таркибни танлайди. Тезлиги туфайли Хорди Албадан кўра устун бўлган Алехандро Бальде чап қанотда пайдо бўлади, Араухо эса ўнг қанотга ўтиб, Винисиус билан шахсан ўйнайди. Ҳужумда Левандовскини йўқотгани учун ҳам ўзгаришлар бўлади: Ферран Торрес форвард позициясида ўйнайди, Рафинья эса унга ёрдамлашади.

Киритилди: 15:58, 02.03.2023. Ўқилди: 4792 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.